Томбили (2016-йил 1-август, Истанбул, Туркия) — Истанбулда яшаган кўча мушуги. У пиёдалар йўлагида ёнбошлагани акс этган фотосурати билан дунё миқёсида шуҳрат қозонди[1]. Истанбул шаҳар ҳокимияти унинг хотирасини ҳайкал ўрнатиш орқали сақлашга қарор қилди.

Ҳаёти

Томбили (туркча тўйиб овқатланган уй ҳайвонининг умумий номи[2]) Истанбул шаҳрининг Кадикўй туманидаги Зивербей маҳалласида (семте) яшаган кўча мушуги эди. Мушук дўстона муносабати ва зинапояга суяниб туришни одат қилгани билан маҳаллий аҳолининг суюкли ҳайвонига айланганди. Томбилининг йўл четидаги тўсиққа ялқовлик билан суяниб тургани акс этган сурати интернет ижтимоий тармоқларида тарқалиб, дунёга машҳур бўлиб кетди[3]. Шундан сўнг, у Кадикўй ҳудудида култ мақомига эга бўлди. 2016-йилда Томбили оғир касал бўлиб қолди ва охир-оқибат август ойининг бошида вафот этди[4].

Ёдгорлик

Томбилининг ўлимидан сўнг уни абадийлаштиришга чақирувчи петиция ўтказилди ва 17 000 га яқин имзо тўпланди. Кадикўй муниципалитети раҳбари Айкурт Нуҳоғлу унинг хотирасини ҳурмат қилишга расман рози бўлди. Маҳаллий ҳайкалтарош Севал Шаҳин мушукнинг жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган суяниб туришини акс эттирган ҳайкал ясади. У 2016-йил 4-октабрда Бутунжаҳон ёввойи табиат кунида очилди[5]. Очилиш маросимида юзлаб одамлар иштирок этди ва Туркия телевидениеси орқали намойиш этилган тадбирда Кадикўй раҳбари ўринбосари Башар Нежипоғлу нутқ сўзлади[6].

Орадан бир ой ўтиб, Томбилининг ҳайкали ғойиб бўлди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратда ёдгорлик ўз жойидан ғойиб бўлгани, ортда фақат мис пластинка қолгани кўриниб турарди[7]. 2016-йил 8-ноябр куни Кадикўй шаҳар ҳокимияти ўғирлик содир этилганини расман эълон қилди. Бу эса Туркия ва хорижда ҳам хавотир уйғотди. „Улар Томбили ҳайкалини ўғирлаб кетишди. Улар барча гўзаллик душмани. Улар фақат нафрат, кўз ёшлар ва урушни биладилар“, деган эди туркиялик депутат Тунcай Ўзкан[8]. Бироқ, икки кундан кейин ҳайкал топилиб, ўз жойига қайтарилди[9].

Манбалар

  1. ↑ „НеwсАрц & ЛифеАугуст 10 2016 15:15:00 Истанбул’с пҳеноменал cат Томбили диэс“. Ҳурриет Даилй Неwс (2016-йил 10-август).
  2. ↑ МcКернан, Бетҳан „Томбили: Истанбул cат анд интернет меме ҳоноуред wитҳ статуэ“ (эн). Тҳе Индепендент (1 октября 2016). Қаралди: 31 июля 2021.
  3. ↑ „Истанбул’с Мост Фамоус Cат Ҳоноред Wитҳ Иц Оwн Статуэ Ат Иц Фаворите Спот“. Боред Панда (6 октября 2017). Қаралди: 31 июля 2021.
  4. ↑ „Лазй ин лифе, лазинг ин деатҳ: Томбили тҳе фат cат гец а статуэ“ (эн). Тҳе Миами Ҳералд (6 октября 2016). Қаралди: 31 июля 2021.
  5. ↑ „Газе Упон тҳе Висаге оф Тҳис Беаутифул анд Ҳаунтинг Cат Статуэ“ (эн). Неw Ёрк Магазине. Неw Ёрк Медиа, ЛЛC (10 октября 2016). Қаралди: 31 июля 2021.
  6. ↑ „Сcулптуре оф cат пҳеноменон ʻТомбили’ инаугуратед ин Истанбул“ (эн-УС). Ҳурриет Даилй Неwс. Анадолу Агенcй (4 октября 2016). Қаралди: 31 июля 2021.
  7. ↑ „Сcулптуре оф Истанбул’с соcиал медиа пҳеноменон cат Томбили столен“ (эн). Даилй Сабаҳ (8 ноября 2016). Қаралди: 31 июля 2021.
  8. ↑ „Сcулптуре оф иcониc Истанбул cат ʻТомбили’ столен“ (эн). Ҳурриет Даилй Неwс (8 ноября 2016). Қаралди: 31 июля 2021.
  9. ↑ „Столен статуэ оф беловед Истанбул cат ретурнед“ (эн). Тҳе ББC (10 ноября 2016). Қаралди: 1 мая 2017.

Ҳаволалар