Толлунд одами (милоддан аввалги 405–384 йилларда вафот этган) – эрамиздан аввалги 5-асрда, Скандинавияда, Римгача бўлган темир асри сифатида тавсифланган даврда яшаган одамнинг табиий равишда мумияланган жасади ҳисобланади [1]. 1950 йилда Толлунд одами Даниянинг Ютландия ярим оролидаги Силкеборг яқинидаги ботқоқда танаси топилган[2]. Эркакнинг ташқи тузилиши шу қадар яхши сақланганки, уни яқинда содир бўлган қотиллик қурбони деб ҳам тахмин қилишган. Толлунд одамини кашф этилишидан 12 йил олдин худди шу ботқоқдан бошқа бир инсон танаси, Эллинг аёли топилган [3]. Олимларнинг фикрига кўра, бу одам қатл қилинган жиноятчи сифатида эмас, балки қурбонлик қилинган деб тахмин қилинган, сабаби унинг тана тузилиши ва шу билан биргаликда унинг кўзлари ва оғзи ёпиқ бўлганлигидир[4].

Толлунд одами

Толлунд одамининг сақланиб қолган боши
Таваллуди Милоддан аввалги 445–420-йиллар
Вафоти Милоддан аввалги 405–384 йиллар
Толлунд, Дания
Бўйи 161см
Толлунд одамининг 1950 йилда топилган ҳолати.

Кашф этилиши

1950-йил 8 майда Вигго ва Эмил Хожгаард томонидан Даниянинг Силкеборг шаҳридан 12 км (7,5 миля) ғарбда жойлашган Бжæлдсковдал торф ботқоғининг торф қатламидан жасадни топишган[5].

Толлунд одами 60 м (200 фут) чуқурликда, қўй териси ва жунидан тикилган учли қалпоқ кийган ҳолда ва шу билан биргаликда, ияги остига ва белига теридан тикилган камар боғлаган ҳолда топилган [2]. Шу билан биргаликда сочлари қисқа, деярли қалпоқ остига яшириб қўйилган. Толлунд одами тахминан 40 ёш атрофида бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Сусан К. Леwис—ПБС. „Толлунд Ман“. Публиc Броадcастинг Сйстем—НОВА (2006). 2020-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Глоб, П.. Тҳе Бог Пеопле: Ирон-Аге Ман Пресервед. Неw Ёрк: Неw Ёрк Ревиэw оф Боокс, 2004 — 304-бет. ИСБН 978-1-59017-090-8. 
  3. ↑ „Виоленcе ин тҳе Богс“ (Wайбаcк Мачине сайтида 18 Новембер 2012 санасида архивланган), Арчаэологиcал Институте оф Америcа
  4. ↑ Ҳарт, Эдwард, дир. „Гҳосц оф Мурдеред Кингс“. НОВА. Прод. Эдwард Ҳарт анд Дан МcCабе, ПБС, 29 Жануарй 2014
  5. ↑ Силкеборг Публиc Либрарй; Силкеборг Мусеум „А Бодй Аппеарс“. Тҳе Толлунд Ман—А Фаcе фром Преҳисториc Денмарк. Силкеборг Публиc Либрарй (2004). 2013-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 22-сентябр.