Томди тумани — Навоий вилоятидаги туман. 1927-йил 3-июлда ташкил этилган. Жанубий қисмидан Конимех, Нурота туманлари, шимолий қисмидан Қозоғистоннинг Қизилўрда, шарқий қисмидан Жанубий Қозоғистон вилоятлари, жануби-шарқдан Жиззах вилояти, ғарбий қисмидан Учқудуқ тумани билан чегарадош. Майдони 42,4 минг км². Аҳолиси 15,8 минг киши (2023). Туман маркази — Томдибулоқ қишлоғи. Туманда 7 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Керегетов, Кориз, Оққудуқ, Оқтов, Сўкитти, Томдибулоқ, Шели) мавжуд[4] Туманда 17 умумий таълим мактаби, қишлоқ хўжалиги. касб-ҳунар коллежи мавжуд. 25 кутубхона, 11 клуб муассасаси, 1 театр, 2 музей бор. Касалхона, поликлиника, туғруқхона, дорихоналар, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа тиббий муассасалари фаолият кўрсатади. Томди туманида дунёдаги энг йирик олтин конлардан бири Мурунтов олтин кони ҳам жойлашган.

Томди тумани
туман
Таркибида Навоий вилояти
Маъмурий маркази Томдибулоқ
Асос солинган санаси 1927-йил
Ҳоким Алдабергенов Қайрат Тутқабаевич
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли (2023) 15 800
Зичлиги 1 мв. км.га 0.37 киши киши./км²
Миллатлар таркиби қозоқлар - 69,2%
қорақалпоқлар - 29,4%
ўзбеклар - 1,2%
бошқалар - 0,2% [1]
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 42485 км²
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 36[2]
Почта индекси 210800 [3]
Автомобил рақами коди 85 — 89
Расмий сайти ҳттпс://www.томди.уз/уз/
Харитада
Tomdi tumani xaritada
Қизилқум чўлидаги саксовул, орқа томонда эса Тамдитов тоғлари жойлашган
Қизилқум чўли

Тарихи

Томди тумани 1927-йил 3-июлда Қорақалпоқ мухтор вилояти таркибида ташкил этилган. 1932-йил 20-мартдан Қорақалпоқ Автоном Совет Социалистик Республикаси таркибида ва 1936-йил 5-декабрда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси таркибига ўтказилди. 1943-йил 2-августда туман Бухоро вилояти таркибига ўтказилди. 1982-йил 20-апрелда Бухоро вилоятининг шимолий қисмида янгидан Навоий вилояти ташкил этилганидан сўнг, у янги ташкил этилган ушбу вилоят таркибига кирди. 1988-йил 6-сентябрда Навоий вилояти Самарқанд вилоятига қўшиб юборилди. 1989-йил 16-майда Томди тумани Бухоро вилоятига қайтарилди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бир йил ўтиб, 1992-йил 27-январда Навоий вилояти тикланди ва Томди тумани янги вилоятнинг таркибига киритилди[5]. Томди тумани ХХ аср ўрталарида олтин, кумуш, платина, уран конларининг кашф этилиши натижасида жадал ривожланди. Туман ҳудудида СССР даврида фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича энг йирик корхоналар қурилди.

Табиати

Томдитов тоғлари

Туман ҳудуди Қизилқум чўлида жойлашган. Тупроқлари қизил, қум тупроқлар.

Иқлими

Минтақанинг иқлими кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши эса совуқ. Йиллик ўртача ҳарорат +15,0 °C. Январ ойининг ўртача ҳарорати —4,1 °C, энг паст ҳарорати —31°C. Июлнинг ўртача ҳаротати 30 °C, энг юқори ҳарорати 40 °C. Йиллик ўртача ёғин 108 мм. Дарё ва кўллар йўқ. Вегетация даври 220-225 кун давом этади.

Релефи

Томди туманининг релефи асосан пасттекисликлар ва ўрта баландликдаги кичик тоғ жинслари билан ифодаланади. Пасттекисликлар туманнинг деярли барча ҳудудида тарқалган, минтақанинг ғарбий қисмида Мурунтов ва Томдитов тоғлари жойлашган. Туманнинг тоғли ҳудудлари денгиз сатҳидан 200 метрдан 900 метргача баландликда жойлашган. Тепаликлар асосан, қумтош ва қумлардан ташкил топган. Минтақанинг ўртача баландлиги 300 метрни ташкил қилади. Минтақанинг энг баланд нуқтаси — Томдитов тоғ тизмасининг Оқтов тоғи, баландлиги 922 метр. Минтақанинг энг паст нуқтаси денгиз сатҳидан 12 метр пастда жойлашган Мингбулоқ ботиғи ҳисобланади[6][7][8].

Гидрография

Туман ҳудудидан бирорта ҳам дарё оқиб ўтмайди, чунки туманнинг деярли бутун ҳудуди чўл ва даштлардан иборат. Туманнинг жануби-шарқий ҳудудидан бир қанча жуда майда сойлар оқиб, Айдаркўл кўлига қуйилади. Минтақадаги энг катта кўл ва сув ҳавзаси — катта ёпиқ кўл Ҳайдаркўл ҳисобланади. Кўл инсон фаолияти давомида вужудга келган.

Флора ва фауна

Туманнинг унумсиз ерлари туфайли ўсимлик дунёси жуда қашшоқ. Асосан саксовул, каврак, туяқорин, селин, ранг ва арпағонлар ўсади. Туман ҳудудида оқ қуйруқ (сайғоқ), жайран, архар, тулки, қобон, қуён, юмронқозиқ, бургут, қарға, калтакесаклар, эчкемар, бўғма илонлар, каклик ва бошқалар учрайди[4].

Маъмурий-ҳудудий тузилиши

Туманнинг маъмурий маркази Томдибулоқ қишлоғи бўлиб, қишлоқда 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Туманда шаҳар мақомига эга бўлган бирорта ҳам аҳоли пункти йўқ. Туманда 7 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Керегетов, Кориз, Оққудуқ, Оқтов, Сўкитти, Томдибулоқ, Шели) мавжуд. Туманда жуда кўп кичик қишлоқлар ҳам бор. Туман ҳудудида вилоятга бўйсунувчи шаҳар мақомига эга бўлган ва Томди тумани таркибига кирмайдиган Зарафшон шаҳри жойлашган.

Туманни бошқарган ҳокимлар

  • С.Пирманов — (1961-1976-йиллар)
  • А.Исаев — (1976-1982-йиллар)
  • М.Сулейменов — (1986-1995-йиллар)
  • А.Назаров — (1995-2009-йиллар)
  • Қайрат Алдабергенов — 2009-йилдан бошлаб туманни бошқармоқда

Ташкилий тузилмаси

  • Прокурор — Д.Файзиев
  • Камбағалчиликни қисқартириш ва бандлик бўлими — О.Маденов
  • Адлия бўлими -
  • Халқ қабулхонаси мудири — Т.Медетов
  • Ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими — А.Абдуллаев
  • Мактабгача ва мактаб таълим бўлими — М.Базарбаев
  • Маданият бўлими
  • Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими — А.Жумамуродов
  • Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими — А.Жузгенов
  • Ички ишлар бўлими — Р.Рўзиев
  • Оила ва хотин-қизлар бўлими — А.Дўспанбетова
  • Маънавият ва маърифат бўлими — М.Саматов
  • Инвестиция ва ташқи савдо бўлими — А.Намазов
  • Пенсия жамғармаси туман бўлими — К.Айдаров

Туман депутатлари

Томди тумани кенгашига, жами 20 та депутат Ўзбекистон Республикасининг сайлов ўтказишнинг асосий принсиплари асосида халқ томонидан сайланади[9]. 2023-йилга кўра Томди тумани кенгашига сайланган депутатлар рўйхати:

Томди тумани кенгашининг депутатлари[10]
Ф. И. Ш,
Туғилган йили,
манзили
Маълумоти,
мутахасислиги
Тегишли сайлов
округининг номи
Миллати Иш жойи,
лавозими
1 Абдуллаева Марина
Абдикеримовна
1971-йил
Томди тумани
Олий,
Нукус давлат университети,
экология-биология
фани ўқитувчиси
1-Айтекибий
сайлов округи
Қорақалпоқ
Томди тумани,
1-умумий ўрта таълим
мактабининг директори
2
Баянасов Лаис
Мўлдаҳметович
1953-йил
Томди тумани
Ўрта-махсус,
Бухоро қишлоқ
хўжалик техникуми,
зоотехник-ташкилотчи
2-А.Навоий
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
Нуроний
жамғармаси раиси
3
Уразшаев Фидел
Қўйшуақўвич
1968-йил
Томди тумани
Олий,
Тошкент давлат
формасевтика институти,
провизор
3-Улкен Томди
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
Хусусий дорихона мудири
4
Алдабергенов Қайрат
Тутқабаевич
1966-йил
Нурота тумани
Олий,
Тошкент қишлоқ
хўжалиги институти,
иқтисодчи
4-Янги Томди
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани ҳокими
5
Бегова Лаззат
Тулешовна
1975-йил
Томди тумани
Ўрта-махсус,
Навоий тиббиёт билим юрти,
ҳамшира
5-Алтинтау
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
Тиббиёт бирлашмаси,
Тез тиббий ёрдам бўлими
навбатчи фелдшери
6
Жалғасбаева Даметкен
Есбатировна
1967-йил
Томди тумани
Олий,
Тошкент Давлат
педагогика институти,
қозоқ тили ва адабиёти
фани ўқитувчиси
6-Наврўз
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
12-умумий ўрта таълим
мактабининг ўқитувчиси
7
Жалғасбаев Қалдибек
Ауезович
1963-йил
Томди тумани
Олий,
Навоий Давлат
педагогика институти,
рус тили ва адабиёти
фани ўқитувчиси
7-Қизилқудуқ
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
16-умумий ўрта таълим
мактабининг ўқув тарбия ишлари
бўйича директор ўринбосари
8
Мадреймова Улпаш
Каринсауовна
1964-йил
Томди тумани
Олий,
Тошкент Давлат университети,
математика фани ўқитувчиси
8-Рахат
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
16-умумий ўрта таълим
мактаби директори
9
Сибаев Рабат
Таубаевич
1965-йил
Томди тумани
Олий,
Тошкент қишлоқ
хўжалиги институти,
зоотехник
9-Ақтау
сайлов округи
Қозоқ
Халқ депутатлари,
Томди тумани кенгаши
котибиятининг мудири
10
Базарбаев Мелс
Қайирбаевич
1982-йил
Томди тумани
Олий,
Навоий Давлат
педагогика институти,
бошланғич таълим ва спорт
тарбиявий иш
10-Аяққудуқ
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
халқ таълими бўлими мудири
11
Жапбаров Ақназар
Есенгелдиевич
1973-йил
Томди тумани
Ўрта-махсус,
Томди тумани бизнес мактаби,
ветеринар
11-Турлибай
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
"Аяққудуқ" овул
фуқаролар йиғини раиси
12
Қайипова Светлана
Қўжамқуловна
1983-йил
Томди тумани
Олий,
Навоий Давлат
педагогика институти,
математика ва информатика
фани ўқитувчиси
12-Қулимбет
сайлов округи
Қорақалпоқ
Томди тумани,
10-умумий ўрта таълим
мактаби директори
13
Мирсадиқова Ақшўлпан
Мирзасадиқовна
1998-йил
Конимех тумани
Ўрта-махсус,
Зарафшон тиббиёт коллежи,
даволаш иши
13-Алдаберген
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
Тиббиёт бирлашмаси
ФАП Алдабергенк
патронаж ҳамшира
14
Турмаханов Жанибек
Мисилимович
1985-йил
Томди тумани
Олий,
Навоий Давлат
педагогика институти,
математика фани ўқитувчиси
14-Сукитти
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
"Сукитти" овул
фуқаролар йиғини раиси
15
Дўспанбетова Алма
Ауелбековна
1981-йил
Томди тумани
Олий,
Навоий Давлат
педагогика институти,
қозоқ тили ва адабиёти
фани ўқитувчиси
15-Кериз
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани
ҳокими ўринбосари,
оила ва хотин-қизлар
бўлими бошлиғи
16
Алданов Елибай
Тўқбергенович
1963-йил
Томди тумани
Ўрта-махсус,
Нукус селхозтехникум,
ҳисобчи
16-Керегетау
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
"Керегетау" овул
фуқаролар йиғини раиси
17
Тасқинбаев Талғат
Атабаевич
1979-йил
Томди тумани
Ўрта-махсус,
Томди тумани бизнес мактаби,
тракторчи
17-Жириқ
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
"Мейримхон"
фермер хўжалиги раҳбари
18
Рустемов Ҳамит
Умбетиярович
1984-йил
Томди тумани
Олий,
Навоий Давлат
педагогика институти,
қозоқ тили ва адабиёти
фани ўқитувчиси
18-Ўртақудуқ
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
14-умумий ўрта таълим
мактаби директори
19
Ходжаева Жанна
Бекбўсиновна
1983-йил
Томди тумани
Олий,
Бухоро давлат
тиббиёт институти,
умумий амалиёт шифокори
19-Утемурат
сайлов округи
Қозоқ
Томди тумани,
Тиббиёт бирлашмаси,
Уменурат ҚВР
шифокори
20
Усенов Алмат
Шакирович
1982-йил
Томди тумани
Ўрта-махсус,
касб-ҳунар коллежи,
ҳисобчи
20-Сукитти
сайлов округи
Қорақалпоқ
Томди тумани,
11-умумий ўрта таълим
мактабининг хўжалик
ишлари мудири

Аҳолиси

Туман вилоят умумий ер майдонининг 38 фоизи, аҳолисининг 3,0 фоизини ташкил этади. Туман аҳолиси 2023-йилги статистикага кўра 15 800 кишини ташкил қилди. Жами аҳоли таркибининг 51,2 фоизини аёллар ва 48,8 фоизини эркаклар ташкил қилади. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 0,37 кишидан тўғри келади[4]. Туман аҳолисининг асосий қисми қозоқлар ва қорақалпоқлардан иборат. Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023-йилнинг январ-март ойларида Томди туманида қайд этилган никоҳлар сони 12 тани ташкил қилди[11]. Томди аҳолиси йилдан-йилга камайишининг асосий сабабларидан бири, этник қозоқларнинг Қозоғистон Республикасига кўчиб кетишидир[12].Туман аҳолисининг миллий таркиби қуйидагича[13]:

Иқтисодиёти

Мурунтов — дунёдаги энг йирик олтин конларидан бири.

Вилоят статистика бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023-йилнинг январ-апрел ойларида Томди туманида ташқи савдо айланмаси ҳажми 422 минг АҚСҲ долларини ташкил қилди[14]Туманда 2023-йилги статистикага кўра 52 та оилавий корхона, 273 та мас’улияти чекланган жамиятлар ва 89 та саноат корхоналари фаолият юритмоқда[15].

Қишлоқ хўжалиги

Туманнинг умумий майдони 4248,5 минг км2 бўлиб, шундан 30,3 минг км2 яйловлар (71%) ва 12,2 минг км2 (29%) қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерлар ҳисобланади. Суғориладиган ерлар мавжуд эмас. Қишлоқ хўжалигининг асоси — яйлов чорвачилиги. Асосан, қоракўл қўйлари боқилади. Туя, от ҳам кўпайтирилмоқда. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 1402 қорамол (шундан 710 сигир), 363,9 минг қўй ва эчки, 3,5 минг от, 2,5 минг туя боқилади (2003). Хўжаликларнинг умумий сонидан 245 таси микрофирма, 6 таси кичик 7 таси ўрта ва 21 таси йирик корхонадир. Томди туманидаги йирик қишлоқлар орасида автобуслар қатнайди[4].

Саноати

Томди туманидаги ноёб олтинли жинс.
Геологик паркнинг кўргазмаси

Томди вилояти олтин, кумуш, платина, уран, рений, рух ва бошқа фойдали қазилмаларнинг дунёдаги энг йирик конларига эга. Ушбу конларни ўзлаштиришда, асосан очиқ усулда қазиб олиш йўли амалга оширилади. Туманда уран, қимматбаҳо ва рангли металларни қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Дунёдаги энг йирик олтин кони Томди туманида жойлашган Мурунтов карери бўлиб, олтин қазиб олиш бўйича иккинчи ўринда туради (Индонезиядаги Грасберг корхонасидан кейин). Ушбу карернинг узунлиги 3,5 километр, кенглиги 2,7 километр, чуқурлиги эса 430 метрни ташкил қилади. Кон 1958-йилда очилган, металлни саноатда қазиб олиш эса 1969-йилда бошланган. Кон яқинида олтин қазиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринда турадиган Зарафшон олтин қазиб олиш мажмуаси жойлашган. 2001-йилда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 53 тоннани, 2014-йилдан бошлаб эса 61 тоннани ташкил қилди[16]. 2007-йил ҳолатига кўра олтин заҳиралари 1750 тоннага баҳоланган ва бу кўрсаткич бўйича Мурунтов кони АҚШдаги Пеббле конидан кейин иккинчи ўринда туради[17]. Томди тумани ҳудудида олтин ва уран қазиб олиш бўйича жаҳондаги йирик корхоналардан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинати фаолият кўрсатмоқда. Навоий кон-металлургия комбинати дунёда олтин қазиб олиш бўйича олтинчи ва уран қазиб олиш бўйича еттинчи ўринда туради. Навоий кон-металлургия комбинати таркибига бешта йирик кон-металлургия корхоналари, шунингдек, „Навоий машинасозлик заводи“ ишлаб чиқариш бирлашмаси ва „Зарафшон қурилиш бошқармаси“ киради[18]. 2000-йилларнинг ўрталарига келиб туман ҳудудида 70 дан ортиқ турли соҳадаги турли корхона, фирма ва компаниялар фаолият кўрсатган. Томди туманида ғишт, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналари ҳам фаолият кўрсатмоқда[19].

Ижтимоий соҳа

Мактаблари

№ 1-умумий ўрта таълим мактабида сўнгги қўнғироқ(25-май, 2023-йил).

Томди туманида 2023-йил 1-январдаги маълумотга кўра 17 та умумий таълим мактаби фаолият юритмоқда, жами 331 педагог[20] 1 755 ўқувчиларга таълим бермоқда[21]. Томди тумани мактабларининг деярли барчасида дарслар қозоқ тилида олиб борилади, шу сабабли туман аҳолисининг аксар қисми давлат тилида равон гапира олмайди. Туман миқёсидаги мактабларда ўзбек синфлари ташкил қилинмаган.

  • № 1-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 2-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 3-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 4-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 5-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 6-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 7-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 8-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 9-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 10-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 11-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 12-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади[22].
  • № 13-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 15-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 14-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 16-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.
  • № 17-умумий ўрта таълим мактаби — дарслар қозоқ тилида олиб борилади.

Маданият ва таълим

Томди туманида битта театр, иккита музей, марказий маданият саройи, маданият уйлари, кўплаб клублар ва 25 кутубхона (2000-йилларнинг ўрталарида) мавжуд. Ўзбекистон ва Навоий вилояти бўйлаб тарқатилаётган газета, журнал, радиостансия ва телеканаллардан ташқари, Томди тумани ҳудудида ўзбек тилида газеталар, шунингдек, қозоқ тилида „Тамди шаруагери“ номли газетаси нашр этилади.

Спорт

Томди туманида стадионлар, спорт заллари, спорт майдончалари ва бошқа спорт иншоотлари мавжуд. 2000-йилларнинг ўрталарида 15 га яқин спорт иншооти фаолият кўрсатган

Диққатга сазовор жойлар ва туризм

Туманда туризм соҳаси етарли даражада ривожланмаган. Чўл ҳудудида меъморий ва археологик ёдгорликлар йўқ. Туристлар, асосан, Қизилқум чўлининг марказий қисмини, дунёдаги энг йирик олтин кони Мурунтов ва бошқа олтин конларини кўриш учун келади. Туманнинг маъмурий маркази — Томдибулоқ қишлоғида ягона Томди тарихий-ўлкашунослик музейи мавжуд.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Туман тарихи“. 2023-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-май.
  2. ↑ О`збекистон шаҳарларининг телефон кодлари
  3. ↑ „Томди тумани маълумот“. 2023-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-май.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 ".Томди тумани" ЎзМЕ. Т-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  5. ↑ „Кун тарихи: Навоий вилояти қачон ташкил этилган?“. 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июн.
  6. ↑ Достопримечателности Узбекистана. Мингбулакская впадина (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-21 санасида архивланган) аwайтравел.ру
  7. ↑ „каменний лес“ в урочищэ Джаракудук Мингбулакской впадини (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-13 санасида архивланган) народноэслово.уз, 21 Сентябр 2016
  8. ↑ Поселок Мингбулак в Мингбулакской впадине среда.уз
  9. ↑ Сайлов ўтказишнинг асосий принсиплари
  10. ↑ „Томди тумани кенгашининг депутатлари“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  11. ↑ 3 ойда қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилди?
  12. ↑ Қазақстанға 30 жилда қай элдерден қанша қандас көшіп келді
  13. ↑ „Томди тумани аҳолиси“ (уз). Хокимият Тамдынского района. 2016-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-феврал.
  14. ↑ .Қайси ҳудуднинг ташқи савдо айланмаси юқори?
  15. ↑ Навоий вилоятининг қайси ҳудудида саноат корхоналари кўпроқ жойлашган?
  16. ↑ „Добыча золота по предприятиям мира“ (деадлинк). голд.1приме.ру. 2016-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-феврал.
  17. ↑ „Месторождение Пеббл по запасам и ресурсам золота превзошло Мурунтау“. Информационно-аналитический центр Минерал. 2014-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-феврал.
  18. ↑ „Месторождение Пеббл по запасам и ресурсам золота превзошло Мурунтау“. Информационно-аналитический центр Минерал. 2014-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-феврал.
  19. ↑ О`збекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси 2008.
  20. ↑ Навоий вилояти мактабларида таълим бераётган ўқитувчилар сони қанча?
  21. ↑ Навоий вилояти мактабларида неча нафар ўқувчи таҳсил олмоқда?
  22. ↑ Томди туманида янги мактаб фойдаланишга топширилди