Токсикологик кимё – турли об’эктлардан заҳарли моддаларни ажратиб олиш усулларини, шунингдек, бу моддаларни чинлик ва миқдорини аниқлаш усулларини ўрганадиган фан. Бу фан заҳарли моддаларни турли об’эктлардан аниқлашнинг янги усулларини ишлаб чиқиб ва мавжуд усулларини такомиллаштиради, шунингдек бу усулларни назарий асослаб беради.

Токсикологик кимё фанининг ўрганиш предмети

Токсикологик кимё фани қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз олдига мақсад қилиб қояди:

  • Об’эктлардан заҳарли моддаларни ажратиб олиш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш
  • Кимё-токсикологик таҳлил обектларидан олинган ажратмаларни тозалашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш
  • Заҳарли моддаларни аниқлаш ва миқдорий таҳлил қилишнинг янги сезгир, ўзига хос кимёвий ва физик-кимёвий усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш
  • Организмдаги заҳарли моддалар метоболизмини ўрганиш ва метаболитларни таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқишни

Токсикологик кимё фанининг асосий учта йўналиҳи мавжуд:

  1. Суд-кимё экспертизаси – бу суд-тиббий экспертизанинг ажралмас қисми сифатида ўлим сабабини ёки инсон ҳаётига суиқасд далилларини аниқлайди.
  2. Клинико-токсикологик таҳлил – бу даволаш усулини танлаш учун заҳарланиш диагностикасини амалга оширади.
  3. Назорат қилинадиган моддалар таҳлили – тақиқланган ёки назорат қилинадиган моддалар мавжудлигини аниқлайди.

Ёқоридаги йўналишларга қўшимча равишда, токсикологик кимёда ишлаб чиқилган усул ва услублар допинг назорати ва атроф-муҳит мониторингида қўлланади.

Токсикологик кимё нуқтаи назардан заҳарли моддалар таснифи.

Кимё-токсикологик таҳлил қилиш мақсадида заҳарли моддаларни таҳлил қилинадиган об’ектлалдан ажратиб олиш усуллари орқали таснифлаш амалга оширилади. Таҳлил ва экстраксия усуллари такомиллашгани сари таснифлаш ҳам вақт ўтиши билан ўзгаради. Ҳозирги вақтда заҳарлар одатда қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  1. Минерализация усули билан ажратиб олинадиган заҳрли моддалар.
  2. Сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳрли моддалар.
  3. Диализ (сув билан)усули билан ажратиб олинадиганзаҳрли моддалар.
  4. Экстракция ва сорбсия йўли билан ажратиб олинадиганзаҳрли моддалар.
  5. Махсус изоляциялаш усулларини талаб қилувчи заҳрли моддалар.
  6. Махсус изоляциялаш усулларини талаб қилмайдиган заҳрли моддалар.

Кимё-токсикологик таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари:

  • Оз (қолдиқ из) миқдордаги моддаларни аниқлаш.
  • Мураккаб биологик наминалар фонида моддаларни аниқлаш.
  • Тадқиқот об’эктларининг хилма-хиллиги.
  • Организмдаги заҳарли моддаларнинг биотрансформацияси.
  • Таҳлил натижаларини шарҳлашнинг зарурати.
  • Экспертиза натижаларининг ҳуқуқий аҳамияти ва ҳуқуқий тартибга солиш кераклиги.
  • Экспресс яъни тезкор усуллардан фойдаланиш зарурати.
  • Намуналарни сохталаштириш мумкинкинлиги.
  • Крамаренко В. Ф. Токсикологическая химия. – К.: Вища шк. Головноэ изд-во, 1989. – 447 с.
  • Токсикологическая химия (+ CД-РОМ), 3000 экз, М.: ГЭОТАР-Медиа, 2010. ИСБН 978-5-9704-1537-5.  (транс.)