Толга Сарıташ (1991-йил 30-май, Истанбул ) — Туркия сериаллари ва кино актёри.

Толга Саритас
Файл:Турк актёри
Касби Актёр

Ҳаёти

Асли Сиваслик бўлган Толга Сариташ Истанбулда туғилиб ўсган. Ўрта та’лимни Ҳалил Акканат ўрта мактабида олган. Истанбул университетининг Очиқ та’лим факултети география бўлимини тамомлаган. У Эсенюрт шаҳар ва Зейтиндали театрларида чиқиш қилган. Актёрлик билан бирга мусиқага ҳам қизиқувчи актёр ёшлигидан кўплаб чолғу асбобларида чалишни ўрганади ва ёшлигида дўстлари билан ташкил этган “Груп Омега” мусиқий гуруҳида барабанчи ва гитарачи бўлиб фаолият олиб боради[1].

Карераси

Актёрлик фаолиятини 2009-йилда “Бахти қора” филмидаги Берк роли билан бошлади.

2010-йилда Ўзлем Текиннинг “Ҳеч ким билмайди” қўшиғининг клипида суратга тушган.

2011-йилда ТРТ1 да намойиш қилинган “Сен ҳам кетма” сериалида Мерт образини, "Нома'лум асрнинг чарчоғи" филмида Берк, "Қал'адаги ёлғизлик" филмида Фейяз ролини гавдалантирган. Шундан сўнг “Орқа кўчалар” сериалининг эпизодларида рол ўйнаган.

2013-йилда “Худди ўтган замондек” ва “Йўқолган шаҳар” сериалларида рол ўйнаган. У Стар ТВда кўрсатилган "20 Дақиқа" сериалида Ферди образини гавдалантирган. 2013-йилда ҳам Стар ТВ-нинг "Муҳташам юз йил" сериалида Шаҳзода Жаҳонгир образини гавдалантирди ва бу сериалдаги ижроси билан катта олқишларга сазовор бўлди.

2014-йилда Пера гуруҳининг “Шароб ва изтироб” қўшиғига ишланган клипда рол ўйнаган ва Канал Дда намойиш этилган “Менинг исмим Гултепа” сериалида Мурат образини ўйнаган[1].

Актёр 2015-йилда фаолиятидаги бурилиш нуқтасини бошидан кечирди ва Д каналида намойиш этилган “Гунеш қизлари” сериалида Али Мерто’г’ли ролида илк бош ролни о’йнади. ТРТ 1 телеканалида намойиш этилган “Катта сургун Кавказга” мини сериалида Жемил образини ҳам ижро этди.

У 2016-йилда "Ёмон бола" филмида Мерич Туна ролини ўйнаган ҳолда биринчи филмини суратга олди ва "Доğуş Чой" брендининг реклама ролигида рол ижро этди.

2017-2019-йиллар орасида Стар ТВда намойиш этилган ва даврнинг энг кўп томоша қилинган сериалларидан бири бўлган “Қасамёд” сериалида Явуз Карасу ролини ижро этган Толга Сарıташ катта машҳурликка эришди. У Халқаро Эмми мукофотлари маросимида “Энг яхши актёр” номинациясида финалга чиқди.

У 2017-йилда “Ипана” бренди ва 2018-йилда “Пепси Мах” бренди учун камера қаршисига чиқди.

Актёр 2019-йилда ФОХ телеканалида намойиш этилган “Ферҳат билан ширин” сериалида Ферҳат Таşчи ролини ижро этди.

2020-йилда БлуТВда намойиш этилган ва биринчи бўлимида меҳмон актёр сифатида иштирок этган “Чала қолган муҳаббат” сериалида Озан образини ижро этди. Ўша йили “Шоw ТВ”да намойиш этилган “Ариза” сериалида Али Риза Олтой образи билан бош ролни ўйнади. Сериал 2021-йилда тугалланди.

У 2022-йилда Нетфлих’да чиққан “Йўлинг очиқ бўлсин” филмида иккинчи лейтенант Керим Керимоғлу ролини ижро этди. Ўша йили Шоw ТВ телеканалида намойиш этилган “Ота” сериалида Қодир Саруҳанли образини ўйнади.

Ҳозирда у 2021йилда шартнома имзолаган Вакиф Банкнинг бренд юзи ҳисобланади[2].

Ташқи ҳаволалар

Толга Сариташ

  • ИМДб'де Толга Сарıтаş
  • СинемаТüрк'те Толга Сарıтаş.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 İззет Çапа. „Гüнеşин Кıзларı лигҳт бир генçлик дизиси деğил“. Ҳüрриет (21 эйлüл 2015). 28 касıм 2019да асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Арşивленмиş копя“. 17 оcак 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23 оcак 2021.