Тошкент канали (юқори қисмида)

Тошкент канали, И.А.Полвонов номидаги Тошкент канал и — Чирчиқ дарёсидан сув оладиган Чапкирғоқ Қорасув дарёсида қурилган магистрал канал, 1940-йилда халқ ҳашари йўли билан қурилган. 1958—65 йилларда канал тубдан реконструксия қилинган. Каналга Чапқирғоқ Корасув дарёсининг 36 км дан сув олинади, умумий уз. 62 км, бош қисмидаги сув сарфи —87 м³/сек, суғориш майдони 70 минг га. Дарёнинг чап томонидаги қўриқ ерларни сугоришга имкон беради. Канал кам сувли Оҳангарон тизимини Чирчиқ дарёсининг суви билан тўйинтиради.

Каналда Шимолий, Жанубий, Бўржар, Чилисой, Ўнгқирғоқ ва Чапқирғоқ каби тармоқларига сувчиқаргичлар, кўприклар, иккита сув тўскич, Тошкент канали билан Оҳангарон дарёси кесишган жойда 145, 94 ва 100 м узунликлаги 3 та дюкер, ўнг кирғоғида йўл қурилган. 1дюкердан Туябўғиз сув омборига Охангарон дарёси орқали сув ташланади. Асосий сув тақсимлаш узеллари электрлаштирилган ва телефон алоқаси билан таъминланган. Каналнинг 1941-йилда қурилган, ўнг ва чап тармоқдлари энг йирик тармоқлар ҳисобланади. О'нг тармоқ уз. 38 км, сув ўтказиш имконияти 12 м³/сек, унда 30 га яқин шаршара, тезоқар ва сувчиқаргичлар мавжуд. Чап тармоқ ХХ асрнинг 60-йилларда реконструксия қилинган. Узунлиги 25 км ва сув ўтказиш имконияти 26 м³/сек. 1969-йилда Тошкент каналига Ўзбекистонда ирригация қурилиши ва сув хўжалигининг фаол раҳбарларидан бири Илёс Полвонов (1905 — 1969) номи берилган.

Зиёмиддин Артукметов.