Tolmen Eduard Cheys
ТОЛМЕН (Толман) Эдуард Чейс (1886—1959) — америкалик психолог, необихевиоризм назариётчиси. Бихевиоризм, гешталўппсихология ва фрейдизм ғояларини бирлаштириб, янги илмий тизимни ишлаб чиққан. Бихевиоризм асосчиси Ж. Уоцоннинг ғоясига қарамақарши ўлароқ, у ҳайвонларнинг ҳам, инсонларнинг ҳам хулқи "стимул — реаксия" типидаги бирликлардан иборат тузилишга эмас, балки яхлит хаттиҳаракатлар тизимига эга, деб ҳисоблайди. Ушбу тизим ўз ичига мотив, мақсад, ашёлар хусусиятлари ва уларнинг тузилмавий муносабатларини фарқлаш, фараз ишлаб чиқиш ва уни текшириш кабиларни қамраб олади. Т. мазкур ички руҳий ҳолатларни "оралиқ ўзгарувчанлик" тушунчасига бирлаштирган. Ижобий ўзгарувчан реаксиЯларни Т. психологик эмас, балки жисмоний реаксиялар деб баҳолайди. Асосий асари "Ҳайвонлар ва одамларда мақсадга йўналтирилган хаттиҳаракат" (1932).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |