Toshdarvoza
Тошдарвоза — Хоразм вилояти Хива шаҳридаги меъморий ёдгорлик; Ичан қалъанинг жанубий дарвозаси. Дарвоза ХВИИИ—ХИХ асрга тегишли бўлиб, бугунги кунда „Ичан қалъа“ маҳалласи, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 21-уйда жойлашган.
| Тош дарвоза | |
|---|---|
Жанубий дарвоза | |
|
Тошдарвозанинг олд томондан кўриниши | |
| Эски номлари | Дош дарвоза, Кўҳна бозор дарвозаси |
| Муқобил номлари | Тош дарвоза |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Меъморий ёдгорлик |
| Тури | Дарвоза |
| Манзили | „Ичан қалъа“ маҳалласи, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, 21-уй |
| Шаҳар | Хива шаҳри |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Координаталар | 41°22′30″Н 60°21′35″Э / 41.375047842447266°Н 60.35965569627102°Э |
| Қурилиши бошланган | ХВИИИ аср |
| Қурилиши тугаган | ХИХ аср |
| Эгаси | Давлат мулкига тегишли |
| Баландлиги | |
| Баландлиги | 10 м |
| Бинонинг ички майдони | 19,7×17,0 м |
Тошдарвоза Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октябрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган. Ҳозир „Ичан қалъа“ давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат мулкига тегишли[1].
Тарихи
Хива шаҳрида дунёнинг тўрт тарафига қаратиб қурилган тўрт дарвоза бор. Дарвозалардан Ичан қалъага кирилган. Улар Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тошдарвоза ва Ота дарвоза ҳисобланади[2]. Шулардан Тошдарвоза жануб томонда жойлашган дарвозадир[3]. Дарвозалар ажратиб олиш учун жойлашган жойига ёки бошқа бирор белгисига қараб номланган. ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмида қурилган Тошдарвоза дастлаб ундан Ангарик қишлоғига чиқиш эшиги сифатида фойдаланганликлари учун Ангарик дарвоза номини олган.
1842-йилда Оллоқулихон томонидан Дишан қалъанинг девори қурилади, шу сабабли бир-бирига яқин иккита дарвоза пайдо бўлади. Уларнинг номи Ангарик дарвоза ва Тошдарвоза эди. Бу пайтда эски қалъанинг жанубий дарвозаси бўлган Ангарик дарвозаси ичкарида қолиб, янги ном — Тошдарвоза (ёки Дош дарвоза) номи билан атала бошлаган. ХХ аср бошида дарвоза жойлашган ҳудуд олдида бозор бўлганлиги сабабли ушбу майдон „Кўҳна бозор“, дарвоза эса „Кўҳна бозор дарвозаси“ номи билан машҳур бўлди[4].
Боғча дарвоза ички тузилиши шимолдан жанубга чўзилган кўп хонали иморат бўлиб, у шаҳар ҳимояси вазифасини бажарган ва кечалари беркитиб қўйилган. Дарвозани қадимда ўнга яқин миршаблар қўриқлашган ва уларнинг маоши тўрт тилладан ўн тиллагача этиб тайинланган. Боғча дарвозанинг ички қисми иккита катта гумбаз ва ўрта йўлак чеккаларидаги тўртта хонаси кичик гумбазлар билан бостирилган. Бу хоналар қадимда божхона ва қоровулхона вазифаларини бажарган[4].
Қурилиш услуби
Дарвоза 6 бўлмали, тарҳи 19,7×17,0 м, баландлиги 10 м, ўтиш йўлида 2 гумбазли бўлма, 2 ён томонларида кичик гумбазли хоналар (3,2×3,2 м) ўзаро равоқлар орқали буржлар билан (жанубий ён хоналар) бирлаштирилган. Буржларда соқчилар хонаси бор. Дарвоза пештоғидаги қанос ва икки ёнидаги буржлар тепаси тенглаштирилган. Дарвоза табақалари ёғочдан. Ташқи ва ички томонлари безаксиз, содда, гумбазлари бузилган. Дарвозанинг ўтиш йўли кенглиги 4,83 м. Буржлар тепасига шимолий пештоқдаги бурамасимон зинапоя орқали чиқилган. Тошдарвозанинг бош тарзи маҳобатли. Тарзи ва ички томони безаксиз[5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ КЎCҲМАС МУЛК ОБЕКТЛАРИ МИЛЛИЙ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-октябр.
- ↑ „Ҳали ҳам одамлар яшайдиган тирик қадимий шаҳар – Ичан-қал’адан фоторепортаж“ (2022-йил 23-апрел). Қаралди: 2023-йил 17-октябр.
- ↑ „Ичан Қал’а – шаҳар ичидаги шаҳар“. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Тош дарвоза“. Қаралди: 2023-йил 18-октябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Манковская Л..Булатова В., Памятники зодчества Хорезма, Т., 1978.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
