Торта cапресе шоколадли ва ёнғоқли италян тортидир. Италиянинг Неапол шаҳрида машҳур.[1] Капри ороли шарафига шундай номланган.

Торта cапресе
Torta caprese
Торта cапресе
Тури Унсиз шололадли торт
Асосий компонентлари Сариёғ, шакар, тухум сариғи ва оқи, бодом, шоколад

Тайёрланиши

Cапресе тортининг кўплаб вариантлари мавжуд, аммо асосий рецепти юмшоқ сариёғни шакар билан аралаштириш, сўнгра тухум сариғи ва майда тўғралган бодом, эритилган шоколад ва кўпчитилган тухум оқи каби бошқа масаллиқларни қўшишдир. Торт рецептининг ўзига хослиги ун солинмаслигидир. Пиширгандан сўнг тортнинг ичи юмшоқ, ташқариси эса қаттиқ бўлади. Одатда устига шакар кукуни сепилади.

Тарихи ва афсоналар

Тортнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. Энг машҳурларидан бири Неапол қиролига теккан австриялик малика австрияча „Сачер“ тортини егиси келгани, аммо Неапол қандолатчилари бу рецептни билмагани учун одатий неаполча масаллиқ — бодомдан фойдаланиб торт қилишгани ҳақидадир.

Яна бир афсонада 1920-йиллардаги қандолатчи ошпаз сайёҳлар учун тайёрлаган бодомли тортига ун қўшишни унутганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Аммо сайёҳларга торт жуда ёқади ва унинг шуҳрати оша бошлайди.[2] Бу „тарихдаги энг омадли хатолардан бири“ (италянча: уно деи пастиccи пиù фортунати делла сториа).[3] Ушбу афсонанинг бир версиясига кўра, бу сайёҳларнинг орасида Ал Капоне гангстерлари бўлиб, улар италянча гамаши сотиб олиш учун Каприга сузиб келишган, уларнинг етакчиси ўзини кўз-кўзлашни севарди, ошпазни эса Кармине Ди Фиоре деб аташарди.[4]

Бошқаларнинг фикрига кўра, Фонтелина тантанали ресторанида торт тайёрлашда қандолатчининг Капоккяно деган ёрдамчиси хато қилган ва ҳозиргача Капри тарихида қолган.[5]

Яна бир ҳикояда торт ихтироси 1930-йилларда немис рассоми Аугуст Wебернинг икки австриялик меросхўри билан боғлиқ бўлиб, улар узоқ вақт давомида оролда гўзал Марина Пиccола кўрфазидаги ўз вилласида яшаган.[6] Бу оролда бўлган кунларида хонимлар буғдой унини бодом уни билан алмаштириб, ўзларининг севимли „Сачер“ тортини тайёрлашга қарор қилган.[7]

Умуман олганда, кўплаб муаллифлар Cапресе торти илк маротаба Капри оролининг туризм саноати томонидан орол меҳмонлари учун тайёрланганлигини тасдиқлайди. Аввалига у чойхоналарда тортилган. Тобора оммалашиб кетганидан кейин ресторанлар ҳам ўз менюсига киритган.

Манбалар

  1. ↑ „Гоогле Транслате“. Транслате.гоогле.cом. Қаралди: 2019-йил 14-август.
  2. ↑ Cапри. Продотти типиcи. Торта cапресе
  3. ↑ Талес оф а долcе борн бй мистаке ин а cорнер оф Парадисе
  4. ↑ Ҳоw дид Торта Cапресе cоме абоут?, 2020-08-11да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-11
  5. ↑ Знаменитий торт Капрезе: от истории к ресепту[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Марина Пиccола. Wиммелбоок. Аугуст Wебер“. 2019-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-май.
  7. ↑ Торта Cапресе