Тоқи Саррофон — Бухородаги меъморий ёдгорлик ва пул алмаштирадиган бош савдо марказларидан бири бўлган. Мазкур меъморий ёдгорлик Шайбоний ҳукмдор Убайдулахон даврида 1534–1535-йилларда бунёд этилган[1]. Ҳозирги кунда Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.

Тоқи Саррофон
Муқобил номлари Тоқи Саррофон
Саррофлар тоқи
Умумий маълумот
Мақоми Тарихий обида
Тури тоқ
Шаҳар Бухоро
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган 1534—1535-йиллар
Техник ҳолати
Материал пишган ғишт, ёғоч, ганч
Қаватлар сони 1
Map
Тоқи Саррофон харитада
Тоқи Саррофон Викиомборда

Тарихи

ХВИ асрда Бухоро хонлигини Шайбонийлар сулоласи бошқарган даврда қурилган энг йирик 4 та савдо бозларидан бири ҳисобланган. Ушбу савдо маркази Бухоро шаҳрининг шаҳристон қисмида, Шоҳруд ариғининг устида қурилган. Мазкур тоқда пул алмаштирадиган дўконлар, масжид ва Саррафон ҳаммоми мавжуд. Тоқи Саррафонда кўпинча саррофлар ўтириб, хорижий мамлакат пулларини алмаштирганликлари ва пул майдалаганликлари учун Тоқи Саррафон сифатида машҳур бўлган. Тоқ сўзи қадимий меъморчилик терминларидан бири бўлиб, арабча бино ва ярим шарсимон қилиб ишланган том маъносини билдиради[2]. Бухоро хонлигида устида ёпилган бозор тоқ дейилган. Тоқи Саррафон ҳам ана шундай бозор расталаридан бири ҳисобланган. Сарроф бу пул майдоловчи демакдир. Изланишлар натижасида бу бозор ҳудудида ИХ аср Сомонийлар даврида аҳоли яшаганлигини кўрсатади. ХИИИ асрга келиб бу ерда ёнғин содир бўлганлиги ва ёнғин Чингизхон фаолияти билан боғлиқлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Шайбонийлар даврида Бухоро хусусий тадбиркорлик, қарз бериш ва пул алмаштириш марказига айланган. Бухорода саррофлар номи билан боғлиқ уйлар, савдо гумбази, карвонсарой, масжид, ҳаммом ва бошқалар мавжуд бўлган. Тоқнинг жануби-шарқий равоқли йўлагидаги битик 1980-йилда қайта тикланган. Китобадада кўк рангда Қур’они Карим китобининг Нисо сураси 103-ояти насх хатида тилла ранг билан битилган[3]. Тоқи Саррафон масжид дарвозаси тепасидаги ёзувда „Бу қурилиш Убайдуллоҳ Баҳодирхон ҳукмронлик қилган даврда 1534–1535-йилларда тугалланган“–деган маълумот келтирилган. Ушбу битикни бухоролик ҳусни хат соҳиби Муҳаммад Дарвиш Қўноқ ёзган[4]. ХХ аср 80-йилларида олиб борилган таъмирлаш ишларида тоқнинг масжиди кираверишидаги битиклар қайта тикланган ва таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мазкур тоқда ҳозирги кунда ҳунармадчиллик устахоналари ва савдо расталари фаолият олиб бормоқда.

Меъморчилиги

Тоқи Саррафон пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан бунёд этилган. Тоқи Саррафон энг кичик гумбаздир. У тўртта равоқдан ташкил топган гумбаздан иборат. Тоқ „чорзамин“ усулидаги гумбази билан ажралиб туради[5]. Тоқи Саррафон икки кўча чорраҳасида бўлиб, улардан бири Регистонга қараб борган.

Бу тоқнинг гумбази бир-бирини кесиб ўтадиган тўртта мустаҳкам пештоқ устига қурилган. Пештоқлар тагидан „Чорзамин“ деб аталган Бухоро меъморчилигига хос гумбаз билан қопланган йўл ўтган. Бино нақшлари ҳозиги кунда сақланиб қолмаган, фақатгина масжиднинг кириш ва чиқиш йўлаги тепасида мозаик канос қолдиқлари битик топиб ўрганилган. Бино 8 қиррали (тарҳи 25х24 метр), гумбазининг ички диаметри 12 метр, ташқи гумбаз баландлиги 16,55 метр, 4 тоқи устига ўрнатилган, шаҳарнинг жанубидагидаги чорраҳа устини беркитиб туради. ХВИ аср иккинчи ярмида залнинг 4 кесик бурчакларидан бирига масжид, бошқасига Саррофон ҳаммоми, қолган 2 тасига саррофон дўконлари келиб туташган.

Манбалар

  1. ↑ Ражабов 2016, с. 173.
  2. ↑ Бобожонов 2017, с. 111.
  3. ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 403.
  4. ↑ Бухоро шарқ дурдонаси 1997, с. 104.
  5. ↑ Пугаченкова 1979, с. 5.

Адабиётлар

Илмий адабиётлар

  • Ражабов Қ, Иноятов С.. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур нашриёти, 2016 — 460-бет. ИСБН 978-9943-24-119-0. 
  • Бобожонов Ш. Шариф шаҳар ёдгорликлари (Бухоро тарихий обидаларига саёҳат). Бухоро: Бухоро нашриёти, 2017 — 310-бет. 
  • Пугаченкова Г. Тим ва тоқлар. (инглиз, рус, ўзбек тилларида). Тошкент: Ўзбекистон нашриёти, 1979 — 14-бет. 
  • Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Раззоқов А, Раҳимов К, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 560-бет. ИСБН 978-9943-4510-5-6. 
  • Азизхўжаев А Масъул муҳаррир. Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ нашриёти, 1997 — 232-бет.