Томас Ҳоббес (1588-йил, 4-май, Малмсбери — 1679-йил, 12-апрел, Ҳардуик) — инглиз файласуфи. Руҳоний оиласида туғилган. Оксфорд университетини битирган (1608). Гоббс дунёқараши ХВИИ аср инглиз инқилоби таъсирида шаклланди. Фалсафада Гоббс замонасидаги табиацҳунослик билан боғлиқ механистик материализм тарафдори бўлган. У геометрия ва механикани илмий тафаккурнинг идеал намунаси, деб билган. Табиатии катта-кичиклиги, шакли, ўрни ва ҳаракати (жойини ўзгартириши) билан фарқланувчи жисмлар мажмуи, деб ҳисоблаган. Гоббс фақат реал жисмлар мавжуд, қолганлари тўқиб чиқарилган тасаввурлардир, дейди. Унинг тафаккурни фикр қилувчи материядан ажратиб бўлмайди, деган қараши муқимдир. Гоббс инсон аклидаги тушунча дастлаб сезги аъзоларида қисман ёки тўла вужудга келади деб, эмпирик билиш назарияси мавқеида турган.

Гоббс шахсий фикрича, давлат пайдо бўлгунча хусусий мулкчилик бўлмаган. Кишилар бирбирини ўлдириб қўймасликлари, таламасликлари учун келишилган ҳолда, айримларнинг ҳуқуқини чеклаш мақсадида давлат келиб чиқди. Гоббс мутлақ монархияни давлатнинг энг яхши шакли десада, инқилобий тамойилларга ҳам ўрин берган.

Асосий асарлари: "Фалсафа асослари" (1642—58), "Фуқаролик ҳақидаги таълимотнинг фалсафий элементлари" (1642), "Левиафан" (1651).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил