Topaz
Топаз (юн. топазос — Қизил денгиздаги орол номидан) — оролли силикатлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Ал2[СиО4][ОҲ,Ф]р Фе2Қ, Фе3Қ, Ти, Cр, В ва бошқа аралашмаларга эга. Ромб сингонияда кристалланади. Рангсиз, оч сариқ, оч ҳаво ранг, пушти бўлиб, нур таъсирида ўзгаради. Топазнинг 60–80 кг дан 120 кг гача бўлган кристаллари маълум. Қаттиклиги 8, зичлиги 3,4—3,6 г/см3. Т. асосан, рангли пегматит ва пневмотолит конларида дала шпати, кварс, турмалин, берилл, волфрамит, касситерит билан бирга, баъзан эса сочмаларда учрайди. Т.нинг пикнит, физалит (пирафизалит) каби турлари мавжуд. Шаффоф Т. — учинчи тартибли қимматбаҳо тош. Т.ли жинслар (грейзенлар) оловбардош материал сифатида ишлатилади. Т. конлари Украина, РФ (Урал), Бразилия, Мадагаскар ва Японияда мавжуд. Ўзбекистонда Қурама, Чатқол ва Марказий Қизилкум тоғларидаги фейзенларда учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |