„Топишмоқлар“ — 1981-йил чоп этилган ўзбекча топишмоқлар тўплами. Тўпламни Зубайда Ҳусаинова тузган ва нашрга тайёрлаган. Китоб Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган. „Топишмоқлар“ аввалги тўпламлардан ҳажм жиҳатдан анча катта бўлиб, унда ҳар хил турдаги топишмоқлар берилган.

Топишмоқлар
Муаллиф(лар) Зубайда Ҳусаинова (тузувчи ва нашрга тайёрловчи)
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и халқ ижоди
Нашриёт Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1981
Саҳифалар сони 368

„Топишмоқлар“ „Ўзбек халқ ижоди“ кўп жилдли китоблар сериясига киритилган 23-китобдир. Китоб икки қисмга бўлинган бўлиб, биринчи қисмда анъанавий топишмоқлар, иккинчи қисмда эса янги топишмоқлар берилган. Бундан ташқари, топишмоқлар жавобларига кўра тематик асосда тартиблаштирилган.

Таҳрир ҳайъати Комил Яшин, Сарвар Азимов, Марат Нурмуҳамедов, Матёқуб Қўшжонов, Ҳамид Ғулом, Музайяна Алавия, Шоназар Шоабдураҳмонов, Тўра Мирзаев, Муҳаммад Али, Солиҳ Қосимов, Баҳодир Саримсоқовлардан иборат бўлган.

Асарни нашрга тайёрлашда яна қуйидаги шахслар иштирок этган: Х. Мансурова – муҳаррир, М. Тахтаев – рассом, А. Бобров – расмлар муҳаррири, Й. Потапова – техник муҳаррир, Ш. Соатова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 60 000 нусха.

Ҳаволалар