Торевтика (юнонча: тореутикос — металлга санъаткорона ишланган релеф; тореуо — ўяман сўзидан) — бадиий металл буюмларга қўлда релеф ҳосил қилиб ишлов бериш санъати. Буюмларга кўпинча кандакори ёки босма усулда ишлов бериш Т. номи билан аталади. Баъзан "Т." атамаси орқали қуйма буюмларни пардозлаш ҳам ифодаланади (яна қаранг Рихтагарлик).