Тонга, тонгаликлар — Тонганинг асосий аҳолиси. 105 минг кишига яқин (1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, Австралияда ҳам яшашади. Полинезия гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Диндорлари — христианлар (асосан, методистлар), бир қисми католиклар. Тонгалар ўзига хос маданиятларини сақлаб қолганлар. Асосий машғулоти — деҳқончилик.