Tosh davri
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Тош даври — инсоният тараққиётидаги энг қадимги давр. Бу даврда меҳнат қуроллари ҳамда қуроляроғлар, асосан: тош, ёғоч ва суякдан ясалган. Тош даври қадимий (палеолит), ўрта (мезолит) ва янги (неолит) даврларга бўлинади. Тош даври бундан тахминан 2 миллион йил оддинроқ бошланиб, Ўзбекистонда 4 минг йил бурун тугаган (айрим ҳудудларда узоқроқ давом этган). Тош даври одамлари теримчилик, овчилик, балиқ овлаш билан шуғулланган; неолит даврида деҳқончилик қилиш ва чорвачилик пайдо бўлган. Ижтимоий муносабатлар „ибтидоий одамлар тўдаси“га, сўнгра ибтидоий уруғдошлик тузумига хос бўлган. Тош даврининг қад. даври — палеолит 3 даврга бўлиниб ўрганилади: қуйи палеолит, ўрта палеолит, юқори палеолит. Қуйи палеолит даври илмий хулосаларга кўра, одам илк бора меҳнат қуролларини ясаган вақтлардан бошланган. Бу жараён ер шарининг турли жойларида турли вақтларда содир бўлган (масалан, Африкада бу жараён 3 миллион йил аввал бошланган, Европанинг жан. ва Осиёда тахминан 2 миллион йил аввал). Аммо қаерда ва қачон бошланганидан қатъий назар, қуйи палеолит инсониятнинг энг узоқ, давом этган тарихини акс эттирган. Тош асри техникасининг такомиллашуви натижасида диск шаклидаги (рапидасимон) нуклеусларня вужудга келиши ва улардан ўткир учли учбурчаксимон учириндиларни юзага келиши билан қуйи палеолит ўрнини ўрта тош даври, яъни мусте даври (қаранг: Мусте маданияти) олади. Мустедан сўнг юқори палеолит даври бошланади. Европада, Осиёда, жумладан, бизнинг Ўрта Осиёда ўрта палеолит ҳозирги кунимиздан 200 минг йил аввал бошланиб, ўрта ҳисобда 160 минг йил давом этади ва ўрнини 50 минг йил аввал прогрессивроқ бўлган юқори палеолит даврига бўшатиб беради. Юқори палеолит даврида, асосан, реалистик санъат ривожланади. Ўша давр одамлари ҳайвонларни овлаш жараёнини қандай кўрган бўлсалар, шундай равишда ғор деворларига расмлар чизганлар. Чизганда ҳам қизил ва кора табиий рангларда чизганлар. Бу нарса одамларнинг онгини ривожланганлигини кўрсатади. Мехнат қуролларини ясаш техникаси бўйича қуйи ва ўрта палеолитта нисбатан жуда юксак кўтарилган юқори палеолит даври, ўз навбатида, бундан 12—10 минг йил аввал прогрессивроқ бўлган мезолит даври билан алмашди. Тош даврининг сўнгги босқичи бўлган неолит бундан 5—4 минг йил аввал, даври билан алмашди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |