„Тоо Эпиc то Бе Труэ“ (эстонча: Лиига ээпилине эт олла тõси) — Эстониянинг „Ванилла Нинжа“ гуруҳи томонидан ижро этилган қўшиқдир. Мазкур тарона Эстониянинг „Ээсти Лаул 2026“ миллий саралаш танловида ғолибликни қўлга киритгач, мамлакат номидан вакил сифатида Эуровисион қўшиқ танлови 2026да қатнашди.

„Тоо Эпиc то Бе Труэ“
Ванилла Нинжа сингли
Тҳе Ҳиц албомидан
Чиқарилган санаси 2025-йил 5-декабр (2025-12-05)
Студия Эстония
Давомийлиги 2:59
Қўшиқ муаллиф(лар)и Свен Лõҳмус
Ванилла Нинжа сингллари хронологияси
„Эспрессо Маcчиато“
(2025)
„Тоо Эпиc то Бе Труэ“
(2025)
Клипи

"Тоо Эпиc то Бе Труэ" ЁуТубеда

"Тоо Эпиc то Бе Труэ" (муқобил варианти) ЁуТубеда
Расмий ижро видеоси
"Тоо Эпиc то Бе Труэ" (фирст семи-финал) ЁуТубеда

Эуровисион қўшиқ танлови 2026

Ээсти Лаул 2026

„Ээсти Лаул 2026“ — Эстония телерадиокомпанияси (ЭРР) томонидан „Эуровисион 2026“ қўшиқ танлови учун мамлакат вакилини аниқлаш мақсадида ташкил этилган „Ээсти Лаул“ миллий саралаш шоусининг 18-нашридир. Мазкур мусобақа 2026-йил 14-феврал куни Таллинн шаҳридаги „Унибет Арена“ мажмуасида бўлиб ўтди ва финалда ўн иккита қўшиқ ўзаро кураш олиб борди[1][2].

Ўттиз тўрт нафардан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари келиб тушган аризалар орасидан „Ванилла Нинжа“ гуруҳини „Тоо Эпиc то Бе Труэ“ таронаси билан танлов финалчиларидан бири сифатида танлади. Бу ҳақида 2025-йилнинг 30 ва 31-октябр кунлари „ЭТВ“ телеканалининг „Рингвааде“ кўнгилочар дастури эфирида расман эълон қилинди[3][4]. Гуруҳ аввал 2005-йилда „Cоол Вибес“ қўшиғи билан Швейсария шарафини Эуровисион қўшиқ танловида ҳимоя қилган эдилар[4][5]. Танловнинг финал босқичида гуруҳ ҳакамлар ҳайъати овозларига кўра олтинчи, телетомошабинларнинг овоз бериш натижаларига кўра эса биринчи ўринни эгаллади ва жами 19 балл тўплади. Суперфиналда „Ванилла Нинжа“ гуруҳи телетомошабинлар томонидан берилган умумий овозларнинг тахминан 35 фоизини қўлга киритди. Танловдаги ғалабаси натижасида улар Эуровисион қўшиқ танлови 2026да Эстония шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эуровисион 2026

Эуровисион қўшиқ танлови 2026-йил Австриянинг Вена шаҳридаги Wиэнер Стадтҳалле аренасида бўлиб ўтди. Танловнинг ярим финаллари 12 ва 14-май кунлари, финали эса 16-майда ўтказилди[6]. 2026-йил 12-январда ўтказилган қуръа ташлаш маросими натижасига кўра, Эстония биринчи ярим финалнинг иккинчи қисмида иштирок этадиган бўлди[7].

Эстония яримфиналда 11-ўринни эгаллади ва финал босқичига йўлланма ололмади[8]. Жонли ижро давомида Ванилла Нинжа гуруҳига саҳна ортида барабанчи Борка ҳамда икки нафар бек-вокалчи — Каире Вилгац ва Дагмар Ожа ҳамроҳлик қилди.

Чартлар

Манбалар

  1. ↑ „Ээсти Лаул 2026 тооб саатежуҳтидена кокку Кореа жа Карл-Эрик Таукари“ (эт). ЭРР (2025-йил 30-октябр). 2025-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-ноябр.
  2. ↑ „Эстониа: Ээсти Лаул 2026“ (эн-гб). Эуровисионwорлд. 2025-йил 10-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-ноябр.
  3. ↑ „Кõик Ээсти Лаул 2026 финалистид он теада“ (эт). ЭРР (2025-йил 31-октябр). 2025-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 Грангер, Антҳонй „🇪🇪 Эстониа: Ээсти Лаул 2026 Лине-Уп Cомплете“ (эн-ГБ). Эуровоих (2025-йил 31-октябр). 2026-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-ноябр.
  5. ↑ Фаррен, Неил „🇪🇪 Эстониа: Фирст Ээсти Лаул 2026 Партиcипанц Ревеалед“ (эн-ГБ). Эуровоих (2025-йил 30-октябр). Қаралди: 2025-йил 1-ноябр.
  6. ↑ „Виэнна анноунcед ас ҳост cитй фор Эуровисион Сонг Cонтест 2026“ (2025-йил 20-август). 2026-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 29-январ.
  7. ↑ Эуропеан Броадcастинг Унион (2026-йил 12-январ). „Виэнна 2026: Семи-Финал Драw ресулц“. Пресс-релиз.
  8. ↑ „Эуровисион 2026: Тҳе Фирст Семи-Финал Қуалифиэрс“. эуровисион.cом (2026-йил 12-май). Қаралди: 2026-йил 13-май.
  9. ↑ „Топ Радио Ҳиц Эстониа Монтҳлй Чарт: Фебруарй 2026“ (эн). ТопҲит (2026-йил 6-март). Қаралди: 2026-йил 8-март.