Tokugava Hidetada
Токугава Ҳидетада (японча: 徳川 秀忠, 1581-йил 2-май – 1632-йил 14-март) Токугава сулоласини 1605-йилдан 1623-йилгача бошқарган 2-сёгун. Токугава сёгулигнининг биринчи сёгуни Токугава Иэясунинг учинчи ўғли.
| Токугава Ҳидетада | |
|---|---|
徳川 秀忠 | |
|
| |
| Сёгун | |
|
Мансаб даври 1605 – 1623 | |
| Монарх |
Го-Ёзеи Го-Мизуноо |
| Ўтмишдоши | Токугава Иэясу |
| Вориси | Токугава Иэмицу |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Чомару 1581-йил 2-май |
| Вафоти | 1632-йил 14-март (50 ёшда) |
| Миллати | япон |
| Турмуш ўртоғи |
О-ҳиме Оэё |
| Болалари |
ва бошқалар... |
| Онаси | Саиго-но-Цубоне |
| Отаси | Токугава Иэясу |
| Дафн этилган жойи | Таитоку-ин мавзолейи |
| Имзоси |
|
| Мансублиги |
|
| Унвони | Таитоку-ин-ден Корен-дзя Токуё Нюсаи Даикодзи (японча: 台徳院殿興蓮社徳誉入西大居士) |
Ёшлиги (1579—1593)
Токугава Ҳидетада 1581-йил 2-майда Токугава Иэясу ва Саиго хоним оиласида туғилган. Унинг туғилиши Иэясунинг расмий рафиқаси Цукияма хоним ва ўғли Токугава Нобуясунинг ўз қайнотаси Ода Нобунагага суиқасд уюштиришда гумон қилиниб, қатл этилишидан бироз олдин содир бўлди. Хотини ва ўғлини ўлдириб, Иэясу Нобунага содиқлигини эълон қилди. 1589-йилда Ҳидетаданинг онаси касал бўлиб қолди, унинг соғлиғи тезда ёмонлашди ва Сунпу қал’асида вафот этди. Кейинчалик Ҳидетада акаси Мацудаира Тадаёси билан Иэясунинг канизакларидан бири Ачаа хоним томонидан тарбияланган. Унинг болаликдаги исми Чомару (японча: 長丸) бўлиб, кейинчалик Такечиё (японча: 竹千代) га ҳам ўзгарган.
Токугава уруғининг анъанавий куч манбаси Микава эди. 1590-йилда Япониянинг янги ҳукмдори Тоётоми Ҳидеёси Токугава Иэясу ва бошқаларни Одаварани қамал қилиш (1590) деб номланувчи Ҳодзо доменига ҳужум қилиш учун жалб қилди. Ҳидеёси Иэясу назорати остидаги бешта провинсияни саккизта Канто провинсияларига, жумладан Эдо шаҳрига алмаштиришга ваъда бериб, Иэясуни ушбу кампанияга жалб қилди. Иэясу Ҳодзо томонига ўтиб кетмаслиги учун (чунки Ҳодзо ва Токугава илгари дўстона муносабатда бўлишган) Ҳидеёси ўн бир ёшли Ҳидетадани гаровга олди. 1592-йилда Ҳидеёси Ҳидетаданинг вояга етиш маросимига раислик қилди; ўшанда Иэясунинг ўғли болалигидаги Такечиё исмини ташлаб, Ҳидетада исмини олди. У Токугава оиласининг меросхўри, Иэясунинг тирик қолган тўнғич ўғли ва унинг севимлиси деб аталган (чунки Иэясунинг тўнғич ўғли илгари қатл этилган ва иккинчи ўғлини Ҳидеёси эса гўдаклигида асраб олинган эди). 1593-йилда Ҳидетада отаси томонига қайтади.
1590-йилда Ҳидетада Ода Нобукацунинг қизи ва Тоётоми Ҳидеёсининг асраб олинган қизи О-Ҳимега (1585—1591) турмушга чиқди. О-Ҳиме 1591+йилда вафот этди ва унга вафотидан кейин буддизмча Сунсоин номи берилди. 1595-йилда Ҳидетада Азаи Нагамасанинг қизи ва Тоётоми Ҳидеёсининг тутинган қизи Оэёга турмушга чиқди. Уларнинг тўйи Фусими қасрида бўлиб ўтди.
Ҳарбий ютуқлар (1593—1605)
1595-йилда Ҳидетада Ода уруғидан Оэёга турмушга чиқди ва уларнинг Токугава Иэмицу ва Токугава Таданага исмли икки ўғли бўлган[1]. Уларнинг бир нечта қизлари ҳам бор эди, улардан бири икки марта турмушга чиққан Сенҳиме эди. Бошқа қизи Казуко ҳиме эса император Го-Мизунуга турмушга чиққан (Фудзивара уруғидан).
Ҳидеёси ўғли Тоётоми Ҳидеёри вояга етгунга қадар ўлишини билиб, ўғлининг ўрнига ҳукмронлик қилиш учун беш номзод (вақтинчалик вазифа бажариш учун) ни танлайди, улардан бири Ҳидетаданинг отаси Иэясу эди. Ҳидеёси номзодлар ўртасидаги кескин рақобат улардан бирон бирининг ҳокимиятни эгаллашига тўсқинлик қилади, деб умид қилади. Аммо 1598-йилда Ҳидеёси вафот этганидан ва Ҳидеёри номинал ҳукмдорга айланганидан сўнг, номзодлар абадий содиқлик ваъдаларини унутиб, тез орада халқни назорат қилиш учун кураша бошладилар. Токугава Иэясу беш номзоднинг энг кучлиларидан бири эди ва ўз атрофида Шарқий фраксияни йиға бошлайди. Ғарб фраксияси эса Ишида Мицунари атрофида тўпланади. Икки гуруҳ 1600-йилда Секигаҳара жангида тўқнаш келишади. Иэясу ишончли ғалаба қозонади, бу эса Токугава ҳукмронлигига замин яратди.
Ҳидетада отасининг 16 000 кишисини Синанода Ғарбга қарашли Уэсуги уруғини ўз ичига олган кампаниясида бошқарган. Кейин Иэясу Ҳидетадага Ғарб фраксиясига қарши ҳал қилувчи жангни кутиб, Секигаҳарага юришни буюрди. Аммо Санада уруғи Ҳидетаданинг кучини тўсишга муваффақ бўлди, шунинг учун у отасининг тор, аммо ҳал қилувчи ғалабасига ёрдам бериш учун жуда кеч келди. Шундан сўнг Ҳидетада ва Иэясу муносабатлари ҳеч қачон тикланмади. 1601-йил 3-декабрда Ҳидетада ва киотолик рафиқаси Онацунинг биринчи ўғли Чōмару (японча: 長丸) дунёга келди. 1602-йил сентябрда Чомару касал бўлиб вафот этди; дафн маросими Сибе шаҳридаги Зодзо-дзи ибодатхонасида бўлиб ўтди.
1603-йилда император Го-Ёзеи Иэясуга сёгун унвонини беради. Шундай қилиб, Ҳидетада сёгунликнинг эгаси бўлди.
Сёгун сифатида (1605—1623)
Ўзидан олдинги ҳукмдорнинг хатосига йўл қўймаслик учун, Иэясу 1605-йилда Ҳидетада фойдасига тахтдан воз кечиб, сулолавий моделни ўрнатди. Иэясу 1616-йилда вафотигача муҳим ҳокимиятни сақлаб қолди; аммо Ҳидетада шунга қарамай бакуфу бюрократиясининг расмий раҳбари ролини ўз зиммасига олди[2].
1612-йилда Ҳидетада Иэясунинг энг севимли набираси Сен ва онаси билан Осака қал’асида оддий одам бўлиб яшаган Тоётоми Ҳидеёри ўртасида никоҳ тузди. Бу Ҳидеёрининг фитналарини боса олмагач, огосо Иэясу ва сёгун Ҳидетада Осакага қўшин олиб келишди[3].
1614-1615 йилларда Осака қамалида ота ва ўғил яна бир бор Осакадаги итоациз Тоётоми кучларига қарши кампанияни қандай ўтказиш тўғрисида келиша олмадилар. Кейинги қамалда Ҳидеёри ва онаси ўз жонига қасд қилишга мажбур бўлди. Ҳатто Ҳидеёрининг канизак билан бўлган гўдак ўғли (Кунимацу) ҳам аямади. Фақат Сен сақлаб қолинди; кейин у яна турмушга чиқди ва янги оилага эга бўлди.
1616-йилда Иэясу вафотидан кейин[3] Ҳидетада бакуфу устидан назоратни ўз қўлига олди. У император саройи билан муносабатларни яхшилаш орқали Токугава ҳокимиятини мустаҳкамлади. Шу мақсадда у қизи Казукони император Го-Мизунуга уйлантирди[3]. Ўша никоҳнинг маҳсули бўлган қиз Меисо охир-оқибат Япония тахтига ўтирди ва император бўлди. Эдо шаҳри ҳам унинг ҳукмронлиги даврида жуда ривожланган.
Князлик кодекси
Феодаллик ҳақида "Князлик кодекси" ("Буке шохатто", 1615-йил) қабул қилинди, унга кўра ҳатто қал'анинг та'мирланиши тўғрисида ҳам расмийларга хабар бериш керак эди. Феодал тузум ҳаётнинг барча жабҳаларига тегишли қат'ий қоидалар мавжуд эди, масалан: "Князлар қобилиятли ва муносиб одамларни ўз князликларида раҳбарлик лавозимларига тайинлашлари керак. Нотўғри хатти-ҳаракатлар учун жазолар ва ҳар бир қилинган намунали иш учун мукофотларни тўғри тақсимлаш лозим. Агар князликда қобилиятли одамлар бўлса, у ривожланади, агар йўқ бўлса, у князликдан ҳайдалиши керак" Юқоридагиларга қат'ий риоя қилиш жоиз бўлган. Худди шундай қат'ий қоидалар император саройи учун ҳам тузилган.
Огосо (1623—1632)

Генна 9-да (1623) Ҳидетада ҳукуматни тўнғич ўғли ва меросхўри Токугава Иэмицуга топширди[4]. Ундан олдинги отаси сингари, Ҳидетада огосо ёки нафақага чиққан сёгун бўлади ва самарали ҳокимиятни сақлаб қолди. Иэясу фақат христианларга қарши кескин чораларни қўллади: насроний китобларини тақиқлади, насроний даимёларни ўз жонига қасд қилишга мажбур қилди, бошқа насронийларни ўлим жазоси остида муртад бўлишни буюрди; насронийликдан воз кечишни ёки яширинишни истамаган эллик беш насронийни (япон ва чет эллик) 1628-йилда Нагасакида ўз фарзандлари билан бирга ёқиб юборди.
Огошо Ҳидетада 1-ойнинг 24-кунида (1632-йил 14-март) Канъэи 9-да вафот этди[4].. Унинг ўлимидан кейин буддистча номи Даитоку-ин (японча: 台徳院)[5]. Унинг кули Эдодаги Таитоку-ин мақбарасига тантанали равишда қўйилди.

Унвонлар
- Биринчи катта даража (1632-йил 30-март; вафотидан кейин)
Даврлар
Ҳидетада сёгун бўлган йиллар аниқроқ бир неча давр номи ёки ненго билан белгиланади[3].
- Кеичо (1596—1615)
- Генна (1615—1624)
Оиласи
Ота-онаси
Биродарлар (она томони)
| Исм | Ўлимдан кейинги исми | Туғилиш | Ўлим | Ота | Никоҳ | Фарзанд |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Саиго Кацутада | 1570-йил | Саиго Ёсикацу | ||||
| Току-ҳиме | Саиго Ёсикацу |
Рафиқалари
Болалари
Тутинган қизлар
- Тоётоми Садако (1593—1658) Тоётоми Ҳидекацунинг қизи Оэё билан, кейинчалик Кудзо Юкииэга турмушга чиққан ва 2 ўғли бор эди: Нидзо Ясумичи ва Кудзо Мичифуса. (Ҳидекацу Япониянинг Кореяга бостириб киришида вафот этган Оэёнинг собиқ эри эди)
- Чиёҳиме (1597—1649), Огасавара Ҳидемаса ва Току-ҳименинг қизи (Токуҳиме Мацудаира Нобуясунинг қизи эди) ва Ҳосокава Тадатосига турмушга чиққан, 1 ўғли бор эди: Кумамото доменидан Ҳосокава Мицунао
- Кацуҳиме (1618—1678), Сенҳименинг Ҳонда Тадатоси билан қизи ва Икеда Мицумасага турмушга чиққан, 1 ўғил ва 1 қизи бор эди: Икеда Цунамаса, Ториҳиме
- Камеҳиме (1617—1681), Кацуҳименинг қизи Мацудаира Таданао билан ва Такамацу но Мия Ёсиҳито-Синнога турмушга чиққан.
- Кисаҳиме (1598—1656), Юки Ҳидеясунинг қизи ва Мори Ҳиденари турмушга чиққан, 1 ўғли бор эди: Чосу доменидан Мори Цунанори.
- Бинҳиме (1607—1652) Уцуномия доменидаги Окудаира Иэмасанинг қизи ва Ҳорио Тадаҳаруга уйланди, 1 қизи бор эди Исикава Кадокацуга турмушга чиққан.
- Фуруҳиме (1607—1659), Икеда Терумасанинг Токуҳиме билан қизи (Токуҳиме Ҳидетаданинг синглиси эди) ва Дате Тадамунега турмушга чиққан, 2 ўғил ва 1 қизи бор эди: Торачиё, Дате Мицумуне ва Набеҳиме Тачибана Тадашигега турмушга чиққан.
- Цурухиме (ваф. 1672-йил), Сакакибара Ясумасанинг қизи ва Ҳимедзи доменидан Икеда Тошитака билан турмуш қурди, 1 ўғли бор эди: Икеда Мицумаса
- Ҳисаҳиме (1606—1628) Секиядо доменидаги Мацудаира Тадаёсининг қизи ва Фукуока доменидан Курода Тадаюки билан турмуш қурган.
- Такаси-ҳо-ин (1602—1656), Гамо Ҳидеюкининг Фуриҳиме (Ҳидетаданинг синглиси) билан қизи ва Кумамото доменидаги Като Тадаҳирога турмушга чиққан 1 ўғли бор эди: Като Мицуҳиро
- Окада Мотоцугунинг қизи ва Сома Накамура доменидан Сома Тоситанга турмушга чиққан.
Шажара
| 8. Мацудаира Киёясу (1511—1535) | ||||||||||||||||
| 4. Мацудаира Ҳиротада (1526—1549) | ||||||||||||||||
| 9. Аоки | ||||||||||||||||
| 2. Токугава Иэясу, Токугава сёгунлининг биринчи сёгуни (1543—1616) | ||||||||||||||||
| 10. Мизуно Тадамаса (1493—1543) | ||||||||||||||||
| 5. О-даиноката (1528—1602) | ||||||||||||||||
| 11. Кеёин (1492—1560) | ||||||||||||||||
| 1. Токугава Ҳидетада, Токугава сёгунлигининг иккинчи сёгуни | ||||||||||||||||
| 6. Тозука Тадаҳару | ||||||||||||||||
| 3. Саиго хоним (1552—1589) | ||||||||||||||||
| 7. Саиго | ||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ Wилсон, Ричард Л. (1985). Огата Кензан (1663—1743) (ПҳД тҳесис/диссертатион). Лаwренcе, Кансас: Университй оф Кансас. ОCЛC 19111312
- ↑ Тицингҳ, И. (1834). Анналес дес эмпереурс ду Жапон, п. 409.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Тицингҳ, п. 410.
- ↑ 4,0 4,1 Сcреэч, Т. Сеcрет Мемоирс оф тҳе Шогунс: Исааc Тицингҳ анд Жапан, 1779-1822. п.85.
- ↑ Сеcрет Мемоирс оф тҳе Шогунс: Исааc Тицингҳ анд Жапан, 1779–1822 Гоогле Бооксда