Топинамбур, ернок (Ҳелиантҳус туберосус Л.) — мураккабгулдошларга мансуб кўп йиллик ўсимлик, туганак мевали емхашак экини. Ватани — Шимолий Америка. Европага ХВИИ аср бошларида келтирилган. Россияда ХВИИИ асрда тарқалган. Ўзбекистонда силосбоп экин сифатида экилади. Поясининг кўриниши кунгабоқарнп эслатади. Ер ости пояларида 20—70 та ноксимон (ернок номи шундан), чўзинчоқ, урчуқсимон ва сирти силлиқ ёки бурушикди туганак ҳосил бўлади. Илдизи попуксимон, тупроққа 2–3 м кириб боради. Бўйи 1,2—2,5, баъзан 4 м гача. Барглари бандли, тухумсимон, гуллари саватчатўпгулга йиғилган. Меваси писта, 1000 дона пистаси вазни 7—8 г.

Топинамбурнинг ер усти пояси —6°, ер ости поясидаги туганаклар —20° га чидайди. Шўрланмаган тупроқларда ўсади, озиқага талабчан. Ўсув даври 120—200 кун. Т. айни пайтда техник ва озиқ-овқат ўсимлиги ҳисобланади. Туганаги озиқовқатга ҳам ишлатилади. Таркибида 2,3% оқсил, 0,2% мой, 17,9% азоциз моддалар, 1,3% кул ва бошқа, шунингдек, 16—18% инулин [ундан қанд (фруктоза), спирт ишлаб чиқарилади], В,, С витаминлар, 100 кг палагида 22,5 озуқа бирлиги ва 1,8 кг ғазм бўлувчи протеин бор. Т.дан тиббиётда ҳар хил доридармонлар тайёрланади. Т. етиштириш учун 25—50 г ли туганаклари экилади (йириклари фақат баҳорда кесиб экилиши мумкин). Экиш схемаси: 70х70, 60х60, чуқ. 10—15 см. Пояси ёз ўртасида ўрилади, кузда туганаги кавлаб олинади. Кўкати ўрилмаса туганак ҳосилдорлиги юқори бўлади. Ҳосилдорлиги: кўк масса бўйича 350 — 500 с/га, туганаги бўйича 200—250 с/га. Туганаги ер остида яхши сакданади, шу сабабли уни заруратга қараб кавлаб олинади.

Касалликлари: илдиз чириш, некроз. Зараркунандалари: тунламалар, узунтумшуқ, симқурт.

Ҳалима Отабоева.