Toni Tornado
Антонио Виана Гомес,Тони Торнадо ёки Тони Торнадо номи билан танилган (Миранте до Паранапанема,1930-йил 26-май) - бразилиялик актёр ва қўшиқчи[1][2].1970-йилда "БР-3" соул қўшиғи билан В Халқаро қўшиқ фестивалининг Бразилия босқичида ғолиб бўлди.
Биографияси
Гаялик ва бразилиялик ота-онанинг 11 ёшлик ўғли Тони уйдан қочиб,Рио-де-Жанейрога келди ва у ерда кўча боласи бўлиб,ерёнғоқ ва ялтироқ поябзал сотиш билан кун кечирди.
18 ёшида у Деодоро парашют мактабида бўлажак телебошловчи ва тадбиркор Силвио Сантос билан бирга хизмат қилган.1957-йилда у Сувайш каналидаги жангда қатнашган[3].
Тони ўзининг бадиий фаолиятини 60-йилларда Тони Чекер номи билан бошлаган,Жаир Тауматургонинг "Ҳоже é диа де Роcк" шоусида лаблар билан синхронлаш ва рақсга тушиш бо`йича қатнашган.Ўша пайтда Тони қўшиқчилар Чуббй Чеcкер ва Литтле Ричардга тақлид қилди.Ҳатто 60-йилларда ҳам у АҚШга саёҳат қилган ва у Ню-Ёркда беш йил яшаган.
У Ню-Ёркда иммиграция департаментини алдаш учун[3][4],ўзини автоювиш шохобчаси ходими қилиб кўрсатиб,гиёҳванд моддаларини сотувчиси ва сутенёр бўлиб хизмат қилган.шу пайтда у Ню-Ёркда яшовчи бошқа бразилялик,қўшиқчи Тим Маиа билан учрашди.
1969-йилда Бразилияда у Эд Линколн гуруҳида ишлаган ва у кечалари клубда Жонни Бредфорт тахаллуси билан қўшиқ куйлаган,клуб эгаси уни ўзини чет элликдек кўрсатишга мажбурлаган.
1970-йилда у "Тони Торнадо" номини олди.У Жеймс Браун та'сирида Бразилия мусиқасига соул мусиқаси ва фанкни киритган сан'аткорлардан бири эди[5].
Ўша йили Трио Тернура билан биргаликда БР-3 қўшиғини куйлаб фестивалда биринчи ўринни олган. Унинг телевидениедаги биринчи роли 1972-йилда, шу йилда ТВ Тупи телеканалидаги "Жерôнимо" теленовеласида бўлган.
Торнадо кўпинча бир нечта сериаллар ва мини-сериалларда иштирок этади,гарчи деярли ҳеч қачон таниқли ролларда бўлмаган.Унинг телевидениэдаги фаолиятида энг катта роли Рубем Фонсека асари асосида 1993-йилда "Агосто" мини-сериалида президент ва давлат арбоби Гетулио Варгаснинг хавфсизлик бўлими бошлиғи "Қора фаришта" Грегорио Фортунато эдилар.Унинг фаолиятидаги яна бир муҳим рол Роке Сантеирода Виúва Порcина ( Регина Дуарте ) учун ишлаган уста Родесио эдилар.
Торнадо 70-йилларда актриса Арлете Саллес билан турмуш қурган.У актёр ва қўшиқчи Линколн Торнадонинг отаси
Ҳозирги вақтда Торнадо бутун Бразилия бўйлаб саҳналарда чиқдилар.Функессêнcиа ва Линколн Торнадо гуруҳи ҳамроҳлигида ўзининг энг яхши ҳитларини куйлаб чиқишга муносиб бўлган.
Манбалар
- ↑ Бертани. „Мúсиcа Пердида Брасилеира #2 - Тони Торнадо“. ПлайТВ (2013-йил 27-феврал). — „Тони, насcеу Антôнио Виана Гомес эм Миранте де Паранапанема, но эхтремо оэсте де Сãо Пауло, но ано де 1930.“. 2015-йил 10-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-март.
- ↑ „Тонй Торнадо“. Диcионáрио Cраво Албин. 2014-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 14-март.
- ↑ 3,0 3,1 Ферраз. „А темпестаде де суингуэ де Тонй Торнадо“ (пт). Cарта Cапитал (2015-йил 19-июл). 2015-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-август.
- ↑ „Тонй Торнадо лембра cонфусãо эм шоw де Элис Регина“. Програма до Жô (2011-йил 8-декабр).[сайт ишламайди]
- ↑ Зуза Ҳомем де Мелло. А эра дос фестиваис: ума парáбола. Эдитора 34, 2003. 9788573262728.