Тошбузар паррия (лотинча: Парря сахифрага) – икки уруғпаллалилар синфи, карамдошлар оиласи, парря туркумига мансуб гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Чатқол ва Қурама тоғ тизмлари ҳудудида ўсади. Денгиз сатҳидан 2600-2900 м баландликдаги шағалли ёнбағирларда учрайди[1].

Тошбузар паррия
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Юксак ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Парря
Оила: Карамдошлар
Бинар номи
Парря сахифрага

Тавсифи

Баландлиги 10 см гача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Ўқ илдиз системасига эга. Илдизи кўп бошчали. Пояси жуда қисқа, барглар билан қопланган. Барглари бандли, оддий, пояда кетма кет жойлашган. Ёпирма барглари чўзиқ тухумсимон шаклда, қаттиқ, четлари тишли бўлинган. Гулпояси баргсиз, оддий, узунлиги 3-7 см. Гуллари бир жинсли, гултожибарглари бинафшаранг тусда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июл ойида гуллаб августда меваси пишиб етилади. Меваси қуруқ қўзоқ, юқориси қайрилган. Уруғи ясси юмалоқ, эни 2,5-5 мм, ўрта қисмидан юқорисига қараб ингичкалашиб боради. Уруғи ва вегетатив йўл орқали кўпаяди.

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Табиатда жуда кам тарқалган. Тошкент вилояти Чатқол ва Қурама тоғ тизмлари ҳудудида ўсади. Денгиз сатҳидан 2600-2900 м баландликдаги шағалли ёнбағирларда учрайди. Табиатда якка-якка ёки кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади, тоғларнинг одам чиқиши қийин бўлган жойларида сақланиб қолган. Уруғининг униб чиқиши қийин бўлгани сабабли камайиб бормоқда. Чатқол биосфера резервати қўриқхонаси ва Угом-чатқол давлат табиат миллий боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Парря сахифрага“.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.