Томас жараёни — суюқ фосфорли чўянни қисилган ҳаво ёки бошқа оксидловчи газ аралашмаси муҳитида конвертера.^ қайта ишлаб пўлатга айлантириш. Инглиз металлурги С. Ж. Томас (1850 — 85) таклиф қилган (1878). Томас жараёни таркибида 2% гача фосфор (Р) бўлган чўянни қайта ишлашга имкон берган. Олинган то мае пўлати таркибида азот ва фосфор мартен пулатидагнга нисбатан камлиги туфайли ХХ аср бошларида мартен печиаа пўлат олиш усули Томас жараёнини сиқиб чиқара бошлади. 70-йилларда Томас жараёни ўрнини кислородконвертерли жараён эгаллади.