Тонга, тонка, батонга — Замбия ва Зимбабведаги банту гуруҳига мансуб халқ. 1,65 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Диндорларининг аксарияти анъанавий эътикрдларга сиғинади. Христианлар, сунний мусулмонлар ҳам бор. Асосий машғулоти — деҳқончилик, қисман чорвачилик.