Toriy rudalari
Торий рудалари - таркибидаги Тҳ саноатда фойдаланиш учун техник томондан қулай ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бирикма ва консентрацияларда бўлган табиий минерал ҳосилаларнинг шартли номи. Тҳ нинг хусусий конлари номаълум: одатда, полиметалл рудалар мажмуидан Нб, Та, Зр, У, камёб ер элементлари ва бошқалар билан биргаликда йўлйўлакай қазиб олинади. Бундай рудаларда Тҳ нинг миқдори 0,01 дан 0,1% гача бўлади. Уларнинг барчаси ишқорли магматик жинслар билан алоқадор. Асосий минераллари: монацит (ТҳО2 28% гача), торит (ТҳО2 77% гача), торианит [(Тҳ,У)О2 45—93%]. Торийли конларнинг генетик типлари орасида эндоген ва экзоген конлар фарқ қилинади. Эндоген конлар гуруҳида пегматит (Банкрофт — Канада), карбонатит (МаунтинПасс—Калифорния), гидротермал (Стинкампскраал — ЖАР), албитит, скарн ва магматик конлар маълум. Экзоген конлар турлй (эллювиал, аллювиал, замонавий ва кўмилган денгизқирғоқ — бўйи) монацитли сочмалардан ташкил топган. Улар торийнинг асосий манбаси ҳисобланади. Йирик денгизқирғоқбўйи сочмалар Ҳиндистонда ва Бразилияда маълум.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |