Тонгада ислом озчилик динидир . Фижи мусулмонлар лигаси маълумотларига кўра, 2002-йилда Тонга Қироллигида[1][2] 70 киши ислом динига эътиқод қилган, бу мамлакат аҳолисининг 0,1% дан камроғини ташкил этади[3]. Тонгадаги ҳукмрон дин христианликдир. Тонга аҳолисининг 96% насронийликнинг турли оқимларига эътиқод қилади[4].

Исломнинг кириб келиш тарихи

Ислом Тонга қироллигида 1983-йили тўганлик Фаёз Ману ўз оиласи билан Исломни қабул қилганида пайдо бўлган. Фаёз Ману Тонга оролларида исломни оммалаштиришда муҳим ўринни эгаллаган. Фаёз Тонга мусулмонлар лигасини ташкил этиб унинг биринчи президенти бўлди. Ташкилот фаолияти ва жамоавий ибодатлар Тонга қироли томонидан ўз саройида тақдим этилган махсус хонада амалга оширилган. 2004-йилда шайх имом Абдул Фодир Ананда биринчи Ислом марказини ташкил этди. Марказ қурилиши учун ер ўша пайтдаги Тонга мусулмон жамияти президенти ҳисобланган Муҳаммад Абдул Раззоқ томонидан совға қилинган. Ушбу марказда ибодат учун жой ажратилган бўлиб, шайх Абдул Фодир болаларга исломнинг асосларини ўргатадиган мактаб сифатида ҳам хизмат қилган. 2008-йил июл ойида Тонга мусулмонлар лигаси номи Тонга мусулмон муносабатларига ўзгартирилди. Муҳаммад Абдул Раззоқ ташкилот президенти бўлди. Ташкилотнинг асосий мақсади Ислом ва Қур’он асосларини ўргатиш орқали маҳаллий мусулмонларнинг билим даражасини ошириш бўлган. 2010-йил Тонга қироллигида хорижий ҳомийлар ёрдамида биринчи масжид қурилган. У Муҳаммад пайғамбарнинг биринчи хотини шарафига „Масжиди Хадижа“ деб номланган. Тонганинг биринчи мусулмон бўлган Фаёз Манунинг ўғли Илёс Ману унинг имоми бўлди[5].

Ҳозирги ҳолат

Ислом мамлакатда нисбатан яқинда пайдо бўлган ва унга атига 100 га яқин киши эътиқод қилади, улардан 70 га яқини тонганликлардир. Шунингдек Тонгада фиджилар, бенгаллар, покистонликлар, араблар ва ҳиндлар ҳам ислом динига эътоқод қилади. Шайх Имом Абдул Фодир Тонга мусулмон жамоасининг маънавий етакчисидир. Тонга мусулмон жамоасига хориждан молиявий ёрдам кўрсатилади[6].

Манбалар

  1. ↑ . 
  2. ↑ „Ҳеэдинг тҳе cалл то праер ин а регион тҳат реверес тҳе пиг“ (эн). Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд (2007-йил 8-сентябр). 2022-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  3. ↑ „Табле: Муслим Популатион бй Cоунтрй“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2011-йил 27-январ). 2014-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 9-сентябр.
  4. ↑ „Ислам в Королевстве Тонга | Ислам.плус“ (ру). ислам.плус. 2019-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-апрел.
  5. ↑ „Ислам в Королевстве Тонга | Ислам.плус“ (ру). ислам.плус. 2019-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-апрел.
  6. ↑ „Ислам в Королевстве Тонга | Ислам.плус“ (ру). ислам.плус. 2019-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 26-апрел.