Tokugava Yosimune
Токугава Ёсимуне (японча: 徳川 吉宗, 1684-йил 27-ноябр – 1751-йил 12-июл) Япониянинг Токугава сёгунлигини 1716-йилдан 1745-йилгача бошқарган сёгун. Унинг отаси Токугава Мицусада, бобоси Токугава Ёринобу ва катта бобоси Токугава Иэясу бўлган.
| Токугава Ёсимуне | |
|---|---|
徳川 吉宗 | |
|
| |
| Сёгун | |
|
Мансаб даври 1716 – 1745 | |
| Монарх | |
| Ўтмишдоши | Токугава Иэцугу |
| Вориси | Токугава Иэсиге |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 27-ноябр 1684-йил |
| Вафоти |
12-июл 1751-йил (66 ёшда) |
| Миллати | япон |
| Болалари |
ва бошқалар... |
| Отаси | Токугава Мицусада |
| Касби | сёгун |
| Дини | синтоизм |
| Имзоси |
|
| Унвони | огошо |
Насаби
Токугава Иэясунинг кенжа ўғилларидан бири томонидан асос солинган Кии (госанке) феодал уйининг бошлиғи Токугава Мицусиданинг (1627-1705) учинчи ўғли. 1697-йилда Сабае кичик мулкига (ҳозирги Фукуи префектурасининг бир қисми) даймё ўлароқ тайинланган.
Ёсимуне қариндошларининг ўлими ҳокимиятга келиш учун йўл очиб берган. 1705-йил май ойида катта акаси, август ойида отаси ва сентябр ойида эас ўртанча акаси тўсатдан вафот этган. Шундай қилиб, 1705-йилда Токугава Ёсимуне Кии ханлигининг (1705—1716) даймёси бўлиб, йиллик даромади 550 минг кокуга етган. Ўша йилнинг декабр ойида туғилган пайтида қўйилган Ёрикат исмини Ёсимунега ўзгартирган.
Токугава Ёсимуне аввало молиявий ислоҳотлари билан машҳур бўлган, натижада консерватив маслаҳатчиси Араи Ҳакусекини ҳайдаб чиқариб, Кеҳо ислоҳотларини бошлайди. 1745-йилда истеъфога чиққан ва бутун ҳокимиятни катта ўғли Токугава Есигега топширган. Токугава Ёсимуне жуда истеъдодли сиёсатчи ва маъмур бўлиб, Токугава сулоласи асосчиси Иэясудан кейин Токугава сёгунлари орасида ҳурмат-эътиборига кўра иккинчи ўринда турган.
Кии ханлигида ҳукмронлиги
Токугава Ёсимуне 11 йил (1705—1716) давомида Кии ханлиги даимёси бўлган. Бу вақт ичида кўплаб муваффақиятли тадбирларни амалга оширишга улгурди – ханликни бошқаришни йўлга қўйган, унинг молиявий аҳволини яхшилаган, барча ишларда қатъий тартиб ўрнатган. Ишни қатъий чоралар кўришдан бошлашга мажбур бўлган – у кичик амалдорлар штатини 18 кишигача қисқартириб, қолган ходимларнинг таъминотини камайтирган. Ёсимуне қишлоқдаги ҳолатни ва суғориш тизимларини яхшилаш учун муҳим қадам қўяди, бунинг учун „маърифатли ҳукмдор“ (мейкун) унвонига сазовор бўлган.
Сёгунлиги
1716-йил июн ойида етти ёшли сёгун Токугава Иэцугу вафот этиб, Ёсимуне сёгун лавозимини эгаллаган, у балоғатга етган ва маъмурий бошқарувда муваффақиятга эришган эди. Расман Ёсимуне тахминан 30 йил ҳукмронлик қилган, аммо амалда узоқроқ (1751-йилда вафотигача) қудратда бўлган.
Сёгун Ёсимуне даврида сёгунлигининг ҳокимият тузилмалари кучайган. Ўзининг аввалги ханлик бошлиғи бўлган кезлардаги бошқарув тажрибасидан фойдаланиб, иложи борича бошқарув соҳасида кўпроқ билим олишга, сёгуннинг вазифалари доирасига кирадиган барча ишларни юритишнинг яширин кучларини тушунишга ҳаракат қилган. Мамлакатдаги вазиятни қўлга киритиш учун турли мулкларда нималар бўлаётганини билишга интилган. Бунинг учун Ёсимуне ўзи билан бирга Кии ханлигидан Эдога кўчиб келган 20 самурайдан иборат гуруҳ тузди. Айнан уларга у князликлардаги вазият ҳақида маълумот тўплашни топширган, расмий шахсларнинг хабарларига эмас, фақат уларнинг хабарларига ишонган. Тўпланган аниқ маълумотлар унга у ёки бу лавозимга тайинлаш масалаларини ҳал этиш, қобилиятли ва ишончга сазовор амалдорларни топиш имконини берарди. Токугава Ёсимуне сёгун ҳукуматидаги янги амалдорлар ва сиёсий мавқеи бироз заифлашган фудай даймё ўртасидаги рақобатни заифлаштира олган. У дарҳол фудой даймё билан муносабатларни „яхшилаган“, уларнинг вакиллари раҳбарига ҳурмат кўрсатиб, олдинги сёгунлар даврида мартабаси кўтарилган кўплаб янги кишиларга нисбатан душманлик позициясини эгаллаган. Ёсимуне сёгуннинг шахсий котиби лавозимини бекор қилдирган, чунки ушбу лавозимни эгаллаган шахслар амалда ҳукмдорларнинг севимлиларига айланганлар.
Шахсий ҳаёти
Токугава Ёсимуне самурай бўлган, шунинг учун чиниқишга катта аҳамият берган, самурайларнинг ҳарбий маҳоратини тиклашга интилган, қатъий ахлоқ тарафдори бўлган ва мураккаб одоб-ахлоқ ва ҳар қандай маросимларни давлат манфаатларига зарарли деб ҳисоблаган. У камтарона кийинган: ёзда пахтадан, қишда эса зиғирпоядан тикилган кийим кийган.
Ёсимуненинг барваста бўлган. 182 см баландликдаги жисмонан бақувват одам эди, бу ҳайратланарли эди, чунки Эдо давридаги япон тарихининг барча даврлари орасида японлар энг паст бўйли эди.
Ўз даврининг одатига кўра, Ёсимуне ёрқин аёллар қуршовида эди, лекин уларга унчалик қизиқмасди. Хотини ва канизаги вафот этгач (бўлажак сёгунни туғиш пайтида вафот этган), ундан қайси канизакни танлаш кераклиги ҳақида сўрашганида: энг муҳими, содиқ ва рашкчи бўлмаслиги керак, юзи эса қандай бўлса, шундайлигича қолсин дея шундай жавоб берган.
Ўлими
1745-йилда Токугава Ёсимуне тўнғич ўғли Токугава Есиге фойдасига олий ҳокимиятдан ихтиёрий равишда воз кечади, аммо вафотигача давлатни бошқаришда давом этган.
1751-йил 12-июлда 66 ёшли Токугава Ёсимуне вафот этган ҳамда Уэно (Токио) даги Канейдзи буддистлар ибодатхонаси ҳудудида дафн қилинган.
| Токугава Ёсимуне[1] | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ „Генеалогй“ (жа). Реичсарчив. Қаралди: 2018-йил 4-июл.