Toshkent muzeyi
Тошкент музейи — Ўзбекистон тарихи давлат музейининг филиали бўлиб, 2020-йил 20-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан очилган. Музей Тошкент шаҳар тарихининг турли босқичларини ёритишга бағишланган.
| Эстаблишед | 2020-йил 20-май |
|---|---|
| Лоcатион | Тошкент, Ўзбекистон |
| Тйпе | Тарихий |
Экспозициялар
Музей икки қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қават турли тарихий даврларни акс эттиради:
- **Биринчи қават**: Тошкентнинг илм-фан маркази сифатидаги роли, Иккинчи Ренессанс даврида етишиб чиққан тошкентлик илм-фан намояндалари, амалий санъат дурдоналари, этнографик ашёлар ва ХХ аср бошларига оид Тошкент хонадонининг интерери акс эттирилган.
- **Иккинчи қават**: Тошкент воҳасининг тош давридан ХИХ аср ўрталаригача бўлган даври ёритилган. Унда археологик топилмалар, қадимий иш қуроллари, хўжалик буюмлари, тарихий обидалар макетлари ҳамда Тошкент шаҳрининг қадимги кўринишини акс эттирувчи макетлар жойлаштирилган.
Ахборот ва технологиялар
Музей экспозицияларида маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилган. Замонавий технологиялар ёрдамида қўшимча ахборот олиш имконияти мавжуд.
Манбалар
- Сафаев Мансур. „Ўзбек халқининг этномаданий мероси Тошкент музейи экспозициясида акс эттирилиши“ // Ўзбекистонда номоддий маданий мерос муҳофазаси ва тарғиботи. Тўплам / И. Дададжанова. — Тошкент: Олтин қалам, 2024. — Б. 311-316.