Torob
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Тороб — Бухоро вилояти Жондор туманидаги қадимий қишлоқ. Тороб қишлог’ини пайдо бо’лиши тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. Ушбу маскан қадимда Зарафшон дарёси қуйи оқимидаги энг хушманзара ва бетакрор масканлардан бири бо’лган. “Самария” (Самарқанд мозорлари зикри) асарининг муаллифи Абу Тоҳирхожа Самарқандий о’зининг китобида шундай ёзади: Зарафшон дарёсиким, уни Ко’ҳак деб юритадилар. Бошлаб кунчиқар тог’лардан чиқиб, унга Искандар булог’и - Искандар ко’лининг суви ва Масчоҳ тог’ларидан чиқадиган булоқлар қо’шилади. Бошқа сувлар ва булоқлар билан бирикиб, дарё бо’либ Бухоро ва Қорако’лгача бориб етади. Ко’ҳак дарёсининг узунлиги 120 тош (фарсах)дир. Зарафшон дарёси бо’йида қад ростлаган ва одамларнинг муқум яшаб қолиш масканига айланган Тороб қишлог’и воҳадаги Варахшо, Ромуш, Пойкант каби қадимий шаҳарлар билан бир пайтнинг о’зида пайдо бо’лган. Тороб қишлог’ининг тепалик устида қурилганлиги ҳамда атрофи баланд қал’а (пахса девор) билан о’раб олинганлиги ҳам қишлоқнинг қадимийлигини англатиб туради. Чунки бундай қал’а ва қо’рг’онлар асосан эрамиздан аввалги 4-3 асрлардан бошлаб қурилганлиги археологик илмий тадқиқотлар орқали фанда исботланган. Илк о’рта асрларда Тороб манзилгоҳи яқин ҳудудлардаги қишлоқлар қатори обод бо’либ, бй ерда бозор, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик расталари, турар жой-манзилгоҳлари қатор тизилишган. Қал’аннинг то’рт томонида то’рта дарвоза, махсус қо’риқлаш миноралари (шинаклар), сув оқиб турувчи ариқлар мавжуд бо’лган. ВИИИ аср бошларидаги араблар истилоси, унинг асоратларидан Тороб қо’рг’они ҳам четда қолмаган. Қал’а араблар босқини даврида инқирозга юз тутган бо’лса-да, ундан кейин даврларда вужудга келган сулолалар даврида маскан янада ривожланди. Бу даврда Ислом дини ва унинг юксалишида ҳудуддан чиққан олимлар о’з ҳиссаларини қо’шдилар. Абдулкарим ас Сам’онийнинг “Насабнома” (Ал-Ансоб) китобида Тороб қишлог’и Бухоро қишлоқларидан бири бо’либ, Хунбун (ҳозир Жондор туманидаги Тороб ва Хумин қишлоқлари) қишлог’и яқинида жойлашган. Абул Фазл Маҳдий ибн Ишкоб ат-Торобий Тороб қишлог’ида яшаганликлари та’кидланган. Ҳижрий 265 (милодий 879) йилда вафот этганлар, қабрлари Тороб тепалигидан пастда шимолий қабристонда. Шунингдек, Абу Ражо Аҳмад ибн Яқуб ал-Пайкандий ат-Торобий Пайканд аҳлидан бо’либ, Тороб қишлог’ида яшаганлар. ХИИИ асрнинг бошларида О’рта Осиёда Хоразмшоҳларга қарши 1219-1221 йиллардаги мо’г’уллар истилоси даврида шаҳар ва қишлоқлар бутунлай вайрон этилди. Чиг’атой улуси даврида эса аҳолига нисбатан зулмкорлик ва зо’равонлик тизими янада кучайиб, солиқ ва мажбуриятларнинг кескин равишда ошиб борилиши натижасида халқ оммасининг қо’зг’олонлари ко’тарилган. Шулардан энг машҳури бу 1238 йилда бо’лган Маҳмуд Торобий номи билан бог’лиқдир. Муҳаммад ибн Жувайнийнинг “Жаҳонгир Чингизхон тарихи”, Али Яздийнинг “Зафарнома”да, Мирзо Улуг’бекнинг “То’рт улус тарихи” китобида мазкур қо’зг’олон ҳақида қимматли ма’лумотлар ёзиб қолдирилган. Торобий бошчилигидаги қо’зг’олон мо’г’уллар империяси зулми ва зо’равонлигига қарши қаттиқ зарба бо’лди. Қо’зг’олон оқибатида икки томондан 20 мингдан ортиқ киши ҳалок бо’лди. Торобий, унинг инилари Муҳаммад ҳамда Али , Шамсиддин Маҳбубий ҳам жангда ҳалок бо’лдилар. Ушбу қо’зг’олон мо’г’улларни Мовароуннаҳрдаги бошқарувига етарлича та’сир қилди.Мо’г’уллар зулми тугаб, Амир Темур даврига келиб Тороб қал’асида ҳаёт унга тенгдош бошқа ҳудудлар сингари яна асл ҳолига келади. ХВИ-ХВИИ асрларда ҳам обод бо’лганлиги ҳақида тарихчи Маҳмуд ибн Вали о’зининг “Баҳрул асрор” (“Сирлар денгизи”) асарида баён этган. Шунингдек бу ерда Мавлоно Абдураҳим Қурро Торобий таваллуд топган бўлиб, У Бухородаги Кўкалдош мадрасасида Қуръон қироати ва ҳадис илмидан талабаларга сабоқ берган. У “Ҳужжатул воқифин” (Маърифатдан воқиф бўлганларнинг ҳужжати), “Туҳфаи хоний” (Хонларга туҳфа), “Шарҳи фиқҳи Кайдоний” (Фиқҳи Кайдоний шарҳи), “Шарҳи қасидаи бонати саодат” (Бонати саодат қасидасининг шарҳи) каби бир қатор асарларни тасниф этган. Мавлоно Абдураҳим Қурро 1322/1904 йилда вафот этгач, халифа Муҳаммад Ҳусайн қабрининг шимоли ғарб томонига юз қадам масофада дафн этилган. “Туҳфатуз зойирин” (Зиёратчиларга туҳфа) асари муаллифи Носириддин Бухорий ҳам Мавлоно Абдураҳим Қурро Торобийга шогирд тушиб, тариқат силсиласига бог'ланган.Бухоро амирлиги даврида ҳам ушбу маскан амирлик тасарруфига кирган. Амирликка тегишли ҳудудлар ҳар йили Бухоро қушбегиси (бош вазири) томонидан вилоят ҳокимлари ёки туман қозиларига туман ва қишлоқларнинг ро’йхатини тузиш ҳақида топшриқлар берилган. Жумладан, 1916 йил Хайробод (Жондор) тумани мирохо’ри томонидан бош вазир, қушбегига хат ё’ллаган: “Шарофат ва шавқат э’тиборига я’ни қушбеги жанобларига арз қилинадики, бу адолатли кунларда Хайробод туманида амирнинг марҳамадномасидан огоҳ бо’лмасдан (турган) бир неча қишлоқлари бор эди. Шу сабабдан қушбеги жаноблари меҳрибончилик қилиб мазкур Хайробод туманидаги қишлоқларни равшан ва хатосиз ёзиб, ро’йхат қилиб, тезда юборишни буюрган эдилар. Ко’рсатмага биноан, мазкур тумандаги қишлоқларни биладиган кишиларни келтириб, суриштириб равшан ва хатосиз ро’йхат қилиб, яқинда юборилди. Муҳр босмаси Мирохурд, сана:-1334/1916 Шунингдек, 1926 йилдаги ро’йхатга олишда айрим ҳудудлардаги жой номлари бирмунча о’згарган ҳолда ното’г’ри ёзилганлигини та’кидлаш лозим. Бухоро воҳасини (Зарафшон округини) раёнлаштириш тизимидаги 1926 йилги ро’йхатда Рометан-Хайробод раёни, маркази Лаг’лақа 4 рақамли маркази Дарвеш боло бо’лган ҳудудга Тороп қишлог’и кирган.ХХ асрда юртимизда динга бо’лган муносабат, сиёсий та’қиблар натижасида Торобий қал’аси анчагина нураб қолди, унинг атрофи пахта майдонларига айлантирилди. Тепалик ҳозирда 4-5 гектар атрофида бо’либ, тепаликда қудуқ (чуқурлиги тахминан 40 метр) бор, 1970 йилларда Тепаликда эски уйларнинг пахсалари мавжуд, ҳудудда масжид бо’лганлиги, собиқ шо’ро даврида раён марказига маданият уйи қурилиши баҳонасида бузиб олиб кетилганлиги та’кидлаб о’тилди. Ҳозиргида ҳам масжиднинг о’рни мавжуд. Тепанинг қуёш чиқар томонида катта ко’к тош мавжуд бо’либ, ҳудуд аҳолиси ундан ко’к ё’талга (қаттиқ шамоллаш) ихлос қилиб, тошга қатиқ суртиб касалланган шахсларни ялаттириб шифо со’рашганлар. Аслида бу ко’к тошлар о’рта асрларда нуфузи баланд бой хонадон,амалдорларнинг қабри устига қо’йилган ҳисобланади. Шунингдек тепаликнинг пастки қисмида 5 метр атрофидаги қабр мавжуд бо’либ, унинг олдида туг’ ҳам бор. 2020 йилда Бухоро вилояти Жондор туман ҳокимлиги са’йи ҳаракати билан туман марказидаги маданият ва истироҳат бог’и Маҳмуд Торобий номидаги ҳарбий-ватанпарварлик бог’ига айлантирилиб, бог’ марказида умумий узунлиги 8 метрлик ҳайкали о’рнатилди. Ҳозирги кунда Тороб қаласи, атрофида Тороб, Урагнжи ва Дарвеши қишлоқлари жойлашган.
Адабиёт
- Абдулкарим асСамъоний, Насабнома (АтАнсоб), Бухоро, 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |