Томбукту, Тимбукту - Малидаги шаҳар, Нигер дарёсининг чап соҳилида. Транспорт йўллари тугуни. Туз, тамаки ва хурмо савдоси маркази. Ҳунармандчилик корхоналари мавжуд. Иссиқлик электр стяси қурилган. Ўлкашунослик музейи, араб ёзма манбаларини ўрганувчи институт бор. Шаҳарга карвон йўлидаги манзил сифатида ХИ асрда асос солинган. ХИИИ—ХВИ асрларда Мали ўрта аср давлатининг иқтисодий ва маданий марказларидан бўлган. 13— ХВ асрларга оид меъморий ёдгорликлари (маежид, мақбаралар) сақланган.