Tormozlanish
Тормозланиш (физиологияда) — қўзғалиш таъсирида органлар, тўқималар ёки ҳужайралар нерв марказлари фаолиятини сусайтирадиган нерв жараёни. Одам ва ҳайвонлар марказий нерв системасида Т. жараёнлари мавжудлигини илк бор И. М. Сеченов (1863) аниқлаган. И. П. Павлов олий нерв фаолиятига тегишли барча мураккаб жараёнларда қўзғалиш билан бирга Т. содир бўлиб туришини кўрсатиб берган. Марказий нерв системасининг бирон бўлимида Т. пайдо бўлиши унинг функсионал ҳолати, хусусияти ва қўзғатувчининг кучи (интенсивлиги)га боғлиқ. Т. жараёни келиб чикиш жойига кура, периферик Т. (бевосита мускул ёки без элементларида юз беради) ва марказий Т. (марказий нерв системасида амалга ошади) тафовут килинади. Ҳар қандай нерв фаолияти ўзаро боғланган 2 жараён: Т. ва қўзғалишдан иборат. Бу икки жараённинг ўзаро таъсири натижасида қон айланиш, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, ҳаракатланиш каби организмнинг энг муҳим функсиялари бошқариб турилади. Айрим нерв касалликлари (эпилепсия ва бошқалар) ва бир қанча заҳарли моддалар (мас., стрихнин) таъсирида марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши тиришишга олиб келади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |