Tongdemun
Донгдаэмун (кор. 동대문?, 東大門?- катта шарқий дарвоза) — Тонгдемун, шунингдек Ҳеунгинжимун (сўзма-сўз „кўтарилаётган меҳрибонлик дарвозаси“) Корея республикаси пойтахти Сеул марказидаги дарвоза, шаҳар рамзларидан бири.
Корейс тилида „Донгдаэмун“ сўзи ўзбек тилида „буюк шарқ дарвозаси“ деган маънони англатади. Бу ном Жосеон сулоласи даврида Сеулни ўраб турган девордаги асосий шарқий дарвозага берилган.
Тарихи
Тонгдемун 1398-йилда қирол Таэжо даврида қурилган, 1453-йилда реконструксия қилинган ва 1896-йилда ҳозирги кўринишини олган.
Тонгдемун бозори
Бугунги кунга келиб, Тонгдемун атрофидаги ҳудудда Тонгдемун бозори (корейсча: 동대문시장) жойлашган. У юқори даражадаги савдо майдонларини, куннинг катта қисмида очиқ бўлган бир нечта ер ости дўконлари, савдо расталари ва бозорларни ўз ичига олади. Бу ҳудуд Жанубий Кореядаги энг йирик савдо марказидир. 2007-йилда Сеулда Тонгдемун стадиони (бейсбол майдони) эгаллаб турган ҳудудни қайта қуриш учун Тонгдемун ободонлаштириш лойиҳаси бошланди. Дунёга машҳур архитектор Заҳа Ҳадид билан биргаликда ишлаб чиқилган янги дизайн бўйича Тонгдемунни таъмирлаш ишлари тугаллангач, у Сеулнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Дарвоза Жонгно 6-кўчасидаги Жонгно-гу тумани ҳудудида жойлашган. 2010-йилдан бошлаб Сеул метросининг бозорга энг яқин бекати номи "Тонгдемун тарих ва маданият боғига ўзгартирилди.
Ҳаволалар
- Донгдаэмун бозори
- Сеул хабарчиси: Донгдаэмун (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-09 санасида архивланган)
- Донгдаэмун мода шаҳарчаси(ингл.) )