Томас Ричард Ҳаркин (1939-йил 19-ноябрда туғилган) — америкалик ҳуқуқшунос, ёзувчи ва сиёсатчи. АҚСҲ демократик партия аъзоси. 1975-йилдан 1985-йилгача Иоwа штатининг 5-конгресс округи АҚШ вакили, 1985—2015-йилларда Қўшма Штатлар сенатори бўлиб ишлаган.

Том Ҳаркин
Томас Ричард Ҳаркин
upright=‎(1,500 × 2,100 pixels, file size: 1.31 MB, MIME type: image/jpeg)
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Томас Ричард Ҳаркин

1939-йил 19-ноябр (1939-11-19) (86 ёш)
Миллати инглиз
Касби ҳуқуқшунос, сиёсатчи, ёзувчи

Ҳаркин 1984-йилда АҚШ Сенати учун пойгада катта фарқ билан ғолиб чиқди. У 1992-йилда ўз партиясидан президентликка номзод бўлиш учун дастлабки номзод бўлган, бироқ у якуний ғолиб Билл Клинтонни қўллаб-қувватлаб, сайловдан воз кечган. У беш маротаба Сенатга сайланган ва Сенатдаги фаолиятининг охирида Сенатнинг соғлиқни сақлаш, таълим, меҳнат ва пенсия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. У 1990-йилги ногиронлиги бўлган америкаликлар тўғрисидаги қонуннинг муаллифи ва Сенатда унинг бош ҳомийси бўлган. Ҳаркин кар акаси ҳам тушуна олиши учун Сенат мажлисида кириш сўзининг бир қисмини имо-ишоралар тилида сўзлаган[1]. 2013-йил 26-январда Ҳаркин 2014-йилда қайта сайлов учун номзодини қўймаслигини эълон қилди[2].

Ҳаёти, таълими, илк сиёсий фаолияти

Ҳаркин Иоwа штатининг Cумминг шаҳрида таваллуд топган. Отаси, Патриcк Франcис, кўмир конида ишлаган, онаси эса Франcиска Франcес Валентине фарзанди 10 ёшга тўлганида вафот этган. У Доwлинг Cатҳолиc юқори мактабида ўқиган[3].

Ҳаркин Иоwа штати университетида ҳарбий-денгиз кучлари РОТC стипендияси танловига қатнашди ва Делта Сигма Пҳи ташкилоти аъзосига айланди. У 1962-йилда ҳукумат ва иқтисод факултетини тамомлаб, бакалавр дипломини олди[4].1962-йилдан 1967-йилгача АҚСҲ ҳарбий кучларида учувчи вазифасида хизмат қилди.

1969-йилда Ҳаркин Вашингтонга кўчиб ўтди ва АҚШ Демократик Конгреси аъзоси Нил Смитнинг ёрдамчиси вазифасида иш бошлади.Неал Смит билан ишлаганда 1970-йилда делегация билан биргаликда Жанубий Ветнамга боради. Саёҳати давомида расмлар олди ва уни 1970-йил 17-июлда Лифе Магазин журналида нашр эттиради.

АҚШ Сенати

Сайловлар

Ҳаркин Колорадо штатининг Денвер шаҳрида бўлиб ўтган 2008-йилги Демократик Миллий Конвенциянинг биринчи мажлисида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган имо-ишоралар тилида ўз нутқини бошлади.

1984-йилда Ҳаркин Америка Қўшма Штатлари Сенатига демократик номзодликда ғолиб чиқди ва республикачи Рожер Жепсенни ҳайратланарли даражада 11,8 балл фарқ билан мағлуб этди[5].У 1990, 1996, 2002, 2008-йилларда қайта сайланган[6].

Манбалар

  1. ↑ Сенатор Том Ҳаркин (Д-ИА) Деливерс Флоор Спеэч ин Америcан Сигн Лангуаге. C-СПАН.
  2. ↑ Беаумонт. „АПНеwсБреак: Ҳаркин wон'т сеэк 6тҳ Сенате терм“. Бигсторй.ап.орг. 19-апрел 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-январ 2014-йил.
  3. ↑ Миллер, Жудитҳ. "Том Ҳаркинʻс Олд-Тиме Религион", Тҳе Неw Ёрк Тимес, Фебруарй 9, 1992. Аccессед Новембер 6, 2007. „Афтер ҳис мотҳер диэд, Ҳаркин, ан алтар бой, wент то Доwлинг Cатҳолиc Ҳигҳ Счоол ин Дес Моинес анд wон а Навй РОТC счоларшип то cоллеге.“
  4. ↑ Бартҳоломеw, Давид. „Сенатор Том Ҳаркин анноунcес планс то ретире“ (инглизча). Иоwа Стате Даилй (2013). 24-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-ноябр 2018-йил.
  5. ↑ Баррон, Жамес. „ТҲЕ 1984 ЭЛЕCТИОНС: ҲАРД-ФОУГҲТ CОНТЕСТС ФОР ТҲЕ СЕНАТЕ; ДЕМОCРАТ УНСЕАТС ЖЕПСЕН ИН ТҲЕ ИОWА СЕНАТЕ РАCЕ“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (7-ноябр 1984-йил). Қаралди: 18-феврал 2020-йил.
  6. ↑ „Иоwа Сен. Ҳаркин эндорсес Деан“. Cабле Неwс Нетwорк. Қаралди: 19-феврал 2020-йил.