Tolmachevy Sisters
Анастасия ва Мария Андреевна Толмачёва (1997-йил 14-январда туғилган), Толмачевй Систерс (Толмачёва опа-сингиллари) номи билан танилган россиялик эгизак қўшиқчи ва актрисалардир. Улар Россиянинг Курск шаҳрида таваллуд топган. Толмачевй Систерс тўққиз ёшида „Весенний жазз“ қўшиғи билан „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион — 2006“ қўшиқ танловида ғолиб чиққан[1]. Орадан саккиз йил ўтгач, улар „Шине“ қўшиғи билан Россия шарафини „Эуровисион — 2014“ танловида ҳимоя қилган ҳамда еттинчи ўринни эгаллаган. Опа-сингиллар 2007-йилда „Половинки“ номли албомини тақдим этган[2].
| Толмачевй Систерс | |
|---|---|
|
Томалчевй Систерс 2014-йилда | |
| Умумий маълумот | |
| Мамлакат | Курск, Россия |
| Фаолият йиллари | 2006–ҳозиргача |
| Жанр | Поп |
| Таркиб |
Анастасия Андреевна Толмачева Мариа Андреевна Толмачева |
Карераси
Ёшлар ўртасидаги Эуровисион — 2006
Опа-сингиллар 2006-йил 4-июнда (тўққиз ёшда) ўтказилган миллий саралаш босқичида ғолиб чиқиб, Россия шарафини Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион — 2006“ қўшиқ танловида ҳимоя қилган. Кейинчалик улар „Весенний жазз“ қўшиғи билан танловда 154 балл тўплаган ҳолда ғалаба қозонган. Беларус вакиллари эса 129 балл билан иккинчи ўринни эгаллаган[1].
2007-2010-йиллар: „Половинки“ албоми ва Эуровисиондаги чиқишлар
2007-йилда Толмачёва опа-сингиллари ўзларининг илк „Половинки“ номли албомини чиқарган. Шунингдек, улар Ғалаба куни муносабати билан Москванинг Қизил майдонида „Катюша“ қўшиғини ижро этган.

2009-йилда Толмачёва опа-сингиллари Россиянинг Москва шаҳрида ўтказилган „Эуровисион — 2009“ қўшиқ танлови биринчи ярим финалининг очилиш маросимида чиқиш қилган[3]. 2010-йилда эса улар Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтган „Ёшлар ўртасидаги Эуровисион — 2010“ қўшиқ танловининг танаффус дастурида меҳмон сифатида қатнашган. Мазкур чиқишда аввалги йиллар ғолиблари ўзларининг қўшиқларини попури тарзида ижро этган[4].
Эуровисион — 2014

Толмачевй Систерс „Шине“ қўшиғи билан Даниянинг Копенгаген шаҳрида ўтказилган „Эуровисион — 2014“ қўшиқ танловида Россия вакиллари сифатида иштирок этган[2][5]. Улар мусобақани 89 балл билан еттинчи ўринда якунлаган[6].
Толмачёва опа-сингиллари ярим финал ва финал чиқишлари вақтида томошабинларнинг ҳуштакбозлигига дуч келган[7]. Россияга баллар берилган пайтда ҳам ҳуштак овозлари эшитилган[8]. Фрасер Нелсон бу ҳолат ҳақида: „Эуровисион томошабинларининг кимнидир ҳуштакбозлик билан қарши олганини охирги марта қачон кўрганимни эслай олмайман; ҳатто 2003-йилдаги Ироқ уруши даврида ҳам Буюк Британияга нисбатан бундай муносабат бўлишмаган“, — деб ёзган[9].
2015-йил — ҳозиргача
2019-йилда ўтказилган „Эуровисион — 2019“ танловида Толмачевй Систерс Россия ҳакамлар ҳайъати таркибидан ўрин олган[10][11][12].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Руссиа – ЖЕСC“. 2007-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-март.
- ↑ 2,0 2,1 „ру:Сёстры Толмачевы вернулись в Москву“ [Тҳе Толмачёвй Систерс ҳаве ретурнед то Мосcоw]. Вести. 2008-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-март.
- ↑ „ру:Маша и Настя Толмачёвы – Открытие Евровидения в Москве“ [Маша анд Настя Толмачев – Опенинг оф Эуровисион ин Мосcоw] (2011-йил 28-апрел). 2016-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-ноябр.
- ↑ „Жуниор Эуровисион 2010 – Медлей оф алл превиоус ЖЕСC wиннерс“. 2013-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-ноябр.
- ↑ „Руссиа сендс тҳе Толмачевй Тwинс то Cопенҳаген“. Эуровисион Сонг Cонтест (2014-йил 15-март). 2014-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-март.
- ↑ „Эуровисион 2014 ресулц“. ББC Неwс (2014-йил 11-май). 2014-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-май.
- ↑ „Руссиа бооэд ат Эуровисион семи-финал“. ббc.cо.ук/неwс. ББC Неwс (2014-йил 7-май). Қаралди: 2014-йил 13-май.
- ↑ Wятт, Даисй „Эуровисион 2014: Руссиан аcт, тҳе идентиcал Толмачевй Тwинс, жеэред бй cроwд дуринг финал“. Тҳе Индепендент (2014-йил 10-май). 2022-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-ноябр.
- ↑ „Эуровисион 2014: тҳе бооинг оф Руссиа wас а дисграcе“. Спеcтатор Блогс (2014-йил 11-май). 2015-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 13-май.
- ↑ „Определён состав российского жюри на "Евровидении" в Израиле“. 2019-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-май.
- ↑ По каким критериям в жюри „Евровидения“ вошли моделер Игор Гуляэв, сёстри Толмачёви и Симон Осиашвили
- ↑ От дизайнера Гуляэва до сестёр Толмачёвих: Раскрит состав российского жюри Евровидения 2019