Токугава Иэцуна — Япония тарихининг Эдо давридаги (1603-1868) Токугава сёгунатининг[1] тўртинчи сёгуни. лецуна Токугава Японияни 1651-1680-йилларда бошқарган.

Ҳаёти

Иэмицунинг тўнғич ўғли лецуна — отаси вафот этганда 10 ёшда эди. У заиф ва касал бола эди. Унга отасининг атрофидаги одамлар Хошин Масаюки, Мацудаира Нобуцуна ва Сакай Тадакиё ёрдам беришди. У ўсиб улғайганида ҳам ҳамма нарсада уларга ишонар ва тез-тез касал бўлганлиги сабабли, у фақат номигагина ҳукмдор бўлган. Сёгун маъмуриятининг барча ишларини рожу (катта давлат маслаҳатчиси) Сакай Тадакиё бошқарган. Токугава лецуна 1680-йил 8-майда меросхўрни қолдирмасдан вафот этди ва Эдо шаҳридаги Канеижи Буддист ибодатхонаси ҳудудида дафн этилди[2].

Ҳукмронлик йиллари

лецуна Конфуцийликни қўллаб-қувватлади ва хаттоки у буддист ва синто руҳонийларига нисбатан қатъий риоя қилиниши керак бўлган махсус қоидаларни ишлаб чиқди.лецуна ҳукмронлик йиллари ўзгаришлар даврига тўғри келди, ўша вақтда сёгунат позициясида салбий тенденциялар пайдо бўла бошлаган эди. Бунга мисол келтирадиган бўлсак, дастлабки учта сёгун ҳукмронлиги остида мамлакатнинг молиявий ҳолати яхши бўлган бўлса, лецун даврида эса аксинча даромадлар ва харажатлар ўртасидаги мувозанат бузилган эди[3].

Манбалар

  1. ↑ Жуков, А.Е. История Японии (Рус тили), 1998. 
  2. ↑ „Период Эдо“ (рус тилида). Wикипедиа. Қаралди: 8-декабр 2022-йил.
  3. ↑ „Сёгунат Токугава“ (рус тилида). Wикипедиа. Қаралди: 8-декабр 2022-йил.