Тороғиз илонлар (Лептотйпҳлопидаэ) — илонлар кенжа туркуми оиласи. Кўриниши чувалчангсимон, майда, уз. 30—37 см, 40 (баъзи манбаларда 47) тури бор. Тороғиз илонларнинг ташқи кўриниши Ўзбекистонда учрайдиган кўрилонга ўхшаш. Танаси 14 қатор жойлашган тўгарак тангачалар билан қопланган. Чаноқкамари скелети рудименти сақланиб қолган. Юқори жағида тишлари йўқ. Пастки жағларида 2 қатор майда тишлари бор. Оғзи катта очилмайди (номи ҳам шундан). Тороғиз илонлар ер остида яшайди. Африка, Жан.Ғарбий Осиё, Жанубий ва Марказий Америкада тарқалган. Тупроқса, тошлар остида ва термитлар уясида яшайди. Шомда фаол. Тороғиз илонлар термит, чумоли ва майда ҳашаротлар билан озиқланади. 4 тагача тухум қўйиб кўпаяди.