Тони Моррисон (18-феврал 1932-йил, Огаё, АҚШ — 5-август 2019-йил, Ню-Ёрк, АҚШ) — америкалик ёзувчи. Дастлабки 2 романи — „Кўк кўзлар“ (1970) ва „Сула“ (1974), шунингдек, маиший мавзудаги „Сулаймон қўшиғи“ (1977) романи машҳур. Унда бир қоратанли авлодининг 100 йилдан ортиқроқ даврдаги ҳаёти мисолида умуман америкалик қоратанлиларнинг миллий ўз-ўзини англаш жараёни ёритилган. „Сула“ (1974) романи ҳаётнинг жабру ситамлари ва ишқдаги ёлғизликни енгишга уриниш, мутелик ва қатийлик ҳақида. „Қорамой суртилган қўриқчи“ романи (1981) да қоратанлилар муаммосига доир ҳозирги нуқтаи назарлар акс эттирилган. „Маъшуқа“ (1987) асарида ўтмиш билан замонавий саҳналар уйғунлаштирилган бўлса, „Жаз“ (1992) асарида 1920-йиллардаги ижтимоий ҳаёт, бу даврнинг ўзига хос „шамоли“ ва ёлғизликдаги руҳий ҳолатлар моқирона тасвирланган. Адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати (1993)[1].

Тони Моррисон
Таваллуди 18-феврал 1932-йил
Огаё, АҚШ
Вафоти 5-август 2019-йил(2019-08-05)
(87 ёшда)
Ню-Ёрк, АҚШ

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил