Тошкент мозаикалари — Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида 1960—1980-йиллар оралиғида барпо этилган монументал мозаика санъати намуналари. Мазкур мозаикалар маданий мерос обекти саналади[1][2]. Бу мозаикалар шаҳарнинг совет модернизми руҳида қайта қурилиши жараёнида, айниқса, 1966-йилги Тошкент зилзиласидан кейин бошланган кенг қамровли архитектура ва безак санъати дастурлари доирасида вужудга келган.

Тошкент мозаикалари

Орнамент

Орнамент
Орнамент
Кўпқаватли тураржой мажмуаларидаги плитали мозаик паннолар.
Орнамент, қанот, одамлар
: '
упригҳт=230пх
Рассом Александр Жарский
Йил 1985-йил
Материал Керамика
Оқим Модернизм
Жойлашуви Тошкент, Ўзбекистон
Веб-сайти мосаиc.ташкент.уз

Асосан ХХ асрнинг 60-йиллари охирида Тошкент шаҳридаги янги тураржой мажмуаларининг деворларига териб чиқилган. Мозаикаларнинг яратилиши, бир томондан, шаҳарга замонавий қиёфа бериш, иккинчи томондан эса меҳнат, халқлар дўстлиги, тинчлик ва илм-фан ривожи каби идеологияларни тарғиб қилишга қаратилган. Совет Иттифоқи оммавий монументал мозаикани бадиий маҳорат ва ғояларни етказишнинг мукаммал комбинацияси сифатида кўрган. Бадиий ижод эркинлигига чекловлар мавжуд бўлган бўлса-да, кўплаб рассомлар ушбу шароитда ҳам ўзига хос индивидуал услублар яратишга муваффақ бўлишган. Яъни, Марказий Осиё ўша пайтда сиёсий марказ бўлган Москвадан узоқлиги, эътибор марказидан бироз бўлса ҳам четдалигини англатарди, бу эса маҳаллий рассомларга маълум бир эркинлик берган. Натижада уларда совет унсурлари ва услубларини маҳаллий халқ оғзаки ижоди ва маданияти билан аралаштириб, исломий ва миллий эстетик-маданий унсурлар ва образлар билан аралашган социалистик реализмнинг ўзига хос йўналишини яратиш имкони туғилади[3]. Мозаикалар орасида миллий нақшлар ва мотивларга мурожаат қилиш ҳоллари ҳам учраб, бу Тошкентнинг кўп миллатли ва бой тарихий маданий қиёфасини акс эттирган. Асосан, севги ва жасорат ҳақидаги фолклор асарлар қаҳрамонлари, миллий либослар, урф-одатлар, таомлар ва чолғу асбоблари, маҳаллий аҳоли тасвирлари туширилган[4].

Ҳозирги кунда 150 та тураржой биносининг фасади мозаикалар билан безатилган. Умумий ҳисобда, тураржой ва нотураржой бинолари, метро бекатлар, айрим расмий идораларнинг фасади, мактаб ва бошқа бинолар билан Тошкентда 450 дан ортиқ мозаик паннолар мавжуд. Улар асосан сейсмик модернизм намуналари ҳисобланади. Шарқона орноментал услубдаги бу мозаикаларнинг асосий қисми таниқли монументалист ва архитекторлар — ака-ука Пётр, Николай ва Александр Жарскийлар томонидан ишланган.

Яратилиш тарихи

Файл:Неw Ёрк Тимес.пнг
„Мосаиcс Бригҳтен а Реборн Ташкент“ (Қайта қурилган Тошкентни мозаикалар ёритади). Тҳе Неw Ёрк Тимес нашри. 1970-йил 26-май.

Тошкентдаги мозаикалар 1966-йилги зилзиладан сўнг вужудга келган. Бу зилзила оқибатида 300 мингдан ортиқ одам уйсиз қолади, 2236 та ма’мурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш шаҳобчалари, шунингдек, мингга яқин бошқа бинолар зарар кўради. Шундан сўнг шаҳарни қайта қуриш жараёни бошланиб, янги Тошкент шаклланади[5]. Собиқ Совет Иттифоқига кирувчи давлатлардан малакали қурувчилар Тошкентга юборилади. Меъморларга шаҳарнинг маълум ҳудудларидан жойлар ажратиб берилган. Қурилиш техникаси яхши ривожланган мамлакатлар шаҳарнинг марказий биноларини тиклашган. Меъморлар қурилаётган иншоотларнинг ўзига хослигига алоҳида э’тибор беришган. Масалан, қозоғистонлик қурувчилар қурган бинолардан бирида рақс тушаётган аёл ва унинг ёнида кекса одам тасвирланган[6].

Мозаикалар ўрнатиш технологик жиҳатдан мураккаб бўлмаган. Панеллар дастлаб пастда тайёрланиб, кейин деворларга ўрнатилган. Рассомлар ва архитекторлар нақшларни пухта ишлаб чиққанлар. Жараён мураккаб кўрингани билан, эскизлар ишлаб чиқилгач, панел қуйиш техник жиҳатдан қийинчилик туғдирмаган. Шу сабабли қисқа вақт ичида қурилган биноларнинг безакларига мозаикалар энг яхши ечим бўлган. Панеллар бетон заводида ишлаб чиқарилган. Эскизлар кўмир ёрдамида махсус устахонада чизилган. Панел ўлчами тахминан 3х3 бўлиб, шу катталикдаги қоғозларга мозаика расмлари чизилиб, ранглар танланган[7].

Эскизлар тайёр бўлгач, бошқа устахонада ерга ёйилиб, 5х5 ҳажмдаги парчаларда йиғилган. Парчалар орасида 3-4 миллиметрли жой қолдирилган ва кейин бир-бирига ёпиштирилган.

Архитектор Равшан Тўхтаевнинг ма’лумотларига кўра, бунда хатолик қаерда юзага келганини жараён давомида сезиш қийин бўлган, чунки эскизнинг олд томони эмас, орқа томони кўринган. Елимловчи ишчи мозаиканинг тескари томонини кўриб ишлаган, хато эса фақат мозаика тайёр бўлгандан кейин кўринган. Агар хатолик бўлса, нотўғри жой олиб ташланиб, тўғриланиб, қайта ёпиштирилган, буни бошқа усулда тузатиш имкони бўлмаган. Кейин панел қолипига керамика (юзасини пастга қаратиб) қўйилиб, устидан бетон қуйилган. Бетон керамиканинг орқа томонини қоплаб, бўш жойлари тўлдирилган ва панел мустаҳкамланган. Қуриганидан сўнг, қоғоз сув билан ювилиб, олиб ташланган ва мозаика очилган. Тайёр бўлган панеллар ўз жойига олиб бориб ўрнатилган[8].

Муаллифлар

Пётр, Николай ва Александр Жарскийлар

Файл:Ака-ука Жарскийлар.жпг
Пётр, Николай ва Александр Жарскийлар иш жараёнида.

Ака-ука Пётр, Николай ва Александр Жарскийлар шарқона ва орнаментал услубдаги мозаик паннолар анъаналарини яратган таниқли архитекторлар ҳисобланади. Тўнғич ўғил Пётр 1929-йил Эстонияда, Николай ва Александрлар эса 1931—1936-йилларда Франсияда россиялик муҳожир оиласида туғилган. Уларнинг отаси Василий Жарский ҳам рассом бўлган. 1947-йилда Россияга қайтиб келишади. Пётр 1946-йилгача Тулуза Санъат мактабида ўқиган, кейинчалик Ленинград Замонавий Санъат Университетини, Николай Ленинград бадиий академиясини, Александр эса Қозон рассомлик институтини тугатгач 1966-йилда Тошкентга жўнатилган. 1966-йилги зилзиладан сўнг Тошкентни қайта қуриш жараёнида фаол иштирок этишган. У ерда темир-бетон буюмлар заводида рассом бўлиб ишлашни бошлашган. Шаҳардаги кўплаб талофат кўрган бинолар ўрнида панел уйлар қурилиши бошлаб юборилган, бироқ улар бир хил кўринишга эга бўлиб, ўзига хос, алоҳида ажралиб турадиган жозибаси бўлмаган. Жарскийлар тураржойларни мозаик паннолар билан безатиш ғоясини илгари суриб, бу биноларга ўзига хослик бахш этишган. Жарскийлар томонидан ишлаб чиқилган мозаик паннолар беш ва тўққиз қаватли биноларни безашда қўлланилган[9]. Тошкентда илк мозаик панно Муқимий кўчасидаги 9 қаватли уйларнинг бирида яратилган. Меъморлар орасида Пётр Жарскийнинг ишлари машҳур бўлиб, кейинчалик нафақат кўпқаватли уйларда, балки кириш эшиклари, фавворалар, гумбазлар ва метро бекатларида ҳам намоён бўла бошлайди[10]. Улар 20 йилдан ортиқ фаолияти давомида 400 дан ортиқ бинога безак берган. Бу ишни Жарскийларнинг тўнғичи – маълумоти бўйича монументалист бўлган Пётр бошлаб берган. Унинг эскизлари асосида шиша парчаларидан мозаик панеллар яратилиб, бетон деворларга териб чиқилган[11]. У Тошкентда ўтган йиллари ҳақида шундай дейди: „Биз шаҳар бўйлаб юрган пайтларимизда ўз қўлларимиз билан барпо қилган уйларимизни диққат билан кузатардик. Бу биноларни қуришда қаердадир хато қилишимиз мумкин эмасди, биз буни қабул қила олмасдик. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди.“ Тошкентни қайта қуришда мозаикалардан фойдаланиш ғояси ўша йилларда „Тошгипрогор“ институти бош меъмори Юрий Георгиевич Мирошниченко ҳамда Пётр Жарский ўртасида бўлиб ўтган суҳбат давомида туғилган[12].

Унинг таъкидлашича, Жарскийларнинг ишлари Ўрта Осиё ва Ўзбекистонга хос ёки анъанавий эмас. Уларнинг кўпчилиги рассом Билибиннинг классик рус эртакларидан фойдаланиб ишлаган иллустрацияларига ўхшаш. Аммо асарлар янгича, умумеътироф этилган ғояларга мос эмас. Архитектор Георгий Минасович Саркисов эса Жарскийларни шундай хотирлайди: „Ака-укалар 70-йилларда биноларни безатиш бўйича ҳақиқий кашшоф бўлишган. Тураржой биноларини бундай услубда лойиҳалаш ҳали Совет мамлакатлари бўйлаб тарқалмаган эди. Бунақаси Тошкентдан бошқа жойда учрамасди. Мен бу даражада фидойи, ўз ишига бор билимини бериб ижод қиладиган, истеъдодли усталарни кўрмаганман“.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Пётр Жарскийга Тошкентдаги Президент саройини ҳамда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси биносига декоратив тўсиқлар ўрнатиш ишлари топширилади. Пётр Жарский 1993-йил 27-сентябр куни Тошкентда, 64 ёшида вафот этади. Шу сабабли Тошкент шаҳрида қурилиши керак бўлган мозаикали кўпқаватли бинолар лойиҳасини якунлаш ишларини укаси Александр Жарский зиммасига олади.

Бурмакин Владимир Иванович

1969-йилда Тошкентдаги „Билимлар уйи“да Бурмакин ўзининг шахсий кўргазмасини ташкил қилади. Бурмакин Ўзбекистон, Россия ҳамда бошқа мамлакатлардаги халқаро кўргазмаларда қатнашган. Бурмакиннинг ижодий ишлари Америка, Германия, Франсия, Англия, Полша, Туркия, Болгария каби давлатларнинг музейларида сақланади. Биргина Германиядаги меҳмонхоналарнинг бирида рассомнинг 200 га яқин асари тўплам ҳолида сақланади. 60-йилларнинг охирида Тошкентдаги бадиий муассасаларда дарс берган. Ўзбекистонда кейинчалик таниқли бўлган рассомларга устозлик қилган. Тошкентни қайта қуриш жараёнларида ўз чизмалари билан иштирок этган[13].

Бухарбоев Абдумалик Абдуқодирович

Бухарбоев 1940-йилда Тошкентда туғилган бўлиб, асли миллати қозоқ. 60-йилларнинг охирида Тошкент Бадиий билим юртини тугатиб, Театр-бадиий институтида таҳсилни давом эттиради. Асосан Қозоғистон тарихи ва маданиятига қизиққан. Зилзиладан кейин Тошкентда кўплаб йирик меъморий обектлар қурилиши ва безатилишига ўз ҳиссасини қўшган. Тошкент метрополитени, „Ўзбекистон“, „Ҳамза“ (ҳозирги „Новза“) метро бекатлари, „Чор-Су“ меҳмонхонаси, Ўзбекистон Республикаси телерадио маркази, „Халқлар дўстлиги“ санъат саройи, „Ле Мередиан“ каби меҳмонхоналарни безашга ҳисса қўшган. Ишлари асосан Флоренсия мозаикаси услубида қилинган[14].

Аблин Эвгений Михайлович

Рассом 1928-йилда Москвада туғилган. 1958-йилда Москвадаги Рассомлар уюшмасига аъзо бўлади. Евгений ушбу шаҳардаги Пионерлар саройининг бадиий безаклари билан шуғулланган. 1970-йил „Тошкент“ лойиҳаси устида иш бошлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Дастлаб Самарқанд ва Бухорога бориб, у ердаги тарихий ёдгорликлар билан танишиб чиққан. 1973-йилда Тошкент Телемарказидаги мозаикалар устида иш бошлаган ва бу 8 йил давом этган. Айнан „Тошкент“ лойиҳаси учун тажриба орттириш мақсадида 1975-йил Туркияга бориб, Византия мозаикалари билан танишади. 1981-йилда эса Испанияга боради[15].

Светлана Ивановна Шербинина

Светлана Шербинина ва турмуш ўртоғи Леонид Полишук

Светлана Шербинина — совет ва рус монументал санъат устаси. 1930-йил Иваново вилоятида туғилган. Россия Федерацияси халқ рассоми[16]. Россия Бадиий академияси мухбир аъзоси[17][18][19]. Россия Федерацияси давлат мукофоти совриндори. 2013-йилда тасвирий санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун Россия Федерацияси Рассомлар уюшмасининг Суриков номидаги олтин медали билан тақдирланган.

1945-йилда Светлана 7 йиллик мактабни тугатиб, Ярослав номидаги рассомлар билим юртига ўқишга кирган. 1950-йилда эса Москва Амалий ва Декоратив санъат институтининг Архитектура ва бадиий керамика факултетида ўқий бошлаган. У ерда Светлана устози, таниқли рассом Екатерина Зерновадан таҳсил олади. Турмуш ўртоғи Леонид Полишук ҳам монументал санъат устаси, Россия халқ рассоми. Эр-хотинлар ҳаммуаллифликда йирик санъат асарлари яратишган. Масалан, ҳайкалтарошлик, станок услубидаги рассомликга оид, монументал-декоратив асарлар, жумладан, деворий расм, витраж, мозаикалар. Уларнинг асарлари Москва, Уфа, Тошкент, Сургут ва Генуяда (Италия) йирик жамоат биноларини безаган. Совет даврида баъзи асарлари бузиб ташланган. Масалан, Сургутдаги Губкин ҳайкали[20], Сарской қишлоғидаги „Пушкин“ деворий расми (1962—1965) шулар жумласидандир. Эр-хотин монументалист рассомларнинг асарлари Третяков Давлат галереясида, Санкт-Петербургдаги Театр музейида, АҚШдаги ТМОРА (Тҳе Мусеум оф Руссиан Арт, Миннесота, Рей Жонсон номидаги Рус санъати музейи)да, Тошкентда ва кўплаб хусусий коллексияларда сақланади[19].

1968-йилда Тошкентдаги „Билимлар уйи“да Полишук ва Шербинина ўзларининг „Инсоният маданияти тарихи“ номли мозаикаларини яратишган. Мураккаб фалсафий ғояни рангтасвир ва шакллар орқали ифодалаш мақсадида рассомлар умумлаштириш, рамзий ифода ва киноявий усуллардан фойдаланишган. Мозаикада Нефертити бошининг тасвири, анъанавий архитектура намунаси бўлган Сомонийлар мақбараси, Ибн Сино сиймоси ва бошқа мисоллар орқали инсоният тарихининг турли босқичлари тасвирланади[21][22]. Уларнинг ҳаммуаллифликдаги яна бир машҳур ишларидан бири Тошкент шаҳридаги спорт мажмуаларидан бирига ишланган „Югураётган олимпиячи“ мозаик паноси[23].

Услуби

Файл:Сувсоз.жпг
Сувсоз. Жарский Александр Василевич асари. 1991-йил.

Тошкент кўпқаватли уйлари деворларидаги мозаикалар услуби сейсмик модернизм намуналари ҳисобланади. Тошкентда 1966-йилги зилзиладан сўнг барпо этилган беш ва тўққиз қаватли биноларнинг деярли барчасида шарқона орнаментал услубдаги мозаикалар жой олган. Модернизм архитектура услуби эркинлик руҳини ўзида акс эттирган бўлиб, айнан зилзиладан сўнг Тошкентда кенг тарқалган. “Тошкент модернизми” лойиҳаси муаллифи Александр Федоровнинг фикрича, бу архитектура услуби “сейсмик модернизм” деб аталади ва биноларни лойиҳалаштирган ёки қуришда иштирок этганларнинг ҳеч бирида коммунизмни тарғиб қилиш мақсади бўлмаган[24].

...Мозаикалар шаҳар ҳаётига оптимистик руҳ олиб кирган, чунки зилзиладан кейин Тошкент кўплаб инсонларга бағрини очган. Айрим сабабларга кўра Тошкентни тарк этганлар уни тиклаш учун яна қайтиб келган. Бу мозаикалар ҳеч қандай сиёсий ғояни илгари сурмайди, тарғиб қилмайди, шунчаки шаҳарнинг гўзаллигига кўрк қўшиш учун яратилган. Шунинг учун уларга коммунизмнинг сарқити сифатида қараш, ёки айнан шу сабаб билан олиб ташлаш тўғри эмас. Албатта, айрим жойларда бу ғояларга тарғиб сифатида яратилган мозаикаларни ҳам кўриш мумкин, аммо улар камдан-кам учрайди....

Уйларнинг сейсмологик кўриниши ва дизайнида фарқлар катта. Гарчи собиқ СССР давлатлари томонидан қурилган бўлса ҳам, кўплаб тураржойлардаги мозаикалар айнан битта халқнинг маданиятига хос эмас. Фақатгина Марказий Осиё маданиятини акс эттирувчи тор йўналишга асосланмаган. Балки, ўзига хос, ностандарт визуаллар ва нақшларни акс эттирган. Ма’лум бир мозаикани бирор давр ёки халққа хос деб айтиш қийин. Бу мозаикаларда асосан шарққа хос орнаментлар ишлатилган. Уларнинг ба’зиларида қуёш, сув ва ҳатто бодом нақшлари учраб туради. Ўзбекистонда турли халқлар яшаб келгани учун бу нақшлар, эҳтимол, Марказий Осиё халқларининг умумий маданий меросидан илҳомланиб яратилган бўлиши ҳам мумкин[25]. Кўпгина мозаикаларда аниқ бир жой ёки давр ифодаланмайди. Айримларида инсонлар ҳам тасвирланган. Бирида болалар, бошқасида аёлларни кўриш мумкин, бошқа жойларда қуёш ва табиат манзаралари. Сюжетли мозаикаларда эса ма’лум бир воқеа акс эттирилган бўлади. Ан’анавий элементлар орқали урф-одатлар тасвирланган бўлса-да, улар доим аниқ бир ма’нони ифодаламайди. Масалан, Лабзак кўчасидаги мозаикаларда космонавтлар мавзусига катта э’тибор қаратилган: миллий нақшлар самолёт ва космонавт образлари билан уйғунлашган, ба’зиларида эса миллий нақшлар ҳаво шарлари билан бирга ишлатилган[26].

Тошкентдаги 110-сонли мактабнинг деворига ишланган яна бир мозаика эса украиналик шоир, ёзувчи ва рассом, украин адабиёти ва замонавий украин тилининг асосчиси Тарас Шевченко номи билан боғлиқ. Катта мозаик панел 1970-йил 1-июнда очилган. Кўплаб украинлар Тошкентнинг шу қисмига жойлаштирилган ва 1966-йилги зилзиладан кейин у ерда мозаика ва боғ қурилган. Мозаика олдидаги Шевченко ҳайкали 2002-йилда очилган.

Ўрганилиши

Файл:„Тўй“ мозаикаси.жпг
"Ўзекспомарказ" мажмуаси павилони фасадидаги „Тўй“ панноси. Муаллиф Дилурод Юсупов

Германиялик таниқли архитектор Флипп Мозеров Тошкент ҳақида гапирар экан, у ердаги бинолар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтади. Унинг фикрига кўра, ҳеч бир собиқ совет ёки Европа мамлакатларидаги турар жойларда қуёшдан ҳимояловчи элементлар ёки ўзига хос, бир биридан ажралиб турадиган мозаикалар учрамайди. Бу иншоотлар шунчаки носталгия учун эмас, балки бир халқ бошқа бир халқнинг максимал қулайлигини таъминлаш мақсадида қуриб берганлиги билан аҳамиятли. Шунинг учун уларни шунчаки бузиш ёки йўқотиш керак эмас. Бузишдан кўра сақлаш осонроқ. Архитектура қоидаларига мос равишда уларни сақлаб қолиш яхшироқ.

Аммо айрим кўпқаватли бинолардаги мозаикалар ярим асрдан кейин таъмирталаб ҳолга келиб қолди[27]. Оз қисми бузиб ташланди. Шунингдек, яна бир нечтасининг устидан бўёқ тортилди[28]. Чилонзор туманида жойлашган кўпқаватли уйлардан бирининг деворига ишланган мозаика номаълум сабабларга кўра бўялган. Кейинчалик бу аҳолининг эътирозига сабаб бўлган ва шаҳар ҳокимлиги томонидан тикланган. Ушбу мозаика ярим аср олдин беларуслар томонидан ишланган[29]. Шаҳар марказидаки айрим тураржой биноларининг деворалрига, яъни мозаикаларнинг устига турли хилдаги реклама баннерлари ёпиштириб чиқилган ва натижада улар тўсиб қўйилган. Аммо 2024-йилнинг баҳорида баннерлар олиб ташланган[30]. Маҳаллий аҳоли, зиёли қатлам барчани ушбу мозаикаларни сақлаб қолишга чақирди.[31]

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги тахминан 157 мозаик панно Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига монументал санъат ёдгорликлари сифатида киритилган. Рўйхатдаги мозаикалар давлат кадастрида қайд қилинган ва уларнинг маданий қиймати кадастр ҳужжатларида акс этган. Рўйхатга киритилган обектлар жойлашган биноларда ёки уларга яқин ҳудудларда ҳар қандай қурилиш ишлари Маданий мерос агентлиги билан келишилишилган ҳолатда амалга оширилиши лозим[32]. Мозаикалар асосан Тошкентда жойлашган бўлса-да, Нукус, Урганч, Хива, Самарқанд, Наманган, Андижон, Жиззах, Қўқон, Ангрен, Гулистон ва бошқа вилоятлардаги мозаикалар ҳам рўйхатга киритилган[33].

Тошкент метро бекатларининг айримларида, зинапоялар тепасида ҳам мозаик панелларнинг турли хилдаги кўринишига дуч келинади[34]. Булар шарқона руҳдаги дизайн билан жонлантирилган ва кўплаб туристларнинг диққатини тортади[35]. Яратилганига 50 йилдан ошган мозаикалар бора-бора реклама баннерлари билан тўсиб қўйилган. 2024-йилнинг апрел—июн ойларида тураржой бинолари деворларидаги мозаикалар турли хил реклама баннерларидан тозаланди[36].

Айни пайтда Тошкентни дунёдаги „энг кўп мозаикаларга эга шаҳар“ сифатида тан олиниши учун Гиннеснинг рекордлар китоби комиссиясига ариза бериш режалаштирилган[37]. Ушбу каталогга кўпқаватли бинолар, уларнинг ташқи ва ички панеллари, Тошкент метрополитенининг мозаикалар билан безатилган бекатлари, шунингдек, алоҳида ажратилган обектлар киритилган. Мисол учун, „Ўзекспомарказ“ мажмуаси павилони фасадидаги „Тўй“ панноси шулардан биридир. Бу мозаика 1970-йил ўзбекистонлик рассом Дилмурод Юсупов томонидан ишланган[38].

„Тошкент мозаикалари“ лойиҳаси

Лойиҳанинг мақсади — Тошкент мозаикалари ҳақида қизиқувчиларга кенгроқ ва чуқурроқ маълумот бериш, 1966-йилда юз берган зилзила фожиасидан кейин яратилган монументал санъат намуналарини асраш, асосийси, уларни тўсиб қўйган турли хил реклама баннерларидан тозалаш[39][40]. Бугунги кунда улар Маданий мерос обекти сифатида тан олинган. Шаҳар 1960—1970-йилларда „совет модернизми“ услубида қайта қурилган. Шунинг учун ҳам Тошкент „Модернистик шаҳар“ деб эътироф этилган. „Тошкент мозаикалари“ лойиҳаси доирасида мосаиc.ташкент.уз] сайти ишга тушган[41]. Ушбу сайтда мозаикаларнинг яратилиш тарихи, ҳар бир паннонинг муаллифи, услуби, мавзуси ёритилган[42].

Давлат муҳофазасига олинган мозаикали бинолар рўйхати

2024-йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳудудидаги биноларга ишланган 157 та мозаика ва панно композициялари маданий мерос обектлари рўйхатидан ўрин олган ва уларнинг барчаси давлат муҳофазасига киритилган[43][44]. Биноларга ишланган мозаикаларни асосан Ўзбекистоннинг 8 та вилояти, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳрида учратиш мумкин[45].

Андижон вилояти Андижон шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1982-йил Андижон вилояти тарихи ва маданият музейи Давлат мулки
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Роберт Обакян томонидан тайёрланган композиция 1970-йил Турон кўчаси, 12-уйдаги нефт ва саноат коллежи жойлашган бинонинг кириш қисми Давлат мулки
Жиззах вилояти Жиззах шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1982—1985-йиллар „Заргарлик“ маҳалласи кўпқаватли тураржой биноси ташқи девори Хусусий мулк
Мозаика композицияси 1986-йил „Заргарлик“ маҳалласи 40-уй Хусусий мулк
Жиззах вилояти Зафаробод тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1987-йил „Лолазор“ МФЙ ҳудудидаги Маданият маркази биноси Давлат мулки
Мозаика композицияси 1986-йил Бўстон шаҳарчасидаги эски универмаг биноси Хусусий мулк
Наманган вилояти Наманган шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1992-йил „Диёр“ МФЙ Нодира кўчаси 3-уй Хусусий мулк
Владимир Дригин томонидан яратилган мозаика композицияси 1984-йил „Марғилон“ МФЙ А.Навоий кўчасидаги кўпқаватли тураржой биноси ташқи девори Хусусий мулк
Владимир Дригин томонидан яратилган мозаика композицияси 1996-йил Бобуршоҳ кўчасидаги бинонинг ташқи девори Хусусий мулк
Владимир Дригин томонидан яратилган мозаика композицияси 1996-йил Бобуршоҳ кўчасидаги бинонинг ташқи девори Хусусий мулк
Хамидулла Юлдашев томонидан яратилган мозаика композицияси 1989-йил Н.Намангоний кўчаси 41-уй Давлат мулки
Наманган вилояти Поп тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Равшан Юлдашев томонидан яратилган мозаика композицияси 1978-йил „Тошқўрғон“ МФЙ даги бинонинг ташқи девори Хусусий мулк
Наманган вилояти Давлатобод тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Хамидулла Юлдашев томонидан яратилган мозаика композицияси 1986-йил Давлатобод туманида жойлашган бинонинг ташқи девори Хусусий мулк
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби ташқи девор қисмидаги мозаика 1975-йил Эрназар Алакўз кўчаси 1-уй Хусусий мулк
„Тошкент“ меҳмонхонаси ташқи девор қисмида ишланган мозаика композицияси 1979-йил Қорақалпоғистон кўчаси 23-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси 1999-йил А-380 Йўли „Дўстлик канали“ бошланиш жойидаги кўприк ёнида Давлат мулки
Мозаика композицияси 2000-йил А-380 Йўли „Дўстлик канали“ бошланиш жойидаги кўприк ёнида Давлат мулки
Мозаика композицияси 1990-йил Эрназаров кўчаси 108-бурилма Хусусий мулк
Қорақалпоқ давлат университети кутубхонаси биносининг ташқи деворидаги 1989-йил Ч.Абдиров кўчаси 1-уй Давлат мулки
Мозаика композицияси Аниқланмаган Пушкин кўчаси 9 қаватли тураржой бинонинг фасадида Хусусий мулк
Мозаика композицияси 1982-йил 49-сонли мактаб биноси фасадида Давлат мулки
Мозаика композицияси Аниқланмаган 22-кичик тумани 14а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси Аниқланмаган Дўстлик канали тамомланган жой, кўприк ёнидаги деворда Давлат мулки
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1972-йил „Гўшт комбинатидаги деворий сурат“ Хусусий мулк
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ аср Рудакий кўчаси билан Бўстонсарой кўчаси кесишмаси Давлат мулки. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси
Мозаика композицияси ХХ аср Фуқаролик иншооти (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бош ўқув биноси), Амир Темур кўчаси 9-уй Давлат мулки. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Мозаика композицияси ХИХ—ХХ асрлар Тураржой, ҳовли ва ҳовлига кириш дарвоза устунлари (илгариги вино ишлаб чиқарувчи Филатовнинг уйи), Маҳмуд Қошғарий кўчаси 56-58-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ аср Абу Райҳон Беруний кўчаси 144-уй Давлат мулки. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1980-йил „Сайқал“ МФЙ, 102-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси 1965—1970-йиллар „Бўстон“ МФЙ, 26-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси 1965—1970-йиллар „Бўстон“ МФЙ, 26-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси 1965—1970-йиллар „Бўстон“ МФЙ, 26-уй Хусусий мулк
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси 1965—1970-йиллар „Янгиобод“ МФЙ, Саноатчилар кўчаси 1-уй Хусусий мулк
Тошкент вилояти Ангрен шаҳри
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Сўғдийлар тўйи деворий монументал ранг-тасвир асари 1978-йил „Лашкарак“ қишлоғи, Гулистон оромгоҳи Хусусий мулк
Деворий сурат ХИХ аср „Геолог“ МФЙ, „Геологлар“ шох кўчасидаги деворий сурат Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Бектемир тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Роҳат кўчаси, 78-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Роҳат кўчаси, 12-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Роҳат кўчаси, 72-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Роҳат кўчаси, 75-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Миробод тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Нукус кўчаси, 3-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Массив-2 Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 5-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Массив-5 Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 10-12-13-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Нукус кўчаси, 3-3/1-3/2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Элбек кўчаси 17-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Нукус кўчаси, 4-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Саид Барака кўчаси, 36-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Моштабиб кўчаси, 4-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Якуб Колас кўчаси, 9-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Олмазор тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Беруний кўчаси, 2-7Б уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Беруний кўчаси, 5-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 1-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 23-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 24-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорасарой кўчаси, 12-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорасарой кўчаси, 13-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 1-2-3-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 44-45-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 34-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 1/4 13-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 1/4 15-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 2/5 15-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 2/4 1-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 2/4 47а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 2/3 1-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 13-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 1/4 13-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 1/4 28-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 1/4 9-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қорақамиш кўчаси, 60а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 1-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 3-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 6-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Себзор кўчаси, 7-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 10-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қатортол кўчаси, 12-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Муқимий кўчаси, 160-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Муқимий кўчаси, 22-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Амир Темур шох кўчаси, 109а-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 69-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 6-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 67/10-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 69/2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 67/8-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 67/6-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 67/4-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 61-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 11-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 14-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Бобур кўчаси, 16-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Сергели тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Лутфикор кўчаси, 34-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Учтепа тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 3-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Лутфий кўчаси, 1-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Лутфий кўчаси, 4-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Лутфий кўчаси, 16-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Лутфий кўчаси, 24-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Лутфий кўчаси, 55-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Фарҳод кўчаси, 1а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Фарҳод кўчаси, 2а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Фарҳод кўчаси, 3а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Фарҳод кўчаси, 24-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми 14-мавзе, 3-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Боғ кўчаси, 1-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Боғ кўчаси, 2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Боғ кўчаси, 3-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Боғ кўчаси, 4-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Боғ кўчаси, 17-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Боғ кўчаси, 21-22-23-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 3-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 4-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 5-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 6-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 8-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 11-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 15-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 25-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 26-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 27-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 28-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 30-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 32-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Гулобод кўчаси, 34-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Қоратош кўчаси, 103-104-105-106-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Асатулла кўчаси, 1-2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Чорсу кўчаси, 4-6-10-12-13-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Самарқанд дарвоза кўчаси, 1-2-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Олмазор дарвоза кўчаси, 2-уй Хусусий мулк
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани
Обект номи Яратилган вақти Жойлашуви Эгалик шакли
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Оҳангарон йўли кўчаси, 24-21-17-14-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Тузел кўчаси, 52-52а-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Тузел кўчаси, 8-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 39-уй Хусусий мулк
Мозаика композицияси ХХ асрнинг 2-ярми Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 51-48-49-29-24-уй Хусусий мулк

Галерея

Тасвир Мавзу Муаллифи Яратилган вақти Жойлашуви Материал
Файл:Мозаика Яккасарой.жпг
Мозаика Николай Жарский 1979-йил Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 67/6-уй Керамика
Файл:Мозаика. Яккасарой.жпг
Мозаика Пётр Жарский 1978-йил Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 69/2-уй Керамика
Файл:Байрам мозаикаси.жпг
Байрам Дрйгин Владимир Иванович 1972-йил Яккасарой тумани, Ўрикзор 3-тор кўча Смалта
Файл:Мозаикалар. Қоратош маҳалласи.жпг
Мозаика Александр Жарский 1990-йил Шайхонтоҳур тумани, Қоратош маҳалласи Керамика
Файл:Осиё.жпг
Осиё Дрйгин Владимир Иванович 1972-йил Яккасарой тумани, Ўрикзор 3-тор кўча Смалта
Файл:Дўстлик.жпг
Абстракция Заицев Юрий Дмитриэвич 1977-йил Чилонзор тумани, „Халқлар дўстлиги“ метро бекати Смалта
„Пахтакор“ метро бекати
„Пахтакор“ метро бекати
Орнамент, пахта Николай Жарский 1977-йил Шайхонтоҳур тумани, „Пахтакор“ метро бекати Керамика
„Олмазор“ метро бекати
„Олмазор“ метро бекати
Юлдуз, абстракция Муаллифи аниқланмаган 1977-йил Чилонзор тумани, „Олмазор“ метро бекати Смалта
Файл:Абстракция.жпг
Абстракция Аблин Эвгений Михайлович 1977-йил Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси —
„Ўзбекистон“ метро бекати
„Ўзбекистон“ метро бекати
Герб Бухарбоэв Абдумалик Абдуқодирович 1984-йил Чилонзор тумани Ярим қимматбаҳо тошлар
Файл:Кўп қаватли уй.жпг
Орнамент Муаллифи аниқланмаган 1984-йил Олмазор тумани, Беруний-Б3 даҳаси Керамика
Файл:Кўп қаватли уй1.жпг
Орнамент Николай Жарский 1985-йил Яшнобод тумани, Тузел-1 мавзеси Керамика
Файл:Кўп қаватли уй2.жпг
Орнамент Николай Жарский 1985-йил Яшнобод тумани, Тузел-1 мавзеси Керамика
Файл:Қанот.жпг
Қанот Александр Жарский 1986-йил Яшнобод тумани, Тузел-2 мавзеси Керамика
„Новза“ метро бекати
„Новза“ метро бекати
Байрам, ан’аналар, одамлар Бухарбоэв Абдумалик Абдуқодирович 1977-йил Чилонзор тумани Ярим қимматбаҳо тошлар
„Пахтакор“ метро бекати
„Пахтакор“ метро бекати
Спорт, инсон, олов Бурмакин Владимир Иванович 1977-йил Шайхонтоҳур тумани Смалта
Файл:Орнамент. Бино.жпг
Орнамент Александр Жарский 1984-йил Шайхонтоҳур тумани, Чорсу мавзеси Керамика
„Ўзбекистон“ метро бекати
„Ўзбекистон“ метро бекати
Пахта Бухарбоэв Абдумалик Абдуқодирович 1984-йил Чилонзор тумани Ярим қимматбаҳо тошлар
„Ўзбекистон“ метро бекати
„Ўзбекистон“ метро бекати
Кабутар Бухарбоэв Абдумалик Абдуқодирович 1984-йил Чилонзор тумани Ярим қимматбаҳо тошлар
Файл:Мозаика. Тураржой мажмуаси.жпг
Мозаика Александр Жарский 1990-йил Шайхонтоҳур тумани, Қоратош маҳалласи Керамика
Файл:Мозаика. Чилонзор тумани.жпг
Мозаика Николай Жарский 1980-йил Чилонзор тумани, Олмазор мавзеси Керамика
Файл:Мозаикали тураржой. Чилонзор.жпг
Мозаика Николай Жарский 1979-йил Чилонзор тумани, Олмазор мавзеси Керамика
Файл:Мозаика. Шайхонтоҳур тумани.жпг
Мозаика Александр Жарский 1985-йил Шайхонтоҳур тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси Керамика
Файл:Мозаика. Шайхонтоҳур. Кичик ҳалқа ё'ли.жпг
Мозаика Александр Жарский 1990-йил Шайхонтоҳур тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси Керамика

Манбалар

  1. ↑ „Деворларга ишланган мозаикалар маданий мерос сифатида тан олинди“. хабар.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  2. ↑ „Мозаик паннолар маданий мерос обекти ўлароқ қўриқланади“. озодлик.орг. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  3. ↑ „ТАСҲКЕНТ МОДЕРНИСМ: ТҲЕ ИНВЕНТИОН ОФ ТҲЕ СОВИЭТ ЭАСТ“. пинупмагазине.орг. Қаралди: 26-апрел 2025-йил.
  4. ↑ „Совиэт Мосаиcс ин Cентрал Асиа: Тҳе сториэс оф Ташкент анд Алматй“. лосси36.cом. Қаралди: 26-апрел 2025-йил.
  5. ↑ „Ташкент Модернист Арчитеcтуре. Модернитй анд традитион ин Cентрал Асиа“. унесcо.орг. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  6. ↑ „Мосаиcс Бригҳтен а Реборн Ташкент“. нйтимес.cом. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  7. ↑ „Мозаики Ташкента: удивительные произведения искусства на фасадах панелек“. дзен.ру. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  8. ↑ „Буилдингс “Фулл оф Таттоос:” Ташкент Мосаиcс, Неwлй Протеcтед, Телл оф а Cитй’с Ребиртҳ“. тимесcа.cом. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  9. ↑ „Традиционность художников Жарских в декорировании многоэтажных домов“. молуч.ру. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  10. ↑ „Фотоподборка: самые необычные мозаики Ташкента“. иа-cентр.ру. 2024-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  11. ↑ „Тошкент мозаикалари“. мосаиc.ташкент.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  12. ↑ „Их звали Братья Жарские“. мйташкент.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  13. ↑ „Бурмакин Владимир Иванович“. арбоблар.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  14. ↑ „Аблайхан на пельменях, или Тяжба художника с бизнесменом“. рус.азаттйқ.орг. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  15. ↑ „АБЛИН Евгений Михайлович (1928 – 2011)“. мосcоw-томбс.ру. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  16. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 16.07.2012 г. № 995“. Кремлин.ру (2012-йил 16-июл). 2017-йил 28-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-апрел.
  17. ↑ Щербинина Светлана Ивановна (1930—2017)[сайт ишламайди]
  18. ↑ Секция … Московского союза художников.
  19. ↑ 19,0 19,1 „ЩЕРБИНИНА Светлана Ивановна. Секция художников монументально-декоративного искусства московского союза художников“. монументал-арт.ру. Қаралди: 2023-йил 2-июн.[сайт ишламайди]
  20. ↑ Лариса Славная. „Каменные гости. Эскизы утраченного и невоплощенного монументов – Сургуту“. Аргументы и факты (2018-йил 17-декабр). 2021-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-апрел.
  21. ↑ „Мозаика Л. Полищук и С. Щербинина «История человеческой культуры»“. арчиве.орг. 2017-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-апрел 2025-йил.
  22. ↑ „Утерянная мозаика Дома знаний“. мйташкент.уз. Қаралди: 26-апрел 2025-йил.
  23. ↑ „Панно в «Трудовых резервах»“. мйташкент.уз. Қаралди: 26-апрел 2025-йил.
  24. ↑ „Тошкентнинг ташриф қоғози – пойтахт мозаикалари қандай пайдо бўлган?“. кун.уз. Қаралди: 1-октабр 2024-йил.
  25. ↑ „Иcониc Имаге: Стуннинг Тиле Мосаиcс ин Узбекистан“. артисансофлеисуре.cом. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  26. ↑ „Узбекистан Wитҳоут Граффити: Cенсоршип Агаинст Стреэт Арт“. воиcесонcентраласиа.орг. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  27. ↑ „Чилонзор тумани ҳокимлиги кўп қаватли уйдаги мозаика бўялганига муносабат билдирди“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  28. ↑ „Маданий мерос агентлиги Тошкентдаги кўп қаватли уйлар мозаикалари бўяб ташланаётганига муносабат билдирди“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  29. ↑ „Тошкентда беларусликлар томонидан яратилган мозаика ҳокимлик томонидан тикланмоқда“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  30. ↑ „Фром Адс то Арт: Узбекистан Банс Адс Тҳат Cовер Ҳисториc Мосаиcс“. лббонлине.cом. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  31. ↑ „Саида Мирзиёева бинолардаги мозаика панноларни сақлаб қолиш ва та’мирлашга чақирди“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  32. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида“. лех.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  33. ↑ „Ўзбекистонда бинолардаги мозаикалар маданий мерос обектлари қаторига қўшилди“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  34. ↑ „Мозаики на зданиях в Узбекистане, наконец, признали объектами культурного наследия (но не все)“. газета.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  35. ↑ „Ташкент’с Ундергроунд Мастерпиэcес“. арамcоwорлд.cом. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  36. ↑ „Тошкентдаги турар жой биноларида тасвирланган барча мозаикалар реклама баннерларидан тозаланди“. дарё.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  37. ↑ „Ташкент cитй то апплй то Гуиннесс Wорлд Реcордс фор cитй wитҳ мост мосаиc панелс“. ташкенттимес.уз. 2024-йил 19-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  38. ↑ „Тошкент дунёдаги энг кўп мозаикага эга шаҳар сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши мумкин“. газета.уз. Қаралди: 25-октабр 2024-йил.
  39. ↑ „Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа халқаро фестивалда ғолиб бўлди“. уза.уз. Қаралди: 27-октабр 2024-йил.
  40. ↑ „Кейс о мозаиках Ташкента победил в двух международных фестивалях“. газета.уз. Қаралди: 27-октабр 2024-йил.
  41. ↑ „Как Ташкент планирует сохранять мозаики на зданиях (+фото, видео)“. газета.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  42. ↑ „Ўзбекистонда «Тошкент мозаикалари» махсус мобил иловаси ишга туширилди“. кун.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  43. ↑ „Рўйхат: Ҳукумат қарори билан давлат муҳофазасига олинган мозаикалар“. газета.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  44. ↑ „Бинолардаги мозаикалар ва ниҳоят маданий мерос объектлари қаторига қўшилди“. газета.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.
  45. ↑ „Мосаиcс он буилдингс ин Узбекистан реcогнизед ас cултурал ҳеритаге ситес“. кун.уз. Қаралди: 29-октабр 2024-йил.

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия