Тош Работ („тош меҳмонхона“[1]) яхши сақланиб қолган 10-[1] ёки 15-асрга оид тош карвонсарой бўлиб, Қирғизистоннинг Нарин вилоятидаги От-Боши туманида, 3,200 метр (10,500 фт) баландликда жойлашган.

Тош Работ

Тоғлар ўртасида жойлашган Таш Рабат
Tosh Rabot is located in Kyrgyzstan
Tosh Rabot
Кйргйзстан ҳудудида кўрсатилган
Манзилгоҳ Нарин вилояти, Қирғизистон
Координаталар 40°49′23″Н 75°17′20″Э / 40.82315°Н 75.288766°Э / 40.82315; 75.288766
Тури Карвонсарой
Тарих
Ташкил этилган 10-, 11- ёки 15-аср
Макон қайдлари
Эгалик Турсун Зутабаева (қўриқчи)

Географияси

Тош Работ шимол-жануб йўналишидаги асосий автомагистралдан бироз шарқда жойлашган. Жануб томонда Чатир-Кўл кўли ва Торугарт довони жойлашган. Шимол томонда эса санаси аниқ бўлмаган вайрон қилинган қаср Қошой Қўрғон мавжуд[манба керак].

Тадқиқотлар

Тош Работ

Тош Работ дастлаб карвонсарой сифатида қурилганми ёки ибодатхона сифатида, деган масалада бироз баҳс-мунозаралар бўлган. 1888-йилдаёқ рус шифокори ва сайёҳи Николай Лвович Зеланд бу жой дастлаб Шарқий сурёний ёки буддавий монастир бўлган бўлиши мумкинлигини айтган[2].

Қирғизистон Фанлар академияси Тарих институти томонидан 1970-йиллар охири ва 1980-йиллар бошида олиб борилган тадқиқотлар Тош Работ дастлаб 10-асрда насроний монастири сифатида қурилган, деган хулосага келди, аммо қазишмалар вақтида бирорта ҳам христиан ёдгорлиги топилмаган. Шунингдек, у сўфий хонақоҳ сифатида ҳам ўрганилган[1]. Кейинчалик барча битиклар, топилмалар ва ёзма манбалар табиати бўйича буддавийлик ибодатхонаси эканлиги аниқлангач, у буддавий монастири деб белгиланди. Бу хулоса унинг қурилиши даврида бу ерда яшовчилар буддавий бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар билан ҳам мустаҳкамланди[3].

Архитектураси

Иншоот 31 хонадан иборат бўлиб, улар орасида марказий залдаги ҳужралар ҳам бор. Хоналар квадрат шаклда бўлиб, тепаси ёруғлик тушиши учун очиқ тешикли гумбазлар билан ёпилган; тўртбурчак каркасдан гумбазга ўтиш парус ёрдамида амалга оширилган. Тош Работ тўлиқ равишда лойли оҳак қоришмасида терилган қоя тошлардан қурилган бўлиб, бўғинлар гипс қоришмаси билан мустаҳкамланган[4]. Энг чекка хоналардан бирининг полида қудуққа ўхшаш чуқур тешик ҳам мавжуд[манба керак].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Чмелнизкиж, Сергеж „Жанақас“, . Ислам: Арте й арқуитеcтура (эс). Барcелона: ҳ.ф. уллманн, 2007 — 365-бет. ИСБН 978-3-8331-3536-1. „муй пробаблементе сервíа де лугар де ресиденcиа (эсто эс, де жанақа) й реуниóн де лос суфíэс, қуэ андабан де ун лугар пара отро, се дата эн эл cамбио дел сигло Х ал ХИ,[...] "аложамиэнто де пиэдра"“ 
  2. ↑ Зеланд, Ниcолай. Записки Западно-Сибирского отдела Императорского Русского Географического Общества. Книжка ИХ. Кашгария и перевалы Тянь-Шаня. Путевые заметки. (ру). Омск: Империал Руссиан Геограпҳиcал Соcиэтй, 1888 — 212-бет. 
  3. ↑ Кҳудяков, Жу. (2009). (ру)Природа (Руссиан Аcадемй оф Сcиэнcес) (6): 55. ҳттп://рас.ру/ФСтораге/Доwнлоад.аспх?ид=c7ада38э-692c-436б-8э83-б0бад1c2ф759. Қаралди: 2 Май 2014. 
  4. ↑ Иссык-Куль.Нарын:Энциклопедия (ру). Бишкек: Чиэф Эдиториал Боард оф Кйргйз Совиэт Энcйcлопедиа, 1991 — 512-бет. ИСБН 5-89750-009-6. 

Ҳаволалар