Мусабоев Толибжон (1885—1931) – ўзбекистонлик маърифатпарвар инсон.

Мусабоев Толибжон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1885-йил
Тошкент
Вафоти 1931-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Миллати ўзбек

Ҳаёти ва меҳнат фаолияти

Мусабоев Толибжон Тошкент шаҳрида зиёли хонадонда дунёга келган. Дастлаб эски усулдаги мактаб ва мадрасаларда таҳсил олган. Кейинчалик хусусий равишда рус қонунчилиги билан танишган. 1914—1917-йиллардаги Туркистон маърифатпарварлик ҳаракатида фаол иштирок этган. Ўша пайтларда нашри иқтисодий қўллаб-қувватланган „Садойи Туркистон“ газетасини тарқатиш билан шуғуллаган. Мусабоев „Турон“ уюшмаси, „Иттиҳод ва тараққий“, „Турк адам марказият“ фирқаси ишларида иштирок этган.

1921—1922-йилларда Тошкент эски шаҳар халқ маориф бўлими ходими вазифасида фаолият юритган. 1923—1925-йиллар мобайнида „Туркит биродаронлиги“ нашриётида ходим бўлиб ишлаган. Қамоққа олиниш арафасида эса „Қизил Ўзбекистон“ газетасида нашрни тарқатувчи вазифасида ишлаган. 1929-йил 6-ноябрда „Мунаввар қори Абдурашидхонов ва Салимхон Тиллахонов иши“ бўйича "Миллий иттиҳод ташкилотининг аъзоси сифатида ГПУ томоминидан қамоққа олинган ва 1930-йилда Масковга олиб кетилган[1].

Ўлими

1931-йил 23-апрелда отувга ҳукм қилинган. 1986-йил 16-январ қарорига мувофиқ асосли равишда оқланган.

Манба

  1. ↑ Аҳмад, Сирожиддин. Қизил мустамлака: э'лон қилинмаган уруш Катта қирғин қомуси (1929-1950). Тошкент: Инфо Cаптал Боокс, 2022-йил — 635-бет. ИСБН 978-9943-5789-3-7.