Tomas Gardi
Томас Гарди (1840-1928) - Томас Гарди дастлаб ше’рлар ижод қилади. Қашшоқлик ҳақидаги биринчи романи муваффақиятли чиқмайди. 1871- йилда унинг галдаги романи нашр қилинади. Китобхон бу романни илиқ кутиб олади. Шу йилдан бошлаб, у туг'илган юртига қайтиб, муттасил ижод билан банд бо'лади.
Ижод ё'ли
0 ‘з ижодий фаолияти давомида ўн тўртта роман ёзади. Бу романлар Англия адабиёти тарихи саҳифаларини безаб турибди. Ёшлигидан мусиқа, сан’ат, адабиётга қизиқиш билан қарайди. Стил, Милтон, С. Ричардсон, Г.Филдинг асарларини берилиб ўқийди. Айниқса, Ч. Дарвин, Ч. Диккенс, А. Барбюс асарлари унинг дунёқарашининг ўсишига катта та’сир кўрсатади. 1926- йилда Оксфорд университетида докторлик илмий даражасига эга бо'лади. «Она юртга қайтиш» (1878), «Мег Костербриж» (1886), « 0 ‘рмон охирида» (1887), «Романтик тарих ва хаёл» (1872), «Драгун полкидаги кекса сумайчи» (1880), «Севгилим» (1892) каби асарлар Т. Гардининг ниҳоятда сермаҳсуллигидан дарак беради. Томас Гарди асарларида урушни қоралайди. Гарди кўпчилик романларини умумий ном остида «Уэссен романлари» деб атайди. Гарди она шаҳрини романларида Кестер Бирдж шаҳри номи билан атайди. 0 ‘зининг туркум қисса ва ҳикояларини эса «Уэссен ҳикоялари» умумий номида беради. Дастлабки ёзган туркум ше’рларини эса «Уэссен ше’рлари» дея номлайди. Гарди қайси мавзуда ижод қилмасин, ёзувчи учун асосий тасвир макони Уэссен бо'либ қолаверади. Гарди ўз ижоди давомида ёзган ўн тўртта романини саналар ва воқелик жиҳатидан уч қисмга ажратиб, бу туркумларнинг ҳар қайсисини учта ном остида атайди. Биринчи туркум «Хаёлот ва тарих романтикаси», иккинчи туркум «Кескин нисбат романлари», учунчиси «Муҳит ва характерлар ҳақидаги романлар» деб номлайди. Томас Гардининг илмий ва фалсафий дунёқараши ҳам жуда кенг. О'з романларида давр ва жамият фалсафасини, инсон ва зулм мавзусини асосий тасвир баёни қилиб олади. «Дарахт остидаги майсазор» (1872) деб номланувчи биринчи романидаёқ майсазорни қашшоқ, кун бўйи оғир меҳнат қилса ҳам қорни тўйиб овқат емайдиган камбағал инсонга қиёс қилади. Майсазор ўсмайди, уни босиб, эзиб о'тиб кетаверишади. Унинг ўсишига дарахт ё'л қўймайди. Умр бўйи сояда, дарахт тагида ўсади. Қуёш кўрмай яшаган м айса- инсон нимжон бо'лади. Томас Гарди ижодининг охирги даврида яна авлодлар масаласига қайтади. Адибнинг фалсафий эпик руҳдаги драмаси «Авлодлар» уч қисмдан, ўн тўққиз кўринишдан, бир юз ўттиз пардадан иборатдир. Бу драмани саҳнага олиб чиқиш учун театр жамоаси жуда қийналади. Шунда Гарди театр режиссёрларига қарата «Мен о ‘з драмамни театр учун яратганим ё'қ, ўқиш учун яратганман», деб жавоб беради. Драмада халқ ҳаёти ва тақдири биринчи ўринда туриб, ижтимоийфалсафий воқелик кўрсатиб берилади. Драматург ўз асарини яратиш учун шаҳар ва қишлоқларга, жанггоҳларга, денгиз қўшинлари орасига бориб қирг'н урушлар жараёнини ўз ко'зи билан кўради. Ҳаётини хавф остига қўйиб бо'лса-да асари учун манба тўплайди. Драмада Англия, Франсия, Россия, Германия, Испания, Италия каби улкан давлатламинг ўзаро муносабати ёритилган, ҳарбий қўмондонлар, маршал ва генераллар, элчи ва сиёсатдонлар образи юксак маҳорат билан яратилган. Драмада Наполеон ва Кутузов образи ҳам берилган. «Авлодлар» драмасини саҳнага олиб чиқиш учун юзлаб актёрлами жалб этиш ва кўп маблаг 4 сарф қилиш лозим эди. Бу драма саҳнада қўйилмаса-да, китобхонларнинг севимли асарига айланди. Тадқиқотчилар жаҳон драматургияси тарихида мунчалик кўп қиёфалар иштирок этувчи драма ҳали яратилмаган эди, деб баҳо беришади. Томас Гарди умрининг охирги йилларида «Уч бегона», «Чўпон нима кўрди», «Тақиқланган ўгМл» каби ҳикоялар ёзди. Ҳаётининг сўнги дақиқаларигача ижод билан машг'ул бо'лган адибдан авлодларга, бой адабий мерос қолди.
Манбалар
"Жаҳон адабиёти" Файзулла Бойназаров.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |