Tony Blair
Блейр Энтони (тўлиқ исми Энтони Чарлз Линтон Блейр) (1953.6.5) — давлат ва сиёсат арбоби. Буюк Британия бош вазири. Юриспруденсия ихтисослиги бўйича Эдинбург ва Оксфорд коллежларини тугатган. 1983-йилдан Буюк Британия парламентининг умумий палатаси аъзоси (Сежфилд округидан). 1984-йилдан Лейбористлар партиясининг аввал молия, сўнг савдо ва саноат (1987—1988), бандлик (1989—92), ички ишлар (1992—94) масалалари бўйича спикери, 1994-йилдан Лейбористлар партияси раҳбари. 1997-йилдан 2007-йилгача Буюк Британия бош вазири[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Бош вазир ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |