Tokugava Ietsugu
Токугава Иэцугу(1709-1716) — Япония тарихидаги Эдо даврида яшаб, ҳукмронлик қилган еттинчи шогун ҳисобланади. Иэцугу 1713-1716-йилларда ҳукмронлик қилган. Иэцугу эрта вафот этди, унинг ўлими билан Токугава Иэясу авлодларининг тўғридан-тўғри йўналиши тўхтатилди ва Токугава хонадонининг бош вакиллари ҳокимиятга келишди.
Ҳаёт йўли
Токугава Иэнобунинг ўғли Токугава Иэцугу 1709-йилнинг 8-августида Эдо шаҳрида таваллуд топган. Отаси вафот этганда у эндигина 3 ёшда эди. Шу ёшда шогун деб эълон қилинди. У 1715-йилда император Рейгеннинг қизи Ёшико но Мияга (1714-1758) билан оила қурган, ўша пайтда у атига 4 ёшда эди, Ёшико но Мия эса бир ёшда бўлган.
Ҳукмронлик йиллари
Иэцугу сёгун ленобунинг учинчи ўғли эди, у отаси вафот этганида 4 ёшда эди. Аммо икки шогирдлари ёш вафот этгани учун уни шогун деб эълон қилишди. Шогун сифатида қисқа вақт давомида ҳукуматни Арай Хакусеки бошқарган. У баъзи ислоҳотларни амалга оширди ва Корея билан муносабатларни ўрнатди. У Корея миссиясини қабул қилиш маросимини соддалаштирди ва Корея қироли ва Япония сёгунининг тенг унвонга эга бўлишларини талаб қилди ва шу билан Корея шогуни Японияда энг юқори кучга эга эканлигини билвосита тан олишга ҳаракат қилди.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „Токугаwа Иэцугу“ (инглиз тили). Қаралди: 13-декабр 2022-йил.
- ↑ Жуков, А..Е. История Японии (рус тили), 1998.
- ↑ Мадвалиев, Орифжон „Япония Қироллиги“ (о'збек тили). 2022-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-декабр 2022-йил.