Topologiya

Топология (лотинча: топос — жой, ўрин) — математиканинг исталган табиатли обектлар шакли билан боғлиқ энг умумий хоссаларни ўрганувчи соҳаси ҳамда шу соҳанинг энг муҳим тушунчаларидан бири.
Геометриянинг бир неча минг йиллик тарихий ривожланиши давомида кўплаб тайин чизиқлар ва сиртлар хоссалари ўрганиб келинган бўлса, ХИХ асрнинг сўнгги чорагида, бир томондан, Б. Риман, С. Ли каби математиклар чизиқ ва сирт тушунчаларини умумлаштириш натижасида анча кенг геометрик образ — қурама (кўпхиллик ҳам дейилади) тушунчасини киритдилар; иккинчи томондан, функсияларнинг турли синфларини ўрганиш натижасида франсуз математиклари А. Лебег (1875— 1941), Э. Борел (18711956) ва бошқа ишларида аналисис ситус (ўрин-жой таҳлили) деб номланган йўналиш шакллана бошлади. Худди шу даврда италиялик математик Э. Бетти (1823—98) кўпёқлилар ҳақидаги Эйлер теоремасини умумлаштириб, кўп ўлчовли кўпёқсимон (ҳозирги атамага кўра, чизиқли бўлакли) қурамаларнинг мураккаблик даражасини белгиловчи кўрсаткич — Бетти сонларини киритди. Бир оз кейин Ж. А. Пуанкаре яна ҳам умумийроқ гомологик ва фундаментал гуруҳ тушунчаларини қўллаш натижасида Т. математиканинг кейинги тараққиётида муҳим рол ўйнашини башорат қилди. ХХ аср бошларида немис математиги Ф. Хаусдорф (1868—1942) топологик фазо тушунчасига таъриф берди. Шундан сўнг Т.нинг жадал суръатлар билан ривожланиш даври бошланди. ХХ асрнинг ўрталарига келиб топология алгебра билан бир қаторда бутун математиканинг пойдеворини ташкил қилиши, математика соҳалари у ёки бу даражадаги нисбатда олинган алгебра билан топология тушунча ва ғояларининг синтезидан иборат бўлиши эътироф этилди.
Агар исталган табиатли Х тўплам ўз ҳолича қаралса, унинг элементлари орасида ҳеч бир муносабат бўлмайди. Агар Х тўплам метрик фазо бўлса, у ҳолда нуқталар орасида масофани ўлчаш ва шу билан боғлиқ тушунчаларни ўрганиш имконияти туғилади. Бунга нисбатан ғоят кенг тушунча — нуқтанинг қисм тўпламга яқинлиги ёки нуқтанинг атрофи тушунчасидир. Мас., математик анализнинг асосий ғояси — функсияларнинг локал (яъни нуқтанинг атрофидаги табиати билангина белгиланадиган) хоссалари ва улардан келиб чиқадиган натижаларни ўрганишдан иборат. Бунда а нуқтанинг (а—э, яҚе) кўринишдаги интерваллар мажмуаси асосий рол ўйнайди. Агар Х тўпламнинг ҳар бир нуқтаси учун қуйидаги аксиомаларни қаноатлантирадиган атрофлари мажмуаси кўрсатилган бўлса, Х топологик фазо бўлади; 1) ҳар бир нуқта ўзининг ихтиёрий атрофига тегишли; 2) агар У нуқтанинг атрофи ҳамда УcW бўлса, у ҳолда W ҳам шу нуқганинг атрофи. Шундай қилиб, топологик фазо — бирор йўсинда Т. билан таъминланган тўпламдир. Бунда ана шу мажмуалар тизими Х фазонинг Т.си дейилади. Мас., Х тўплам [а, ] кесмада аникланган узлуксиз функсиялардан ташкил топган бўлса, ф(х) функсиянинг атрофи қандай функсиялардан тузилишига қараб хоссалари бир-биридан фарқ қиладиган топологик фазолар ҳосил бўлади.
Одатда, бир тўплам бир неча усулда топологик фазога айлантирилиши мумкин. Бунда уларнинг топологиялари нуқталар атрофлари мажмуалари бойлигига қараб ўзаро таққосланади — бир Т. иккинчисига нисбатан кучлироқ (бойроқ), иккинчиси эса кучсизроқдеб аталади. Мас., барча х нуқта учун биттагина атроф Х нинг ўзидан иборат бўлса, энг кучеиз Т., аксинча х ни ўз ичига оладиган исталган тўплам унинг атрофи деб эълон қилинса, энг кучли (дискрет) Т. ҳосил бўлади. Шунингдек, Т. атрофлар ўрнига очиқ тўпламлар, ёпиқ тўпламлар, чегара, ёпилма, тўпламнинг очиқ ядроси, атрофлар базаси каби хилма-хил усулда аниқланиши мумкин — уларнинг бари ўзаро тенгкучлидир. Исталган тўпламда турли усулда хилма-хил Т. киритиш мумкинлиги Т. математиканинг универсал соҳаси эканлигидан далолат беради.
Т.нинг энг муҳим тушунчаларидан бири — бир топологик фазонинг иккинчи топологик фазога узлуксиздир. Бунда Ғнинг х0 нуқтадаги узлуксизлиги шундай таърифланади: Ж[х0) нинг ихтиёрий В атрофи учун хд нуқта ф(У)cВ шартни қаноатлантирувчи У атрофга эга. Т. татбиқларида бунга нисбатан тескари ёндашув ҳам кўп қўлланади: агар ф:Х>Й акслантириш берилган бўлиб, Х (ёки Й) топологик фазо бўлса, у ҳолда Йда (мое равишдан Х да) Ғ акслантириш узлуксиз бўладиган энг кучсиз (мое равишда энг кучли) Т. киритиш мумкин. Бу усулни умумлаштириш йўли билан топологик фазолар ва узлуксиз акслантиришлар устида қисмфазо, Декарт кўпайтмаси, топологик фазоларни елимлаш каби муҳим амаллар ҳисобланади.
Шундай қилиб Т. — топологик фазолар, уларнинг узлуксиз аксланмалари ҳамда улар билан бошқа математик обектлар орасидаги муносабатларни ўрганувчи фандир. Агар Аъва К топологик фазолар ўртасида ўзи ҳам, тескариси ҳам узлуксиз бўлган ўзаро бир қийматли акслантириш ўрнатиш мумкин бўлса, Х ва Й гомеоморф фазолар дейилади. Бундай фазолар Т. нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ қилмайди — бирига оид хоссалар иккинчисида ҳам ўринли бўлади. Шунинг учун мана шундай, яъни гомеоморф акслантиришда ўзгармайдиган хоссалар топологик инвариантлар дейилади. Топологик фазонинг компактлиги, ўлчами, туташ (боғламли) компоненталар сони, бир нуқтага йиғиштирилиши, сиртларнинг бир ёки икки томонлилиги, уч ўлчовли фазодаги чизиқдарнинг туғилган ёки тугилмаганлиги топологик инвариант намуналаридир. Т.да инвариантлар воситасида мураккаб муаммолар ҳал этилади.
Топологик фазолар, уларнинг акслантиришлари ва инвариантларининг хилмахиллиги туфайли ХХ асрнинг 2 ярмидан Т. тармоқланиб ривожлана бошлаган. Умумий (назарий абстракт) Т.да топологик фазолар қўшимча аксиомалар билан ўрганилади. Комбинаторик (чизиқлибўлакли) Т. триангуляцияланадиган фазоларни текширади. Алгебраик Т.да топологик масалаларни алгебра масаласига келтиришга асосланган усуллар ривожлантирилади. Дифференсиал Т.да дифференсиал геометрия ва Т. чегарасидаги масалалар, махсусликлар назариясида силлиқ акслантиришларнинг хусусиятлари, К, назарияда Т.нинг дифференсиал операторларга татбиқи ўрганилади. Т., шунингдек, назарий ва квант механикаси, нисбийлик назарияси каби соҳаларда муҳим татбиқларга эга.
Адабиёт
- Понтрягин Л. С, Основў комбинаторной топологии, М., 1976; Александров П. С, Введение в топологию, М., 1980.
Абдулла Аъзамов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |