Tonkin mushugi
Тонкин (инглизча: Тонкинесе – Тонкин) – Сиам ва Бирма зотларини чатиштириш натижасида вужудга келган уй мушукларининг зоти. Ушбу зот мушуклари ўзларининг турли хил ранглардаги жунлари билан ажралиб туради. Унинг вазни 2,5 килограммдан 5,5 килограммгача бўлиши мумкин. Тонкин мушугининг табиати шарқ мушук зотларига хос жўшқинлик ва қизиқувчанликни ўзида мужассам этган. Тонкин мушугининг кўзлари ғоят гўзал рангга эга бўлиб, улар денгиз тўлқинлари рангига қиёсланади. Бу зотнинг ватани Канада бўлса-да, баъзи олимлар уни АҚШда туғилган деб ҳисоблашади. Бу зот 1960-йилда пайдо бўлган[1].
| Тонкин | |
|---|---|
|
Эркак Тонкин мушуги | |
| Умумий таҳаллуслар | Тонк |
| Келиб чиқиши |
АҚСҲ |
| Бреэд стандардс | |
| CФА | стандард |
| ТИCА | стандард |
| АCФ | стандард |
| АCФА/CАА | стандард |
| CCА-АФC | стандард |
| ГCCФ | CарамелУпдате. Жануарй2023.пдф стандард |
| Уй мушуги (Мушук) | |
Тарихи
Ушбу зот 19-асрда яратилган наслни қайта тиклаш натижаси ҳисобланади[2]. Бу мушуклар дастлаб „Қўнғир Сиам“ номи билан танилган. Малайзиядан келтирилган мушуклар билан ишлайдиган селекционерлар баъзи мушукларнинг кўзлари аквамарин ва Сиам мушуклариникига қараганда тўқроқ рангда эканлигини пайқашган. 1901-йилда Сиам мушуклари клуби уларни „Қўнғир“ турдаги Сиам мушуклари сифатида тан олди[2].
Ғарбда кўпчилик Сиам ва Бирма мушукларининг келиб чиқиши Тонкин, жумладан Вонг Мау зотига бориб тақалишига ишонади. Тонкинлар ко'пайишда давом этган бо'лсада, аммо улар Бирма ёки Сиам зотлари сифатида рўйхатга олинган эди.1950-йилларга келиб селексионерлар бу мушукларга қизиқиш билдира бошлашган. Селексионерлар ушбу мушуклардан наслчилик линияларини яратишда фойдаланганлар. 1965-йилга келиб, тонкинлар Канадада алоҳида зот сифатида тан олинди.
Қўшимча маълумотлар
Ташқи кўриниши
Тонкинлар ўртача катталикдаги мушуклар бўлиб, улар ингичка, узун танали Сиам ва Европа Бирмалари ҳамда анча бақувват тузилишга эга бўлган Америка Бирмалари ўртасидаги турга мансуб зот ҳисобланади. Бирма аждодлари сингари, улар ташқи кўринишидан унчалик сезилмайдиган мушакларга эга бўлиб, кўринишига нисбатан анча оғирроқ вазнга эга. Думи ва оёқлари ингичка, лекин танасига мутаносиб бўлиб, панжалари бўлса ўзига хос овал шакилдадир. Уларнинг боши юмшоқ, юмалоқ ва бир оз ханжар шаклига ўхшаш бўлиб, тумшуғи тўмтоқ, ўртача катталикдаги бодомсимон кўзлари ва бошнинг ён томонларида қулоқлари жойлашган.
Мўйнаси ва ранги
Тонкинлар қуйида келтирилган бир неча рангда мавжуд[3].
- Қора („жигарранг“ деб ҳам аталади)
- Кўк
- Қўнғир
- Лилак (Сирен гули рангидек)
- Малла
- Алвон
- Қизил
- Тонкин мушукларининг турли хил рангдаги намуналари
-
Кўк таббй тури
-
Қизил Тонкин мушуги
-
Қўнғир рангли Тонкин
-
Юқорида Лилак ва пастда нилуфар доғли мушукчалар.
-
Қўнғир ва қора нуқтачали мушукчалар
Ташқи ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Фогл 2005.
- ↑ 2,0 2,1 „Тонкинесе“. Говернинг Cоунcил оф тҳе Cат Фанcй. Қаралди: 2024-йил 31-январ.
- ↑ „Тонкинесе Стандард“. Говернинг Cоунcил оф тҳе Cат Фанcй. 2024-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-январ.