Толиш тили (толишча. Толışə зıвон, Толышә зывон) — эроний тилларнинг шимоли-ғарбий гуруҳига мансуб тил. Озарбайжон жануби ва Эрон шимолида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 200 минг кишига яқин (1979). Асосий шевалари: ленкоран, астара, лерик, массали. Фонетикасида 7 унли фонема, тил ўрта ва тил орқа ундошлари оппозицияси (к’к, г’ г) мавжуд; морфологиясида отлар 2 келишик билан ўзгаради, кўпчилик феълларнинг ҳозирги ва ўтган замон шакллари бир хил, феъллар 8 замон, 4 майл ва 2 нисбат шаклларига эга. Синтаксисда аниқловчи аниқланмишдан олдин келади. Лексикасида озарбайжон тилидан ўзлашган сўзлар анчагина. ХХ асрнинг 30-йилларида Озарбайжон толишлари учун ёзув яратилган бўлса-да, у оммалашмаган.

Толиш тили
Миллий номи Толışи‎, толыши, تؤلشی
Мамлакатлар Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Eron bayrogʻi Эрон
Расмийлик ҳолати Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Eron bayrogʻi Эрон
Тил оиласи

Ҳинд-европа

Ҳинд-эрон
эронлик
Г'арбий
Шимоли-г'арбий
Татик/Каспий
Толиш
Тил кодлари
ИСО 639-3 тлй

Манбалар