Tomir jinslar
Томир жинслар (петрографияда) — Ер пўстида томир ва дайкалар шаклида ётган магматик тоғ жинслари. Томир жинслар буткул мустақил ҳолатда ёки интрузив массивлар билан боклик бўлиши мумкин. Томир жинслар кимёвий ва минерал таркиби жиҳатидан отқинди тоғ жинсларига қисман ўхшаш. Интрузив жинсларга яқин бўлиб, таркиби жиҳатидан улардан ажратиб бўлмайдиган ашхист ва маълум даражада ажраца бўладиган диашхист Томир жинслар деб аталади. Диашхист Томир жинслар, ўз навбатида, тўқ рангли минералларга бой (меланократ жинслар ёки лампрофирлар), шунингдек, оч рангли минераллардан тузилган (лейкократ жинслар — аплитлар) турларга бўлинади. Баъзан бундай жинслар йирик ёки гигант зонали бўлиб, пегматит томирлар дейилади. Интрузив тоғ жинсларининг деярли ҳар бир турига мое Томир жинслар нинг турлари — лейкократ ёки меланократ жинсларга тўғри келади. Томир жинслар, одатда, порфирсимон структурали, асосий массаси тўлиқ кристалланган бўлади, баъзан шишасимонлари ҳам учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |