Tonal tillar
Тонал тиллар — лексик ва (ёки) грамматик маъноларни фарклаш учун хизмат қилувчи тонларга эга бўлган тиллар. Фонологик жиҳатдан тон — лексик ва грамматик маъноларни фарклаш учун қўлланадиган фарқловчи товуший воситалардан бири. Тонал тиллар Жан.Шарқий Осиё (хитой, Ветнам, лаос, бирма тиллари), Африка (нилот тиллари, ква, банту ва бошқа тиллар) ва Америкада (миштек, машатек, трике ва бошқа тиллар) тарқалган. Баъзи Тонал тиллар (мас., хитойтибет тиллари)да тонлар, асосан, лексик маънодорликка эга бўлса, бошқаларида грамматик фаркларни (отларда сон ёки жинс, феъл замони, инкор ва шу каби) ҳам ифодалаши мумкин. Аксарият Тонал тиллар учун тонлар ва сўз урғусининг ўзаро муносабати масаласи мунозаралидир; баъзи Тонал тиллар учун эса урғунинг мавжудлиги ва вазифаси ҳақида ишонарли далиллар мавжуд эмас. Шуни айтиш керакки, урғу бир сўзда бирдан ортиқ бўлмайди, тон эса бир сўзда 4 тагача (хитой тили) бўлиши мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |