Torontodagi G-20 sammiti (2010)
| Торонтодаги Г-20 саммити (2010) инглизча: 2010 Г-20 Торонто суммит' | |
|---|---|
|
Торонто саммити иштирокчилари | |
| Мезбон давлат |
|
| Сана | 26-27-июн 2010-йил |
| Шиор | Тиклаш ва янгитдан бошлаш |
| Ўтказиладиган жой(лар) | Брисбане Cонвентион & Эхҳибитион Cентре, Торонто шаҳри, Канада |
| Шаҳарлар | Торонто шаҳри, Канада |
| Иштирокчилар | Г20 (+Эфиопия, Малави, Нидерландлар, Нигерия, Испания,Ветнам) |
| Кейинги | Сеулдаги Г-20 саммити (2010) |
| Аввалги | Питцбургдаги Г-20 саммити (2009) |
| Веб-сайти | Оффиcиал wебсите |
Торонтодаги Г20 саммити — 2010-йилнинг 26-27 июнларида Канаданинг Торонто шаҳрида Йигирматталик Гуруҳ вакилларининг тўртинчи учрашуви бўлиб ўтган. Саммит мавзуси сифатида тобора глобаллашиб бораётган молиявий инқирознинг ўтли равишда умумжаҳон иқтисодиётида оқсашларга сабаб бўлаётгани кун тартибида вакиллар томонидан муҳокама қилинган. Саммитда кўрилган асосий мавзулар сифатида молиявий ўзгаришлар ҳаракатини тў ғри баҳолаш, иқтисодиёт тақчиллигини муносиб ривожлантириш[1], глобал банклар солиқларини муҳокамаси[2] ва очиқ бозорлар ҳаракатини йўлга қўйиш каби масалалар саммитнинг асосий муаммолари қаторига киритилган[3]. Г-20 йирик иқтисодий қудратга эга мамлакатлар вакиллари, олтита мамлакатдан таклиф қилинган вакиллар ва қўшмча сифатида ҳукуматлараро ташкилотлар вакиллари Торонтодаги саммитда ўз қизиқишларини ҳимоя қилишган.
Саммитга қадар Канада Бош вазири, Степҳен Ҳарпер саммит мавзуси шу даврнинг ёмонлашиб бораётган Иқтисодий инқирозни (тиклаш ва янгитдан бошлаш) шиори остида саммит ўтиши ва иқтисодий ўсишни таъминлаш кун тартибида муҳокама қилинишини эълон қилган[4]. Ҳарпер аввалига Г8нинг 36-маротиба Ҳунцвилледа саммити ўтказилиши режаланган жойни Г20 вакилларини қабул қилиш учун мезбон сифатида кўришини таклиф этган. Кейинчалик ташкилотчилар Онтарио шаҳрини кўпчилик иштироки режаланган Г20 вакилларини етарлича меҳмондўстликни та ъминлашга омиллар етишмаслиги туфайли, саммит ўтказилиш учун жой Торонто шаҳрига кўчирилган[5]. Ташкилотчилар ягона хавфсизлик тизимини ташкил этишган бўлиб таркибда бир неча регионал ҳудудлардан милиция ҳодимлари ҳавфсизликни таъминлаш учун Торонто шаҳар марказига чақирилган[6]. Ушбу саммит Канада таърихида энг қимматга тушган ва жуда кенг йўсинда ҳавфсизликни таъминлаш операцияси эканлиги қайд этилган[7]. Умумий нархга олганда Ҳунцвилледа ўтказилган Г8нинг 36-нчи саммитига қараганда Торонтодаги Г20 саммити 858 миллион Канада долларига қимматга тушган бўлиб хавфсизлик ҳодимлари сони, инфратузилма ва меҳмондўстлик шулар жумласидандир[8].
Кун мавзуси
Кўпгина саммит вакиллари саммитда муҳокама этиладиган саволларга эътироз билдиришган.[9] Европада кузатилаётган Глобал иқтисодий ботқоқда қолиши ва қарзлар тўланмаслиги давом этаётгани, олдинги иқтисодий мўтадилликни яратиш фикрлари саммит иштирокчилари диққат марказида бўлган. Саммит вакиллари ў зларига узоқ стратегик вақтда бу муаммоларни ҳал қилиш кераклигини энг мақбул қарор дея таъкидлашган. Европа Иттифоқи дефицитларни қисқартириб диққатни қаттиқ иқтисодиёт дастурларига қаратишини таъкидлаган. Бунга қарши АҚШ иқтисодий имтиёзлар харажатини иқтисодий ўсиш мақсадида қўллаб қувватлашини билидириб ўтган.[10] Муҳокамалар доирасида Европа Иттифоқи давлатлари яқин келажакда бюджет харажатларини қисқартириш ва бирдамликни ушлаши башоратларини илгари суришган. Бир томондан АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон молиявий имтиёзни кўпайтириш иқтисодий қулашни олдини олиш йўлларидан бири эканлигини билдиришган. Буларнинг ичида диққатни тортадигани Европа Иттифоқи таклиф этган Жаҳон банки солиқлари ва Робин Гуд солиғижорий этилиши бўлиб, лекин кейинчалик АҚШ ва Канада бу режаларга қаршилик билдиришган.[11] Бошқа мавзулар қаторида Африкага ва ривожланаётган мамлакатларга халқаро ривожланиш ва халқаро ёрдам кўрсатиш дастурлари кўриб чиқилган.[12] Бир неча таклиф қилинган мамлакатлар вакиллари Ғазо секториининг Исроил қамалида туриши, Шимолий Корея ва АҚШнинг ядровий қурол дастурлари ва Афғонистондаги хавфсизлик ҳамда коррупсион муаммоларни кўтаришган.
Препаратионс
Хавфсизлик

Хавфсизлик органлари ходимлари 2010-йилнинг февралидан Торонтода саммит хавфсизлигини таъминлаш ҳаракатларига тайёргарлик бошлашган.[13]Торонтодаги Қўмондонлик полицияси ва йў л ҳаракати бошқармалари, Онтарио провинсияси полицияси, Қиролликнинг Канада отлиқ полицияси ва Канада Қуролли Кучлари, шу вақтнинг ўзида барча региондаги полиция назоратчилари Торонто Халқаро Аэропортида Г20 делегатларини қабул қилишга тайёргарлик кўришган. Бундан олдин 2010-йилда Ванкувердаги Қишки Олимпия ўйинлариида беш бўлимдан таркиб топган Бирлашган Хавфсизлик Хизматини хавфсизлик учун масъул этиб тайинланган. Қўшимч кучлар сифатида Ёрк регионал полицияси, Ҳалтон регионал полицияси,[14] Барри полицияси хизмати, Ватерлоо регионал хизмат полицияси, Ниагара регионал хизмат полицияси, Оттава полицияси[15] ва Де полиcе де ла Вилле де Монтрéал полиция хизмати кўмагидан фойдаланилган. Калгари полицияси ҳафтасига кўнгиллилар сифатида 150 офицер саммитга қадар шаҳар кўчаларида хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилишган.[16] Тҳе Глобал ва Маил нашриёти баҳолашига асосланган ҳолда саммитда 25 000 полициячи, 1000 қўриқчилар ва бирнеча Канада Қуролли кучлари офицерлари иштирок этиш зарур этиб белгиланган.[17] Шимолий Америка Аэрокосмик мудофа кучларига тегишли бўлган CФ-18 Ҳорнет, CҲ-124 Денгиз қироли ва Гриффон тикучарлари 6-7-май кунлари Торонтонинг катта туманлари устида унчалик баланд бўлмаган масофада ўқув машғулотлари ўтқазишган.[18] Г8 ва Г20 учрашувларини олий мақомда ўтқазиш учун хавфсизликни таъминлаш мақсадида умумий нарҳ сифатида $ 1,8 млрд харажат сарфланганлиги белгиланган бўлиб,[19] Федерал Қироллик маслаҳати томонидан бутунлай тўланган.[20] БХХ хавфсизлик мақсадида ташқи чегараларни яратган бўлиб ўз ичига шимолда Қироллик кўчаси билан, жанубда Лаке Шоре Боулевард кўчаси, шарқда Ёнге Стреэт кўчаси ва ғарбда Спадина кўчаларини ўз чегара ҳудудига олган бўлиб, ушбу ҳудудда то саммит ўтганга қадар транспорт воситалари қатновлари чекланган.[17] Ушбу ҳудудда яшовчи ва бошқа шаҳар ҳудидаги тинч аҳоли вакилларининг рўйхатдан ўтган карточкалари саммит олдидан йиғиштирилиб олинган. Кимда ким хавфсизлик ҳудудига киришни истаса, 38-та назорат ўтказувчи пунктлардан бири ёрдамида шахсини тасдиқловчи сурʻ ат ва ичкарига кириш учун асос нима эканлигини баён этиши лозим бўлган.[21] Шу куни Торонто шаҳар метроси оддий фуқаролар ва иштирокчилар фойдаланиши учун вақтинча беркитилган.[22] Шунингдек Торонтода Канада ҳукумати ҳизмати ва жамият муҳокамаларини ўтказиш мақсадида Гормли ва Онтарио компаниялари томонидан[23] СНC- Лавалин компанияси контракти асосида 3-метрлик баландлик эга бўлган девор барпо этишган. Бу иншоотнинг умумий нарҳи $ 5,5 млнга тенг бўлиб 7-июндан ўрнатиш ишлари бошланган.[24] Торонто полиция хизмати саммит ўтказилишидан олдин жойларга 77-та қўшимча яширин камералар ўрнатган.[25] БХХ ҳодимлари тартибсизликларга қарши кураш мақсадида сувда ҳаракатлар ўтказиш рухсатномасини қўлга киритган.[26]
Инфратузилма
Шаҳарнинг шарқий томонида жойлашган эски киностудия саммит чоғида ҳибс олинганлар учун вақтинчалик миршабҳона вазифасини бажарган.[27] Торонто полицияси ҳизмати шуни эълон қилганки шаҳар аҳолиси Беллwоодс парки намойиш ўтказиладиган жой этилиб белгиланган, лекин кейинчалик полиция ҳодимлари намойиш учун жой сифатида Қироллик паркининг шимолий томонига кўчирилган.[28] Канада хавфсизлик хизмати томонидан хавфсизлик ҳудудидаги барча почта қутилари олиб ташланган.[29] Торонтода бир неча машина парклари беркитилган ва унчалик катта бўлмаган ёғочлар намойичилар қурол сифатида фойдаланмаслиги учун,[30][31] бутун марказ ҳудудидан олиб ташланган. Шунингдек, полиция ҳодимлари томонидан 745 газета коробкалари, 200 аҳлат ташланадиган идишлар,70 почта қутилари, 29 автобус бекатлари ва 5 информация симлари хавфсизлик ҳудудидан олиб ташланган.[32] Торонтода штаб-квартирасига эга бўлган Канаданинг бир неча йирик банклари ҳамкорлар билан иш юритиш мақсадида шаҳар ташқарисидаги филиаллардан фойдаланишган.[33] Онтарио маҳкамаси бошқармаси шаҳар марказида 7-та вино магазинлари саммит чоғида беркитилган ва олдиндан эҳтиёткорликни ушлаб туриш керак эканлигини эълон қилишган.[34] Си-Эн Тауэрга[35], Торонто Уневирситетига,[36] Онтарио рассомчилик галереяси[37] ва Онтарио қонуний қурилиш компанияларига[38] борадиган асосий йўллар[21] саммит ўтказилиш вақтида беркитилган. Бейзболл лигасининг уч ўйини яъни Торонто Блю Жейс ва Филаселфия Филлис ўртасида ўтказиладиган учрашув 25-июндан, 27-июнга қадар шаҳар марказида жойлашган Рогерс Cентре бейзболл ўйингоҳида ўтказилиши режаланган, лекин, лига экспертларининг узоқ муҳокамаларидан сўнг саммит ўтказилиши ўйин муҳитига ҳалал бериши ва муҳлисларнинг орасидаги норозиликлар ҳисобга олиниб бейзболл учрашуви Филаделфияга кўчирилган.[39][40][41] Мирвиш Продуcтионс вакиллари саммит ҳафталигида режалаштирилган икки мусиқали намойиши „Асрлар роки“ ва „Мамма Миа“ дастурлари бекор қилган.[42] Бундан ташқари театр ҳодимлари саммит ҳафталигидаги барча намойишларни бекор қилган.[43] Торонто шаҳри марказидаги асосий йўллардан ҳисобланган 427-чи шоҳроҳ йўли, Торонто Халқаро Аэропортидан қатнайдиган маҳаллий транспорт воситалари, шаҳар марказидаги конгресс марказига бориладиган йўллар қатнови қисқартирилиб полициячилар томонидан қаттиқ назоратга олинган.[44] Ёнге Стреэт ва Бай Стреэт кочаларига транспорт воситаларининг чиқиши вақтинчалик саммит ҳафталигида тўҳтатилган.[21] Канада ҳукумати Торонто шаҳри устидаги ҳаво ҳаракатларини чеклаганини ва фақат махсус рейслар парвоз қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, қолган барча рейслар чегараланган тартибда амал оширилишини эълон қилган.[45] Ягона Портер Аирлинес компанияси шаҳар аэропортидан доимий рейсларни давом эттиришга рухсат олган.[46] Торонто Дистриcт Счоол Боард ва Торонто католик мактаблар маҳкамаси Торонтода жойлашган 25-та мактаблардаги автобус қатновини тўхтатган, оқибатда 45 000 талаба шуларнинг ичидан 10 000 ногиронларни ташкил қиладиган ўқувчилар вақтинчалик уйда машғулот ўтқазишга мажбур бўлишган.[47] Саммит ташкилотчилари халқаро Оммавий Ахборот Воситалари ҳодимлари ва муҳбирлари учун медиа-марказ ташкил этишган.[48] Федерал хизмат ва Онтарио ҳукумати томонидан „Канада қобилиятини мужассам этган павилион“ деб номланган марказ ташкил этилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад Канадада сайёҳликни халқаро мақомда ривожлантириш бўлган.[49] Павилон ўзига уч кўринишни ичига олади булардан, Канаданинг энг муваффақиятли инновация ва молия борасидаги компаниялар ишлари жаҳон ҳамжамиятининг баҳолашига изн берилган ва оммавий ахборот воситалари ҳодимлари учун бир неча информацион дастурлар бўлиб ўтган, яна футбол муҳлислари учун экран ҳажми жиҳатидан йирик телевизор 2010 ФИФА Wорлд Cуп ўйинларини намойиш этган ва шимолда жойлашган Онтарио Оасис санъат марказида Канада регионларининг кўзга кўринган жилвакор манзаралари тасвирланган галерея намойиши тақдимоти бўлиб ўтган.[50][51] Шимолий Онтарио Оасис тақдимоти журналистлар учун совғаларга бой бўлган баҳс-мунозара дастурларини жорий этган. Ушбу тақдимот Мускоке региони тасвирланган суръатлар жам бўлган галерея тақдим этилган.[52] Халқаро медиа-марказ яъни Канада маҳорати тасвирланган павилион ва санъат кўллари ҳукумат бюджетига 23 млн. АҚШ Долларига қимматга тушган.[53]
Қатнашув


Саммитда кимлар иштирок этиши 8-май, 2010-йил Бош вазир Степҳен Ҳарпер томонидан эълон қилинган. Ҳарпер ўз фикрини баён этаркан, келажакда Африка ҳудудидан ЖАР билан биргаликда Эфиопия ва Малави вакилларини Г20 иштирокчилари сифатида таклиф қилинишини таъкидлаб ўтган.[54] Ва шу билан биргаликда Бош вазир Нидерландлар, Испания, Ветнам, Нигерия мамлакатларини саммитга таклиф этган.[55] Торонто Халқаро Аэропорти Г8 ва Г20 саммитлари вакилларини кутиб олиш учун масъул этиб тайинланган. Франсия Президенти Ниcолас Саркозй ва Хитой Президенти Ҳу Жинтао Г20 вакилларидан биринчи бўлиб келиши қолган вакиллардан олдин қайд этилган. Ҳу Жинтаонинг ташрифи Канада ҳукумати раиси Мичаëлле Жеан томонидан Оттавада ташкиллаштирилган учрашувга тўғри келган.[56] Жанубий Африка Республикаси Президенти Жаcоб Зума ва Нигерия Президенти Гоодлуcк Жонатҳан 24-июн куни Торонтога саммит иштироки учун келишган.[57] Британия Бош вазири Давид Cамерон Ҳалифахдаги Канада денгиз кучларининг бошқармаси юз йиллигини нишонлаш чоғидаги қисқа ташрифидан сўнг 25-июн куни саммитда иштирок этиш учун келган. Қолган вакиллар Г8 иштирокчилари билан биргаликда шу куни Торонто шаҳрига саммитда иштирок этиш учун учиб келишган.[58] Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилоти, жумладан Эфиопия, Малави, Нигерия ва Ветнам вакиллари Торонтодаги Г20 саммитида илк маротиба олий мақомда ўз чиқишлари билан иштирок этишган.[4] Шунингдек, сайланганига у қадар узоқ бўлмаган янги ҳукумат раислари Давид Cамерон ва Наото Кан илк маротиба Г8 ва Г20 саммитларида ўзларининг илк халқаро конференсияларини ўтақазишган. Австралия Бош вазири ўринбосари Wайне Сwан, 24-июнда сайланган Бош вазир Жулиа Гиллард номидан саммитда иштирок этган.[58] Бразилия Президенти Луиз Инácио Лула да Силва ўзининг саммитдаги иштирокини бекор қилган. Сабаби мамлакатнинг шимолий-шарқида юз берган таъбий офат кўнгилсизликлари туфайли президент номидан Бразилия Молия вазири Гуидо Мантега Бразилия делегациясига бош бўлиб саммитда иштирок этишган.[59] Онтариода ўз ниҳоясига етган Г8 саммитидан сўнг Давид Cамерон ва АҚШ Президенти Бараcк Обама ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учоқ ичида баъзи бир муаммоларни ҳал қилишган.[60]
Намойишчилар

Намойишчиларнинг асосий қисми саммит ҳафталиги чоғида Торонто шаҳри марказига бирданига саммит куни норозилик кучайиб кетган. Олдинроқ намойиш Оттавада йирик банкларнинг бирининг олдидида анархистлар томонидан ёнувчан бомбалар билан намойиш ўтказишган, уларнинг сўзларига қараганда намойишчилар албатта Г20 саммит куни Торонтода ҳам норозилик иштирокшилари сифатида қатнашишларини таъкидлаб ўтишган.[84] Бу каби намойишлар Бирлашган Хавфсизлик Хизмати ҳодимларининг шаҳарнинг бир неча ҳудудларида тартибни сақлаш мақсадида махсус бўлинмалар жорий этишига мажбур қилган.[85] Намойишчилар саммитга қадар бўлган ҳафтадан Канада Охфам ва Онтарио Коалиацияси ташкиллаштирилган гуруҳлар орқали ўз чиқишларини ночорликга қарши кураш дея бошлашган. Шунингдек ночорлик[86], гейлар ҳуқуқи,[87] капитализм ва глобализация,[88] миллатларнинг ҳуқуқи[89] каби саволлар намойишчиларнинг жиддий норозилигини келтириб чиқарган.[90] Бир неча ҳибсга олинганларга қарамасдан намойишчилар ҳафта давомида тинчликни сақлашган.[91] Саммитнинг биринчи кунидаёқ намойишчилар сони ҳайратланарли даражада кўпайган. Бир неча кўчаларда саммит олий мақомда ўтиши учун намойишчилар учун тақиқланган. Бундан тинч аҳолининг жаҳли чиқиб шаҳар марказидаги асосоан катта овқатланадиган ресторанлар, ҳар хил турдаги дўконлар, йирик банклар офислари ва катта корҳоналар деразаларини синдириб ташлашган. .[92] Намойишчилар бир неча полиция машиналари ва транспорт воситаларини медиакорпорациялар олдида ёқиб юборишган.[93] Бу намойишлар натижасида шаҳарнинг бир неча касалҳоналари, меҳмонҳоналари ва савдо марказлари одамлар томонидан қуршаб олинган. Жамият транспортлари ҳизмати вақтинча шаҳар марказида ҳаракатланаётган транспорт воситаларини бошқа томонларга йўналтиришга мажбур бўлган.[94] Саммит иштирокчилари келган вақтда шаҳар хавфсизлик хизмати ҳодимларни намойишчиларга қарши куч ишлатишга рухсат берган бўлиб, кейинчалик ҳушёрлигини кучайтирган ва бунга қарши намойишчилар Шарқий ҳудудда полициячиларнинг куч ишлатишини қаттиқ қоралаган чоғда полициячилар 500га яқин киши ҳибсга олинган.[95] Намошчилар гуруҳи кечаси бир неч соатлаб давом эрган тартибсизли урушларида иштирок этишган.[26] Шаҳар полиция маҳкамаси ҳафта ичида ҳибсга олинганлар сони 1100 кишига етишини огоҳлантирган.[96] Бирлашган Хавфсизлик Хизмати саммит жойида тартибсизлик содир этаётган одамларни дарҳол ҳибсга олган.[97] Намойиш вақтида полициячилар томонидан одамларга етқазилган жароҳатлар полиция вакиллари томонидан тиббий ёрдамлар кўрсатилган.[98]
Натижа

Торонтода ўказиладиган саммит қолган саммитлар каби йирик натижалар бериши таъкидланган. Кўпчилик мамлакатлар Г20 учрашувларида олий мақомда муаммолар ҳал қилинаётгани туфайли глобаллашиб бораётган молиявий инқирозда ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини ва олдинги жаҳон тартиби тикланаётганини янги саволларнинг ечими ҳамда камроқ гапириб кўпроқ фикрлашга мажбур қилган саммитлар муҳокамалари билан чамбарчаст боғлиқ деб ҳисоблашишган.[99] 26-июн куни Г20 вакилларининг кечги оқшомда уюштирилган тушлик пайтида Жанубий Африка Республикаси Президенти Жаcоб Зума Африка ҳудудида ривожланишнинг янги усулларини қўллаш кераклигини ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги фикрини баён этган:
Г20 саммити каби биз ҳам Африкада кўпгина иқтисодий ўсишни муҳокама қилмоқдамиз. Биз ривож топган дунё билан ривож топаётганлар каби биргаликда бўлишимиз керак. Халқни кучли тарзда қўллаб қувватлаш ва ривожланиш ҳамда ўсиш юзага келишида халқаро ҳамкорликда бирдамликни ушламоғимиз керак — дея ўз фикрини қайд этган.[100]
АҚШ Президенти Бараcк Обама саммит иштирокида жаҳон иқтисодиётининг тикланиши олдингидек бир хил йўсинда бўлмаслигидан огоҳлантирган. АҚШ экспортини кучайтириш мақсадида Жанубий Корея ва АҚШ ўртасида эркин савдо ҳақидаги келишув имзоланган.[101] Асосий келишувлардан бири бу ривожланган мамлакатларнинг ҳар йиллик бюджет дефицитини 2013-йилга қадар икки маротиба қисқартирилишини маълум қилган.[102] Вакиллар 2016-йилга қадар ҳар бир аъзо давлат ЙИМга нисбатан қарзлар ҳажмини пасайтириш ҳақида келишилган.[102] Саммит вақтида шунингдек молия муаммолари ҳам кўтарилган. Келажакда ҳар бир молия массисалари ўзига тегишли бўлган солиқларни адолатли йўсинда йўналтириши лозимлиги ва молиявий ўзгаришлар харажатлари[103] фақат молия муассисалари томонидан қабул қилиниши кераклиги белгиланган. Лекин якуний ҳал қилувчи босқич мамлакатларнинг молия муаммоларини алоҳида равишда кўриб чиқиши туфайли ортга сурилган.[104] Бундан ташқари келажакдаги молиявий ўзгаришлар туфайли юзага келадиган инқирозга қарши курашиш мақсадида, иштирокчилар ҳар бир молия муассисалари кўпроқ молиявий заҳирага эга бўлиши шарт деган қарорга келишган.[105] Бирдан иқтисодий иқлимлининг ўзгариш шаклларини муҳокама қилиш зарурияти „яшил ўсиш“га олиб келиши эҳтимоли вакиллар томонидан ҳайриҳоҳликни келтириб чиқариши мумкинлиги таҳлилчилар томонидан таъкидланган.[106] Г20нинг якуний тарзда Торонтодаги саммитда қабул қилинган келишув имзоланган. Саммитдан кейин, орадан бир қанча вақтдан сўнг иштирокчилар „жиддий муаммолар қолиб кетган“ деган хулосага келишган. Келишув қоидаларига нисбатан келтирилган шартномада бир вақтнинг ўзида молиявий инқирозга дуч келган мамлакатларда йирик ҳисобдаги ишсизлик келиб чиқиши мумкинлиги келишув муаммолари сифатида баён этилган. Халқаро Валюта Жамғармаси ўзининг саммитдаги якуний баённомасида яқин орада мамлакатларда дефицитнинг қисқартирилиши иқтисодий ўсишнинг сустлашишига олиб келишини қайд этган. Саммитда ўнлаб қўриқҳоналар мамлакатларнинг иқтисодий ривожи учун бюджет воситаси сифатида йўналтирилиши кераклиги муҳокама қилинган. Шу билан биргаликда мамлакат харажатларини бир паллада ушлаб туриши, бу дегани давлатнинг қимматли қоғозлар бозори муқарралигини сақлаб қолиши мумкинлиги ва давлат харажатларига нисбатан фоизли даромадни пасайтириш ҳамда хусусий инвестицияни рағбатлантириш имкониятларини ошириши мумкинлиги вакилларнинг жиддий муҳокамасига сабаб бўлган. Бир неча таҳлилчиларнинг фикрича Хитой каби иқтисодий ривожланаётган мамлакат бир вақтнинг ўзида хусусий харажатларни кўпайтириш фойдасига мамлакат ичидаги талаботни кучайтиради ва бу ҳолат жаҳон савдо палласида қолган қолдиқларда иқтисодий ютиш даражаси юқори эканлигини таъкидлашган.[107]
Молиявий харажатлар
Г20 ва Г8 саммитлари ўтказилиши учун сарфланган молиявий харажатлар ҳокимиятдаги бир неча сиёсий арбоблар танқидига учраган.[108] Саммитларнинг харажати учун йирик ҳисобдаги маблағ сарфланишига сиёсатдонларнинг хато йўсинда фаолият юритиши сабаб бўлган. Парламент аъзолари Оливиа Чоw ва Марк Ҳолланд таъкидлашига қараганда, аввалига мамлакат бюджетидан саммит ўтказилиши учун 1.1-$ (АҚШ Доллари) ажратилган ва бу ҳолат парламент вакиллари томонидан арзимайдиган ва ақлсизлик шарҳлари билан қабул қилинган. Бошқа иқтисодчилар бу маблағга Канадада бир неча кўзда тутилган узоқ муддатли проектларни амалга ошириш мумкинлиги[109][110] жумладан, Торонто темир йўлидаги электр қувватларини шаҳар марказига улаш ишлари шулар қаторида айтиб ўтилган.[111] Икки саммит хавфсизлик харажатлари Ванкуверда ўтказилган қишки олимпия ўйинлари ва паралимпия ўйинларида хавфсизликга сарфланган харажатларданда қимматроқга тушган ва охирида бу ҳисоб $ 878 млнни ташкил этганлиги ҳақида хабар беришган.[110] Канада намояндалари палатасининг 2010-йилнинг октябридаги якуний ҳисоб-китобларига қараганда саммит харажатлари $ 857,901,850.31ташкил этган.[8] Канада ҳукумати аввалига ўтказилиб бораётган Г20 саммитлари қимматга тушиш хавфидан огоҳлантирилган ва Лондон ва Питцбургдаги хавфсизлик харажатлари бор йўғи $ 30 млн. ва $ 18 млнни ташкил этган.[109] Кунларнинг бирида Канада Парламенти бюджет бўйича маслаҳатчиси Торонто ва Ҳунцвилле шаҳарларида ўтказилган саммит харажатлари ҳақида ўзининг расмий баёнотини билдирган. Шунингдек қолган мамлакатларда бу каби махсус учрашувларнинг тўлиқ харажатлари ошкор қилинмаган. Питцбургда сарфланган $ 18 млн. фақатгина ҳуқуқ-тартибот органлари ва жойлардаги полиция хизматига сарфланган маблағ сифатида белгиланган, қолган полициячилар эса бошқа ҳудудлардан келтирилган.[112] Wард Элcоcк собиқ Канада Хавфсизлик Хизмати ва разведка бошқармаси директори Г8 ва Г20 саммитлари олий мақомда ўтказилиши учун сарфланган харажатлар ва шу йилга тўғри келган Ванкувердаги Қишки Олимпия ўйинларидаги харажатлар ва бирданига ўтган саммитлар Ҳукуматни қаттиқроқ ўйга толдирган.[109] Молия вазири Жим Флаҳертй хавфсизликга сарфланган харажатлар мамлакат равнақида ишлатилганини таъкидлаган:
Хавсизликни таъминлашга эга бўлишимиз зарур. Бу харажатларни ўз ўрнида тўлар эканмиз, ўз ўрнида мамлакатимиз равнақига ҳисса қўшаётганимиздандир. Торонто хавфсизликни таъминлаш ишлари муҳим фактлар асосида йўлга қўйилади ва бундан сизлар ҳавотир олмангизлар.[113]
Халқаро Медиа марказ қурилиши учун аввалига $ 1,9 млн. ажратилган, лекин аслида бино қурилишига $ 23 млн. сарфланган. Канада маҳоратини мужассам этган павилион, санаът кўллари ва ярмарка маркази қурилкиши сиёсатдонлар томонидан солиқ тўловчиларнинг беҳуда харажати дея баҳоланган[114] танқид асосан Бош вазир Степҳен Ҳарпернинг ҳамда Консерватив ҳукуматнинг ножўя ишлари сифатида йўналтирилган фикрлардан бири бўлган. Бир неча намойишчилар санаът кўлларини Ҳарпер аҳмоқлиги дея аташган.[53]
Канада намояндалар палатаси вакилларидан бири Марк Ҳолланд:
Лидерларни олиш ўрнига мамлакат Ладй Гага учун янги партия режасини кўриб чиқса яҳши бўларди — деган.[115]
Бир неча таҳлилчилар фикр бирдиришича, саммит ўтказилиши учун сарфланган харажатлар Канадани янги қирраларини очиб беролмаслигини таъкидлашган.[116] Демократик париянинг янги вакили Жаcк Лайтон Ҳарпер бошқараётган ҳокимият борасида:
Мана биз янги ҳокимият билан нималарни кўрмоқдамиз булар санаът кўллари, ҳа бу Канаданинг қолган қарийб барча мамлакатларга нисбатан кўлларга бойлигини билдиради. Бу солиқ тўловчилар ҳисобига қурилган ва ўзлари ҳам арзимас бир сунъий кўллигини билишмаган.
Транспорт вазири Жоҳн Баирд санаът кўлни қурилиши режасини қўллаб қувватлаган ва ҳимоя қилган, унинг фикрича:
Бу бир ўтинч эдики, Канаданинг жилвакорлигини тасвирлаш учун ажойиб имкон бўлди.
Ташқи Ишлар вазири Лаwренcе Cаннон мамлакатлар вакиллари Канадада учрашиши жаҳон ҳодисаси учун меёрли амалиёт бўлганлигини таъкидлаган.[116] Ҳарпер бўш келмаган ҳолда ўз фикрини ҳимоя қилиб: Бу биз учун мамлакат пешқадамлигини сақлаш учун классик уриниш демакдир.[117][118]
Иқтисодий мақом
Саммитдаги иқтисодий аҳамиятга эга бўлган вазифаларни кўриб чиқилиши бир неча канадалик сиёсатдонлар ва фуқаролар томонидан талаб қилинган. Торонто муниципал ҳокимиятининг бир неча жамият вакиллари Г20 саммити олий мақомга эга бўлган жойда ўтказилиши кераклигини, масалан Ярмарка марказида ёки шаҳар марказидаги бизнес ҳудудда жойлашган Метро Торонто Cонвентион Cентре бизнес марказларида ўтказилиши кераклигини баён этишган.[26] Саммит чоғидаги намойишлар натижасида Торонто шаҳар марказидаги бир неча бизнес ва кўчмас мулклар мусодара қилинган, бу вазиятда шаҳар Мери Давид Миллер федерал ҳокимиятга барча йўқотишлар харажатларини қоплашини сўраб мурожат қилган. Аввалига Мер хавфсизлик ҳудудида вақтинча фаолиятини тўҳтатиб турган корҳоналар учун керакли бўлган харажатлар ҳокимият томонидан қопланишини таъкидлаган. Асосан хавфсизлик ҳудудининг ташқарисида барча ишлар юритилган ва бир неча корҳоналар шаҳар марказидаги ҳолат натижасида молиявий зарарлар кўришган.[119] Парламент аъзоси Жоҳн МcCаллум:
Степҳен Ҳарпер Торонто шаҳри марказида саммит ўтказиб катта хатоликга йўл қўйди. - дея Бош вазир ишларини қоралаган.
Торонто Стар нашриёти тақдим этган статистиc маълумотларга қараганда шаҳарда 40 яқин дўконларни фаолияти чекланган ва $ 750,000 зарар кўрган фирмалар шулар жумласидандир.[120]
Халқаро жараён
17-июн куни АҚШ Департаменти Торонтода саммит вақти намойишчилар ҳаракати кутилаётганини ва бўлиши мумкин бўлган хавфлардан сайёҳларни олдиндан огоҳлантирган. Ушбу огоҳлантириш саммитнинг охирги кунларида ҳокимият:
Намойишчилар учун тайинланган ҳодимлар халқни тинч ушлаб туриши, уларнинг қаттиқ қўл бўлишига ундашини олдиндан айтаолмаймиз.- ўз баённомасини чоп эттирган.
Торонто шаҳар Мери Давид Миллер бу огоҳлантиришни Фавқулоддаги жараён деб атаган.[121] Саммит чоғида бир неча ҳорижлик муҳбирлар Канададаги саммит олий мақомда ўтказилганлигини таъкидлашган. Британия матбуот корпорацияси ҳисобланган (ББC) ҳамжамиятининг муҳбири:
Канадаликлар энг қийин вазиятларда ҳам дунёнинг қолган қисми билан ҳар қандай иқтисодий аҳамиятга эга бўлган саволларни бўлишишга тайёр. Бундай юритилаётган иқтисодий рағбатлантиришларни кўриб негадир ҳамма Канадалик бўлишга ҳавас қилишмоқда — дея Канада иқтисодиётига юқори баҳо берган.
Тҳе Неw Ёрк Тимес ёзувчиларидан бири саммитга кўрилган Мускока регионидаги таъбий гўзаллик акс этган тайёргарликни ижобий баҳолаган. Тҳе Тимес оф Индиа ва Тҳе Ҳинду Канадада кўрилган хавфсизлик чоралари ва Г20 саммити Торонто шаҳар аҳолисига жуда катта салбий таъсирлар кўрсатганини ўзининг матбуот конференсиясида қайд этиб ўтган. Реутерс муҳбирларидан бири бошқа томондан санаът кўлини Халқаро ОАВ марказига айлантирганини ўз мақоласида баён этган.[122] Олдиндан харажатларга кўз ташлаган Франсия Президенти Ниcолас Саркозй 2011-йилда Франсияда ўтказиладиган Г8 ва Г20 саммитларини ўтказиш учун мўлжалланган харажатлар Канадада сарфланган маблағнинг ўндан бири бўлиши мумкинлигини эълон қилган.[123]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Роналд Д. Орол.. „Г-20 cоунтриэс сет дефиcит анд дебт-редуcинг гоалс“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал. Неw Ёрк Cитй: маркетwатч.cом (27-июн 2010-йил). 28-январ 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Баcкгроунд: Суммит Иссуэс“. Тҳе Глобе анд Маил. Торонто: тҳеглобеандмаил.cом (28-апрел 2010-йил). 11-июл 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2010-йил.
- ↑ „Статемент бй тҳе Приме Министер оф Cанада“. Говернмент оф Cанада (18-март 2010-йил). 20-апрел 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2010-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 20-апрел 2010-йил санасида архивланган)
- ↑ 4,0 4,1 Говернмент оф Cанада (8-май 2010-йил). „ПМ анноунcес партиcипатион оф кей леадерс ат тҳе Торонто Г-20 Суммит тҳис Жуне“. Пресс-релиз. 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Роб Гиллиэс.. „Оппоситион миффед бй 7 биллион суммит сеcуритй“. Тҳе Бостон Глобе. бостон.cом (26-май 2010-йил). Қаралди: 4-апрел 2012-йил.
- ↑ „Г20 Торонто“. Торонто Полиcе Сервиcе. 1-июл 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2010-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 1-июл 2010-йил санасида архивланган)
- ↑ Алcоба, Наталиэ.. „Г8/Г20: Геаринг уп фор тҳе биггест сеcуритй эвент ин Cанадиан ҳисторй“. Натионал Пост. Мостлй Wатер (25-феврал 2010-йил). 2010-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ 8,0 8,1 „Г8/Г20 cосц топ $857М“. CБC Неwс. CБC.cа (5-ноябр 2010-йил). 7-ноябр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2012-йил.
- ↑ Роя Wолверсон. „Тҳе Г20'с Тwентй Агендас“. Cоунcил он Фореигн Релатионс (24-июн 2010-йил). 16-август 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 16-август 2010-йил санасида архивланган)
- ↑ „Реcессион реcоверй топс Г20 агенда“. Ал Жазеэра (28-июн 2010-йил). Қаралди: 6-апрел 2012-йил.
- ↑ Рҳодри Давиэс.. „Г20:Баттлес wитҳин анд оуциде“. Ал Жазеэра (26-июн 2010-йил). Қаралди: 6-апрел 2012-йил.
- ↑ „Форготтен Гоалс“. Қатар: Ал Жазеэра (27-июн 2010-йил). Қаралди: 6-апрел 2012-йил.
- ↑ „Г20 полиcе дидн'т ҳаве тиме то препаре: чиэф“. CБC Неwс. CБC.cа (24-июн 2010-йил). Қаралди: 7-апрел 2012-йил.
- ↑ Петер Куитенброуwер.. „Доwнтоwн доэсн’т феэл лике ҳоме дуринг Г20“. Натионал Пост. натионалпост.cом (22-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Жустин Скиннер.. „Протестерс гатҳер ат Аллан Гарденс то оппосе Г20 Суммит“. Торонто Стар. ИнсидеТоронто (25-июн 2010-йил). 2012-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Надиа Моҳариб.. „Cалгарй cопс ретурн ҳоме фром Г8/Г20 дутй“. Cалгарй Сун. Cалгарйсун.cом (28-июн 2010-йил). 14-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ 17,0 17,1 Марй Бетҳ Cурриэ. „Cанада: Торонто Г8 анд Г20 Суммиц – Эмплоер Планнинг Иссуэс“. Мондақ.cом (6-май 2010-йил). 29-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Сири Агрелл.. „Ит'с а бирд, ит'с а плане, ит'с а террифйинг дисплай оф милитарй мигҳт“. Тҳе Глобе анд Маил. Торонто: тҳеглобеандмаил.cом (6-май 2010-йил). 11-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Сусан Делаcоурт.. „Г20 сеcуритй таб: Wҳат элсе cоулд 21Б буй?“. Торонто Стар. тҳестар.cом (28-май 2010-йил). 1-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2010-йил.
- ↑ „Сеcуритй чиэф дефендс ҳигҳ cост оф Г8-Г20 суммиц“. CТВ Неwс (28-май 2010-йил). 30-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2010-йил.
- ↑ 21,0 21,1 21,2 Ноор Жавед.. „Г20 сурвивал гуиде“. Торонто Стар. тҳестар.cом (18-июн 2010-йил). 21-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2010-йил.
- ↑ Жоанна Лавоиэ. „Г20 траффиc анд периметер планс унвеилед“. Инсиде Торонто. инсидеторонто.cом (28-май 2010-йил). 2010-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ Марй Ормсбй.. „Фортресс Торонто: Сеcрец оф тҳе фенcе“. тҳестар.cом (19-июн 2010-йил). 23-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ Кенён Wаллаcе.. „Г20: Торонто'с cонтроверсиал сеcуритй фенcе cост $5.5-миллион“. Натионал Пост. натионалпост.cом (10-июн 2010-йил). 13-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Полиcе соунд офф он Г20 сеcуритй тоолс“. Глобалнатионал.cом (3-июн 2010-йил). 2011-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2010-йил.
- ↑ 26,0 26,1 26,2 Жессе МcЛеан.. „Полиcе адд wатер cаннон то Г20 арсенал“. Торонто Стар. тҳестар.cом (21-июн 2010-йил). 25-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июн 2010-йил.
- ↑ „Протестерс препаре фор Г20 демонстратионс“. CТВ Торонто. Торонто.cтв.cа (11-май 2010-йил). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Полиcе чиэф реcонфирмс тҳат Қуээн'с Парк wилл бе десигнатед протест ареа дуринг Г20“. CП24 (11-май 2010-йил). 2012-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Сири Агрелл.. „Кеэп тҳосе cардс анд леттерс cоминг ...“. Тҳе Глобе анд Маил. Торонто: тҳеглобеандмаил.cом (4-май 2010-йил). 1-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Cоллин Д'Мелло.. „Треэс cоулд бе ремовед ароунд Метро Торонто Cонвентион Cентре фор суммит“. CФТР (АМ). 680Неwс (16-июн 2010-йил). 16-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Г20: Ис сеcуритй гоинг тоо фар?“. Cбc.cа (17-июн 2010-йил). 2010-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Фортресс Торонто“. Натионал Пост (18-июн 2010-йил). 7-март 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Ричард Блаcкwелл.. „Банкс маке планс фор эмплоеэс то wорк офф-сите дуринг Г20“. Торонто: Тҳе Глобе анд Маил (9-май 2010-йил). 13-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Полиcе риде ҳерд ас Г20 протестерс марч тҳе стреэц“. CТВ Неwс. Торонто.cтв.cа (29-апрел 2010-йил). 24-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Амид Г20 сеcуритй cонcернс, CН Тоwер то бе шут“. CТВ Неwс. Торонто.cтв.cа (16-май 2010-йил). 2010-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2010-йил.
- ↑ „У оф Т то шут доwн дуринг Г20 Суммит“. CТВ Неwс. Торонто.cтв.cа (24-май 2010-йил). 30-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „АГО то cлосе фор Г20 wеэкенд“. CБC Неwс. CБC.cа (7-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Роб Фергусон.. „Легислатуре cлосинг фор Г20 суммит“. Торонто Стар. тҳестар.cом (3-июн 2010-йил). 5-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Марк Зwолински.. „Г20 суммит сcупперс Ҳалладай'с фирст трип то Торонто ас а Пҳиллй“. Торонто Стар. тҳестар.cом (11-май 2010-йил). 14-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Ҳалладай'с Ретурн То Торонто Ис Рероутед то Пҳиладелпҳиа“. Тҳе Неw Ёрк Тимес. НЙТимес.cом. Ассоcиатед Пресс (11-май 2010-йил). Қаралди: 20-май 2010-йил.
- ↑ Cанада.. „Жайс-Пҳиллиэс сериэс мовинг то Пҳиладелпҳиа“. Торонто: Тҳе Глобе анд Маил (11-май 2010-йил). 14-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-май 2010-йил.
- ↑ Адам Ҳетриcк.. „Г20 Суммит Форcес Cанcеллатион оф Торонто Мамма Миа! анд Роcк оф Агес Перформанcес“. Плайбилл (18-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Жоҳн Cоулбоурне. „Г20 суммит димс Торонто мусиcалс“. Жам.cаноэ.cа (4-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Г8-Г20 wирелесс сигнал блоcкерс унликелй то леаве cелл пҳоне усерс ин а жам“. CФТР (АМ). 680Неwс. Тҳе Cанадиан Пресс (9-июн 2010-йил). 16-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2010-йил.
- ↑ Том Годфрей.. „Фигҳтер жец он алерт дуринг Г20“. Торонто Сун. торонтосун.cом (9-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ „Бусинесс ас усуал фор Портер?“. Тҳе Глобе анд Маил. Торонто: тҳеглобеандмаил (5-май 2010-йил). 11-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Г20 форcес Торонто счоол бус cанcеллатионс“. CБC Неwс. cбc.cа. Тҳе Cанадиан Пресс (18-июн 2010-йил). 12-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Медиа Cентре“. Г20.гc.cа (28-апрел 2010-йил). 31-май 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2012-йил.
- ↑ „Г8/Г20 организер сайс маркетинг Cанада wортҳ cост“. CТВ Неwс. Оттаwа.cтв.cа (13-июн 2010-йил). 16-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Г20 медиа cентре wитҳ факе лаке то cост 52.9 миллион“. Торонто Стар. тҳестар.cом. Тҳе Cанадиан Пресс (10-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Сири Агрелл.. „Оттаwа стеэред cлеар оф cорпорате спонсоршипс фор Г8-Г20“. Тҳе Глобе анд Маил. Торонто: тҳеглобеандмаил.cом (17-июн 2010-йил). 20-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Ҳеатҳер Сcоффиэлд.. „Факе лаке парт оф 54.9М Г20/Г8 Торонто медиа cентре“. Торонто Стар. тҳестар.cом (7-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ 53,0 53,1 „ПМ дефендс Г8 факе лаке павилион“. CБC Неwс. cбc.cа (8-июн 2010-йил). 11-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Cанадиан Приме Министер инвитес Малаwи, Этҳиопиа, фор Г20 суммит ин Торонто“. Неw Судан Висион (10-май 2010-йил). 29-сентабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ 55,0 55,1 „Г8 Инвитес 7 Африcан Cоунтриэс то Мускока“. Воиcе оф Америcа (23-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Тонда МаcЧарлес.. „Чинесе пресидент то маке эхтендед висит то Cанада“. Торонто Стар. тҳестар.cом (14-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Леадерс бегин арривинг фор Г8, Г20“. Торонто Стар. тҳестар.cом (24-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ 58,0 58,1 „Леадерс арриве ин Cанада аҳеад оф Г8/Г20 суммиц“. CТВ Неwс. CТВ.cа (24-июн 2010-йил). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Иури Дантас.. „Лула Wилл Скип Г-20 Суммит то Оверсеэ Бразил Флоод Релиэф, Оффиcиал Сайс“. Блоомберг (25-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Жане Wарделл.. „Бритаин'с Cамерон болстерс репутатион ат суммиц“. Тҳе Бостон Глобе. бостон.cом (28-июн 2010-йил). Қаралди: 28-сентабр 2010-йил.
- ↑ Себастиáн Cампанарио.. „Cристина дирá анте лас потенcиас қуэ но ҳай уна сола салида пара ла cрисис“ (испанча). Лос Андес. лосандес.cом.ар (26-июн 2010-йил). 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-апрел 2011-йил.
- ↑ Сандра О'Маллей.. „Сwан то таке Интернатионал Стаге ат Г20“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд. смҳ.cом (26-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Хавиэр, Луcиана. г-20-деве-дефинир-мета-де-реформа-пара-апроваcао-эм-новембро,572584,0.ҳтм „Г-20 деве дефинир мета де реформ а пара апроваçãо эм новембро,“[сайт ишламайди] Эстадãо (Бразил). 26-июн 2010-йил, ретриэвед 2011-04-06; Моура, Фабиола. "Бразил Cаллс 'Драcонианъ Гоал то Ҳалве Г-20 Натионс' Дефиcиц, " Блоомберг Бусинессwеэк (УС). 26-июн 2010-йил, ретриэвед 2011-04-06.
- ↑ „Приме Министер'с биограпҳй“. Говернмент оф Cанада (26-июл 2010-йил). 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-апрел 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 25-декабр 2018-йил санасида архивланган)
- ↑ 65,0 65,1 Равеэна Аулакҳ.. Аре пандас Чина’с Г20 гифт то Торонто?. Торонто Стар. тҳестар.cом (25-июн 2010-йил). Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ 66,0 66,1 66,2 Ромаин Губерт.. „Қуатре Франçаис поур риэн“ (франсузча). Ле Поинт. лепоинт.фр (26-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ 67,00 67,01 67,02 67,03 67,04 67,05 67,06 67,07 67,08 67,09 67,10 67,11 67,12 67,13 „Тҳе Г20 Леадерс Маке ан Энтранcе; Ҳеадс оф Стате аре Греэтед бй Моунтиэс ас Тҳей Арриве фор тҳе Суммит“. Маcлеан'с. маcлеанс.cа (25-июн 2010-йил, ретриэвед 2012-03-26). 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-апрел 2014-йил.
- ↑ „Паcкед Счедуле Аwаиц Манмоҳан Сингҳ ин Торонто“. Ҳиндустан Тимес (26-июн 2010-йил). 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ „Арриба Cалдерóн а Торонто пара партиcипар эн Cумбре де Г-20“. Ла Cрóниcа де Ҳой. Мехиcо Cитй: cрониcа.cом.мх (26-июн 2010-йил). 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ Сед Рачид Ҳусаин.. „Г20 леадерс агреэ то дисагреэ“. Араб Неwс. Жеддаҳ, Сауди Арабиа: арабнеwс.cом (28-июн 2010-йил). 29-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2011-йил.
- ↑ „Кингдом'с Г20 партиcипатион рефлеcц иц статуре“. арабнеwс.cом (27-июн 2010-йил). 30-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2011-йил.
- ↑ Сеwелл Чан анд Жаcкиэ Cалмес.. „Wе'ре стайинг пут, Обама wарнс Нортҳ Кореа“. Тҳе Сйдней Морнинг Ҳералд. смҳ.cом.ау (26-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ Окан Ҳаксевер.. Эрдоган Торонто'я Мави Мармара досясийла гитти. Дüня Бüлтени (Туркей) (27-июн 2010-йил).
- ↑ 74,0 74,1 „Дифференcес он Эcономй Сет то Плай оут ин Торонто“. Тҳе Ҳинду. Ченнаи: тҳеҳинду.cом (25-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ 75,0 75,1 75,2 75,3 75,4 „ПМ анноунcес партиcипатион оф кей леадерс ат тҳе Торонто Г-20 Суммит тҳис Жуне“. Говернмент оф Cанада (8-май 2010-йил). 25-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 25-декабр 2018-йил санасида архивланган)
- ↑ „Балкененде ин Cанада воор Г20-топ“ (нидерландча). РТЛ Ниэуwс. ртл.нл (27-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ Запатеро пиде анте лос лíдерес де ла cумбре импонер "деберес" а лос мерcадос (испанча). Ла Разóн. Мадрид: ларазон.эс (27-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ Маҳмоод Ҳасан.. „Рич ман, поор ман“. Тҳе Даилй Стар. Дҳака: даилйстар.нет (4-июл 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ Лес Wҳиттингтон анд Бруcе Cампион-Смитҳ.. „Г20 сет то таcкле шарп дифференcес овер эcономиc полиcй“. Торонто Стар. тҳестар.cом (25-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ 80,0 80,1 Прадумна Б. Рана.. „Ҳоw cан Асиа стренгтҳен иц воиcе ат Г-20?“. Тҳе Кореа Тимес. кореатимес.cо.кр (6-июл 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ „Биограпҳй оф Жуан Сомавиа, Диреcтор-Генерал“. Интернатионал Лабоур Организатион (4-ноябр 2011-йил). Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ 82,0 82,1 {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда
урл=параметрини белгилашингиз керак. . ОCЕД. Қаралди: 23-март 2012-йил. - ↑ Оливиа Wард.. „Бан Ки-моон ат Г20 ас 'дефендер оф тҳе дефенcелесс'“. Торонто Стар. тҳестар.cом (26-июн 2010-йил). Қаралди: 26-март 2012-йил.
- ↑ „РБC фиребомбед ас протест, гроуп cлаимс“. CБC Неwс. CБC.cа (8-май 2010-йил). 2010-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ Гаил Сwаинсон.. „Оттаwа фиребомбинг провес сеcуритй неэд, Cлемент сайс“. Торонто Стар. тҳестар.cом (21-май 2010-йил). Қаралди: 28-сентабр 2010-йил.
- ↑ Cамерон Френч анд Пав Жордан.. „Торонто Г20 протест ҳинц ат море то cоме“. Реутерс (Cанада) (17-июн 2010-йил). 22-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ Янг, Женнифер; Cасей, Лиам. „Г20 турнинг доwнтоwн Торонто инто а гҳост тоwн“. тҳестар.cом (22-июн 2010-йил). 26-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июн 2010-йил.
- ↑ Поиссон, Жайме. „Г20 протестерс трй то таке овер доwнтоwн пропертй“. Торонто Стар. тҳестар.cом (21-июн 2010-йил). 25-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июн 2010-йил.
- ↑ Эдwардс, Петер. „Фирст натионс демонстраторс таке овер доwнтоwн стреэц“. Торонто Стар. тҳестар.cом (24-июн 2010-йил). 27-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-март 2012-йил.
- ↑ „Риот полиcе турн баcк ларгест Г20 протест ет“. CТВ Неwс. Торонто.cтв.cа (25-июн 2010-йил). 28-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-март 2012-йил.
- ↑ „Протесц cонтинуэ ин Торонто ас Г20 неарс“. CБC Неwс. CБC.cа (22-июн 2010-йил). 25-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-март 2012-йил.
- ↑ Тҳе Cанадиан Пресс.. „Виолент Блаcк Блоc таcтиcс он дисплай ат Г20 протест“. Торонто Стар. тҳестар.cом (26-июн 2010-йил). 30-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июн 2010-йил.
- ↑ „Полиcе аттемпт то cлеар cроwдс амид Г20 унрест“. CТВ Неwс. Торонто.cтв.cа (26-июн 2010-йил). 28-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 28-июн 2010-йил санасида архивланган)
- ↑ „ТТC линес, Эатон Cентре лоcкед доwн ас протесц ҳеат уп“. CТВ Неwс. Торонто.cтв.cа (26-июн 2010-йил). 30-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ Жессе Шип.. „Анотҳер ларге демонстратион фоллоwс тҳе Г20“. CФТО-ДТ (28-июн 2010-йил). 2010-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-ноябр 2010-йил.
- ↑ Жилл Маҳоней анд Анн Ҳуи.. „Г20-релатед масс арресц униқуэ ин Cанадиан ҳисторй“. Тҳе Глобе анд Маил. тҳеглобеандмаил.cом (29-июн 2010-йил). Қаралди: 5-апрел 2012-йил.
- ↑ Женнифер Янг.. „Г20 лаw гивес полиcе сwеэпинг поwерс то аррест пеопле“. Торонто Стар. тҳестар.cом (25-июн 2010-йил). 28-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-март 2012-йил.
- ↑ Жессе Шип.. „И wилл нот форгет wҳат тҳей ҳаве доне то ме“. Торонто Стар. тҳестар.cом (28-июн 2010-йил). Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ „Г20 лаcкс говернинг инструменц“. РТ Неwс (28-июн 2010-йил). Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ „Зума ургес море партнершипс ат Г20 диннер“. Индепендент Онлине (27-июн 2010-йил). Қаралди: 23-март 2012-йил.
- ↑ Ҳоwард Счнеидер.. „Пресидент Обама ургес Г-20 натионс то спенд; тҳей пледге то ҳалве дефиcиц“. Тҳе Wашингтон Пост. wашингтонпост.cом (28-июн 2010-йил). Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ 102,0 102,1 „Ҳарпер апплаудс суммит оутcоме бут сайс Г20 стилл ҳас а лот море то до“. CП24 (28-июн 2010-йил). 2012-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Оутcоме оф тҳе Торонто Г20 суммит“. Федерал Министрй оф Финанcе (Германй) (29-июн 2010-йил). 20-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Wҳиттингон, Лес; Бруcе Cампион-Смитҳ анд Ричард Ж. Бреннан. „Г20 адопц Cанадиан cомпромисе он дефиcиц, банк тах“. Торонто Стар. тҳестар.cом (27-июн 2010-йил). Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ Таск Форcе он Финанcиал Интегритй анд Эcономиc Девелопмент (23-апрел 2010-йил). „Г20 Финанcе Министерс Cоммуниқуé ис Релеасед“. Пресс-релиз. 27-апрел 2010-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 27-март 2012-йил.
- ↑ „Г-20 Торонто Суммит Аддрессес Энергй Субсидиэс, Cлимате Чанге анд Фоод Сеcуритй“. Интернатионал Институте фор Сустаинабле Девелопмент (27 жуне с010). 13-август 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 13-август 2011-йил санасида архивланган)
- ↑ „Тҳе Г20 Торонто суммит деcларатион“. Говернмент оф Cанада (3-феврал 2011-йил). 3-май 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 3-май 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ Давид Ридер.. „Торонто wарнс Оттаwа он Г20 cосц“. Торонто Стар. тҳестар.cом (22-феврал 2010-йил). Қаралди: 30-март 2012-йил.
- ↑ 109,0 109,1 109,2 „Сеcуритй чиэф дефендс ҳигҳ cост оф Г8-Г20 суммиц“. CТВ.cа (28-май 2010-йил). 9-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-март 2012-йил.
- ↑ 110,0 110,1 Жон Суфрин.. „$833-миллион сеcуритй билл фор Г20 анд Г8 cаллед 'инсане'“. Торонто Лифе. торонтолифе.cом (26-май 2010-йил). 27-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2012-йил.
- ↑ Степҳен Пате.. „143 биллион приcе таг фор Г20 сеcуритй анд cлимбинг“. Ое! Тимес. оетимес.cом (27-июн 2010-йил). Қаралди: 1-апрел 2012-йил.
- ↑ Жаниcе Тиббетц.. „Ториэс 'транспарент' он сеcуритй cосц: Wатчдог“. Оттаwа Cитизен. cанада.cом. Cанwест Неwс Сервиcе (23-июн 2010-йил). 2012-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-апрел 2012-йил.
- ↑ „Финанcиал реформ такинг тоо лонг: Флаҳертй“. CТВ Неwс. CТВ.cа (7-июн 2010-йил). 24-феврал 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ „Г20 суммит'с $2 миллион „факе лаке“ ҳас Cанадиан тахпаерс ин ститчес“. Лоон (28-июн 2010-йил). 11-июн 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 11-июн 2010-йил санасида архивланган)
- ↑ Брйн Wеэсе.. „'Факе лаке' флак догс ПМ“. Торонто Сун. Торонтосун.cом (7-июн 2010-йил). Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ 116,0 116,1 Жане Табер.. „Ториэс пиллориэд фор факе лаке ат Г8/Г20 медиа cентре“. Тҳе Глобе анд Маил. тҳеглобеандмаил.cом (7-июн 2010-йил). 15-сентабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ Сири Агрелл.. „Оттаwа дефендс 150.9-миллион тасте оф Мускока ат Г20 медиа cентре“. Тҳе Глобе анд Маил. тҳеглобеандмаил.cом (7-июн 2010-йил). Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ Давид Ридер.. „Г20 'Факе Лаке' макес иц дебут“. Торонто Стар. тҳестар.cом (23-июн 2010-йил). Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ „Адвоcатес wант cомпенсатион фор Т.О. бусинессес“. CТВ Неwс Торонто. CТВ.cа (26-июн 2010-йил). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ Давид Ридер анд Сусан Делаcоурт.. „Прессуре буилдс он Оттаwа фор cомпенсатион“. Торонто Стар. тҳестар.cом (29-июн 2010-йил). Қаралди: 28-март 2012-йил.
- ↑ Жессе МcЛеан.. „У.С. иссуэс Г20 травел алерт фор Торонто“. Торонто Стар. тҳестар.cом (18-июн 2010-йил). Қаралди: 3-апрел 2012-йил.
- ↑ „Wорлд медиа буззинг абоут cост оф Г20 сеcуритй анд факе лаке“. CП24. Тҳе Cанадиан Пресс (26-июн 2010-йил). 2012-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-апрел 2012-йил.
- ↑ Билл Cуррй.. „Саркозй сайс ҳис Г8/Г20 wилл cост оне-тентҳ оф Cанада’с“. Тҳе Глобе анд Маил. тҳеглобеандмаил.cом (27-июн 2010-йил). Қаралди: 3-апрел 2012-йил.