Tomchi analiz
Qiyofa
Томчи анализ — сифат ва ярим миқдорий кимёвий анализ усули. Томчи анализда текширилаётган эритма ёки модда бир неча томчи миқдорида олинади. Муайян сонларни аниқлаш учун филтр қоғози, юпқа шиша, томчи пластинкаси ва микротигелда ўтказиладиган рангли реаксиядан фойдаланилади. Томчи анализда сезгирлиги ва селективлиги юқори моддалар қўлланади. Шу туфайли, аниқланаётган ионлар текширилаётган эритмадаги бошқа моддалар иштирокида топилади. Ярим миқдорий аниқлаш усули (томчи колориметрия) филтр қоғозида пайдо бўлган доғ рангини стандарт рангга солиштиришга асосланган. Томчи анализ усули органик ва анорганик моддаларнинг софлигини назорат қилишда; руда ва минералларни анализ қилишда, биокимёвий анализда ва бошқаларда қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |