Торреон — Мексиканинг шим. қисмидаги шаҳар, Мексика тоғлигида. Насас дарёси бўйида, Коауила штатида. Аҳолиси 529 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Рангли металлургия саноати ривожланган. Пахта тозалаш, ип газлама, кимё, семент, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги. машинасозлиги саноати корхоналари бор. Мамлакатнинг асосий деҳқончилик (пахта, буғдой) рнларидан бирининг савдо маркази. Шаҳарга 1893-йилда асос солинган.